𝐌𝐀'𝐑𝐈𝐅𝐀𝐓.𝐔𝐙


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар «Имом Заҳириддин» жомеъ масжиди имом-хатиб Ҳасанбой домланинг шахсий саҳифаси.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌙"Исломда солиҳа аёл Хадижа онамиз тимсоли"хақида...!
•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•
🎙Хасанбой домла

🕌
Имом Захириддин жоме масжиди Имом хатиби
Ⓜ️ MA'RIFAT.UZ

♻️Уланиш учун ⤵️
Telegram | Instagram
YouTube

@ImomZahiriddin_masjidi


MuslimShosh.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ДЕНГИЗГА НИНАНИ СУҚҚАНЧА БЎЛАР...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ таоло айтади: "Агар (бандаларим) бир жойга тўпланиб, Мендан сўрасалар, улардан ҳар бир инсонга сўраганини берсам, бу мулкимдан бирор нарсани камайтирмайди. Катта денгизга нинани бир марта суқиб олингандек бўлади, холос.
Эй бандаларим! Ҳамма нарса амалларингизга боғлиқ. Мен уларга қараб ҳисоб (-китоб) қиламан. Ким яхшилик топса, Аллоҳга шукр қилсин. Ким ундан бошқани топса, ўзидан бошқани маломат қилмасин"».

Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Термизий ривояти.

✅  Улашинг | @MuslimShosh


MuslimShosh.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«ЙЎЛ ТОР ЭМАСКИ...»

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўйнаётган болалар олдидан ўтди. Улар орасида Абдуллоҳ ибн Зубайр ҳам бор эди. У зотни кўриб ҳамма болалар қочиб кетишди, илло, Абдуллоҳ тураверди.
Умар розияллоҳу анҳу унга: “Сенга нима бўлди? Нега ўртоқларинг билан бирга қочиб кетмадинг?” деди. У: “Эй амирул мўминин! Шубҳа остида эмасманки, сиздан қўрқсам. Йўл тор эмаски, сизга йўл берсам”, деди.

“Адабуд дунё вад дин” асаридан.
✅  Улашинг | @MuslimShosh


ALHIDOYA.UZ dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Видеолавҳа

📹 ФАРЗАНД МИСОЛИ - ОҚ ҚОҒОЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!   
🎬 Youtube   🔵 Facebook   📷Instagram 

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia


MuslimShosh.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Тарихдан

✅ ИСЛОМ ТАРИХИДАН
ИБРАТЛАР ✅

✔️ Маккаи мукаррама ➖фазилатли макон

✔️ Пайғамбаримиз ﷺ ўз ватанларидан нега чиқиб кетганлар?

✔️ Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу ғалабаси

✔️ Хотами Той қиссаси


Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов суҳбатларидан

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | facebook | @vakillik_uz2811' rel='nofollow'>Youtube


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Видео

🎙Оғиз сутини ичиш жоизми?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


😎 Улашинг: @diniysavollar


08.11.2024 йил учун
жума марузасини мазмуни "Исломда солиҳа аёл Хадижа онамиз тимсоли"хақида бўлади эртароқ бориб эшитиб керакли маълумотларни олинг!

https://t.me/ImomZahiriddin_masjidi


Тикувчининг тавбаси

Бир куни бир тикувчи Аллоҳнинг дўстларидан бўлган валий бир зотга шундай савол берди:
- Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг: “Аллоҳ таоло гуноҳкор қулларининг
тавбасини жони чиққунга қадар қабул қилади”, - деган ҳадиси шарифлари ҳақида нима дейсиз.
Валий зот эса тикувчига жавоб беришдан аввал ундан сўради:
- Касбинг нима?
- Тикувчиман, кийим тикаман.
- Тикувчи учун энг осон иш нима?
- Қайчини ушлаб матони кесиш.
- Неча йилдан бери бу ишни қиласан?
- Ўттиз йил бўлди.
- Жонинг чиқадиган пайтда матони кеса оласанми?
- Йўқ, кесолмайман.
Шундан сўнг валий зот мақсадга ўтди ва шундай деди:
- Бир муддат заҳмат билан ўрганган ва ўттиз йилдан бери қўлингни ўйнатиб қилаётган бу ишингни жон чиқар пайти қила олмас экансан, умрингда ҳеч қачон қилмаган тавбангни қандай қилмоқчисан? Бугун кучинг борида тавба қил! Жон чиқар пайти балки тавба қила олмассан.

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@ImomZahiriddin_masjidi


Muslim.uz dan repost
#mutolaa #quran #nikoh #solih
🌸 Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг...

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ Восиъ ва Алиймдир» («Нур» сураси, 32‑оят).

➡️БАТАФСИЛ

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ @Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


MuslimShosh.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ГЎЗАЛ ТАСБЕҲ

Жувайрийя онамиз тасбеҳ айтишни яхши кўрарди. Бир куни Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам уни нонушта пайти тасбеҳ айтаётган ҳолида кўрдилар. Куннинг ярмида келиб қарасалар, у ҳали ҳам зикр билан машғул бўлиб ўтирган экан.
Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «“Ҳали ҳам ўтирибсанми?” – деганларида, Жувайрийя розияллоҳу анҳо: “Ҳа”, – деб жавоб берди.
Набиййи муҳтарам алайҳиссалом унга таълим бериб бундай дедилар: “Сенга ўзинг айтган барча тасбеҳларинг билан ўлчанса ҳам оғир келадиган калималарни ўргатайми? Уч марта “Махлуқотлар ададича Субҳаналлоҳ”, уч марта “Аршнинг вазнича Субҳаналлоҳ”, уч марта “Аллоҳни рози қиладиган Субҳаналлоҳ”, уч марта “Аллоҳнинг калималари сиёҳича Субҳаналлоҳ”, – деб айтгин» (Имом Муслим ривояти).

