Ислом молияси | Islom moliyasi dan repost
Савол: Саррофлик нима?
Жавоб: Ислом Фиқҳи Академияси 1412 ҳижрий сана 5-Шаъбон (1992 йил, 8 феврал)да бўлиб ўтган ўн учинчи мажлисида пул бирликларни бир-бирига сотиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиб, қуйидаги қарорларни қабул қилган:
“Бир пул бирлигини бошқа пул бирлигига сотиш (алмаштириш) саррофлик дейилади.
Агар саррофлик шаръий шартлар асосида амалга оширилса, хусусан, савдо шартномаси тузилган пайтда қўлма-қўл олди-берди бўлса, жоиздир.
Аммо агар саррофлик қилишда икки бадални (яъни алмаштирилаётган бирликларни) ёки улардан бирини кейин беришга келишилса ёки икки пул бирлигини бир вақтда маълум санада алмаштиришга келишилса ҳам, жоиз эмас. Чунки, қўлма-қўл олди-берди қилиш лозимдир”.
Уламолар бундай ҳолатда олди-берди қўлма-қўл бўлиши кераклигининг далили сифатида қуйидаги ҳадисларни келтиришади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қўлдан қўлга бўлмаса, тиллага тилла рибодир. Қўлдан қўлга бўлмаса, буғдойга буғдой рибодир. Қўлдан қўлга бўлмаса, арпага арпа рибодир. Қўлдан қўлга бўлмаса, хурмога хурмо рибодир», деганлар». (Бешовлари ривоят қилишган).
Абу Минҳол айтади: “Баро ибн Озиб ибн Арқамдан саррофлик ҳақида сўрадим. Улар айтишди: “Биз иккаламиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида тижоратчи эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан саррофлик ҳақида сўрадик. Шунда у зот: “Агар қўлдан қўлга бўлса, ҳечқиси йўқ. Насия бўлса дуруст бўлмайди”, дедилар. (Имом Бухорий ривоят қилган).
Юқорида келтирилган ҳадислардан, сарф – пул алмаштириш муомаласининг тўғри бўлиши учун икки томон муомала жойида туриб, алмаштирган нарсасини қўлма-қўл олишидир, деб хулоса қиламиз.
Агар келишиб, қўлма-қўл олмай ёки бири олиб, иккинчиси олмай ажрашсалар, келишувлари ботил бўлади. Чунки бу икки ҳолатда ҳам асосий шарт қўлма-қўл олиш бузилган бўлади ва муомала рибога ўхшаб қолади. Яъни қўлма-қўл олмай туриб ажрашиш мумкин эмас. Ажрашмасалар, вақтнинг ўтиши эътиборга олинмайди. Бир жойда бўлсалар, бирга юрсалар бўлади, лекин ажралишлари билан ботил бўлади.
Бу ҳукм турли тушунмовчилик ва фитналарни олдини олиш учундир. Агар ажрашгандан кейин ҳам бўлаверади, дейилса, турли фирибгарликлар учун катта йўл очилиши мумкин бўлади. Мисол учун, бир томон маблағни олиб, «Ҳали кейин ёки эртага олиб келиб бераман», дейди-да, олган маблағни дарҳол «айлантиргани» қўяди. Иккинчи томоннинг молини беришни кечга суриши ҳам мумкин. Орада ихтилоф пайдо бўлади: биров пулини вақтида олмай, зарар кўради. Бошқаси эса бировнинг пулидан ноҳақ фойда кўради. Шундан кейин зарар тортган томон ҳақ сўрайди. У ҳақни олса, рибо бўлади. Олмаса, оғринади. Ҳозирги кундаги кўпгина муаммолар ҳам шундан келиб чиқмоқда.
Қуйидаги манбалар асосида тайёрланди:
1. http://fiqh.uz/maqola/537;
2. https://savollar.islom.uz/s/1172;
3. "Олтин силсила" Саҳиҳул Бухорий 3 китоб