Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мажмуага Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Низом Мирзозода раҳбарлигидаги қўшни давлат делегацияси ташриф
буюрди.
Мажмуа очилишидаги тажриба, унинг мақсади, ташкилий тузилмаси ҳамда вазифалари билан яқиндан танишиш ниятида келган меҳмонлар дастлаб Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси, икки халқ учун ҳам бирдек ҳурмат ва эҳтиромга сазовор бўлган улуғ шахс – Ислом Каримов ҳайкали, шунингдек, у узоқ йиллар бевосита фаолият юритган Оқсарой қароргоҳини зиёрат қилишди.
Уларга мажмуа Васийлик кенгаши аъзоси, Биринчи Президент рафиқаси Татьяна Каримова ҳамроҳлик қилдилар.
@IslomKarimov