✅  Улашинг | @MuslimShosh


Muslim.uz dan repost
#zikr #mutolaa

Аллоҳ таоло Ўзини эслаган (зикр қилган) банданигина эслайди:
١٥٢﴾ فَٱذۡكُرُونِيٓ أَذۡكُرۡكُمۡ وَٱشۡكُرُواْ لِي وَلَا تَكۡفُرُونِ﴿

📖 «Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман. Менга шукр қилингиз, ношукрчилик қилмангиз!» (Бақара, 152).

💬 БАТАФСИЛ

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ @Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


🌙Juma ayyomingiz muborak bo'lsin!
https://t.me/ImomZahiriddin_masjidi


🕋 Намоз вақтлари
🌙 ЖУМОДУЛ АВВАЛ ойи
✨1446_2024-йил
📆 8-Ноябр Жума
Кунги вақтлар⤵️
🕰 Бомдод
Азон 05:31 Tакбир 06:10
🕰Куёш чиқиши 06:52
Туш қиём 12:02
🕰Пешин
Азон 12:30 Такбир 12:40
🕰 Аср
Азон 15:20 Такбир 15:30
🕰 Шом
Азон 17:06
🕰 Хуфтон
Азон 18:25 Такбир 18:35

Маргилон вақти билан ⤴️
Уланиш учун ⤵️
Telegram | ✅YouTube
https://t.me/ImomZahiriddin_masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹«Росулуллоҳﷺ»нинг хулқлари...!
•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•
🎙Хасанбой домла

🕌
Имом Захириддин жоме масжиди Имом хатиби
Ⓜ️ MA'RIFAT.UZ

♻️Уланиш учун ⤵️
Telegram | Instagram
YouTube

@ImomZahiriddin_masjidi


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким масжидга эрта бориб, кеч қайтса, ҳар бир эрта бориб, кеч қайтгани учун Аллоҳ унга жаннатда зиёфат тайёрлаб қўяди», дедилар».
Муттафақун алайҳ.

Риёзус солиҳийн

https://t.me/ImomZahiriddin_masjidi


#Обуна_2025

🌺Азиз мутолаа шайдолари!
2025 йил учун обуна мавсуми бошланди.🌺

🟢Сиз севган нашрлар – «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетаси, шунингдек, қорақалпоқ тилидаги «Ҳидаят» журнали ва «Ислам нуры» газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.

🔴Азизлар! «Маърифат улашиш – энг эзгу амал» шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!

👉Обуна бўлиш учун ўзингизга яқин бўлган масжидга мурожаат қилишингиз мумкин 👈
https://t.me/ImomZahiriddin_masjidi


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#муфтий_минбари

📹 СЕВИМЛИ БАНДАЛАРНИНГ ИККИ СИФАТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

@fatvouz' rel='nofollow'>🔗 Улашинг: @diniysavollar


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#муфтий_минбари

📹 КАМТАР ИНСОН ТОРТИШМАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

@fatvouz' rel='nofollow'>🔗 Улашинг: @diniysavollar


ЖАҲАННАМДА ОЛОВ ЙЎҚ ЭКАН!

Бир куни халифа Ҳорун Ар-Рашид тахтда ўтирар экан, унинг ҳузурига, устибоши тупроққа беланган ҳолда Баҳлул Доно кириб келди. Унинг бу ҳолини кўрган Ҳорун Ар-Рашид: “Эй Баҳлул! Сен қаердан келаяпсан? Бу ҳолинг нима?” деди. Баҳлул Доно: “Эй халифа ҳазратлари! Мен жаҳннамдан келаяпман” деди. Унинг бу жавобидан бир сесканиб тушган Ҳорун Ар-Рашид шошиб қолганидан: “Сен жаҳаннамга нега борган эдинг” деди. Баҳлул Доно: “Менга олов керак бўлдида, у ердан ўт ёқиш учун олов олишга борган эдим” деди. Ҳорун Ар-Рашид ҳайрон ҳолда кулиб: “Ундан олов келтирдингми?” деди. Баҳлул Доно: “Йўқ! Ундан олов келтира олмадим. Чунки, мен жаҳаннамнинг посбонлари билан кўришдим ва уларга: "Менга олов беринглар" десам, улар менга: “Эй Баҳлул! сен бу ердан олов тополмайсан. Чунки оловни ҳар ким дунёдан ўзи олиб келади” дея мени қайтариб юборди” деди. Бу жавобнинг қаршисида Халифа Ҳорун Ар-Рашиднинг тили гапга айланмай қолди. Халифа узоқ вақт кўз ёши тўкканидан сўнг: “Эй Баҳлул! Сен ҳақ гапни айтдинг” деди.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
@ImomZahiriddin_masjidi


ЖАҲАННАМДА ОЛОВ ЙЎҚ ЭКАН!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.