𝐌𝐀'𝐑𝐈𝐅𝐀𝐓.𝐔𝐙


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар «Имом Заҳириддин» жомеъ масжиди имом-хатиб Ҳасанбой домланинг шахсий саҳифаси.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#Ramazon

📖 ТАРОВЕҲ НАМОЗЛАРИДА ЎҚИЛАДИГАН ХАТМИ ҚУРЪОН САҲИФАЛАРИНИНГ КУНЛИК ТАҚСИМОТИ

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@ImomZahiriddin_masjidi


📕#Суҳбат

УСТОЗ ХАСАНБОЙ ДОМЛА
📆 БУГУН 27-ФЕВРАЛ ПАЙШАНБА КУНИ ХУФТОН НАМОЗИДАН СЎНГ ЖАМОАТГА "🌙РАМАЗОН ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ" МАВЗУСИДА СУҲБАТ КИЛИБ БЕРДИЛАР БЎЛИБ ЎТГАН СУҲБАТДАН ФОТО ЛАВҲА📸

@ImomZahiriddin_masjidi


📢 РАМАЗОН ОЙИ 1 МАРТДАН БОШЛАНАДИ

✍️Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорини имзолади.

🌙 Мазкур қарорга кўра, 2025 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.


🤲 Аллоҳ таоло Рамазон ойида қиладиган ибодат, дуо ва барча солиҳ амалларимизни қабул этсин, ажр-мукофотларини кўпайтирсин.

🤲 Яратган халқимизга тинчлик, барқарорлик ва офиятни насиб қилсин. Рамазон муборак!

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#xabar #ramazon
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

@ImomZahiriddin_masjidi


🕌Таровеҳ.
Азон:   20:00
Такбир: 20:20

🌙Эътиборингизга «РАМАЗОН» ойининг бир ойлик намоз вақтлари 📅тақвимини ҳавола этамиз!

Эслатма: Хуфтон ва таровех намозлари бир ой давомида бир хил вақтда адо этилaди!

@ImomZahiriddin_masjidi


🌙Ramazonga 1 kun qoldi!

🌙MOHI RAMAZON QUR'ON OYI MUBORAK BO'LSIN!!!

🌙RAMAZONNI FAZILATIDAN ALLOH HAMMAMIZGA NASIB QILSIN! 🤲

@ImomZahiriddin_masjidi


#Рамазон

✨ РАМАЗОН ҲАМ СИЗНИ СОҒИНГАНИНИ БИЛАСИЗМИ?


🌹 Одатда биз Рамазонни интизор бўлиб кутганмиз, соғинганимиз ҳақида кўп гапирамиз-ку, бироқ Рамазон ойи ҳам бизни соғиниши ҳақида ўйламаган ҳам бўлсак керак. Аслида Рамазон сиз ва биз соғинганимиздан кўра кўпроқ бизни соғинади. Қандай қилиб? Рамазон бизни соғинганидан ҳар йили бизга тобора яқинлашиб ўтган йилдагидан кўра эртароқ келади-ку. Бу Рамазоннинг бизни соғиниши эмас-ми ахир...

@ImomZahiriddin_masjidi


🕌 РАМАЗОН ЯҚИНЛАШГАНДА ҚИЛИНАДИГАН ДУОЛАР

🤲Рамазон остонасидаги дуоларимиз

🗣 Аллоҳим, муборак Рамазон ойи ташрифини барча мусулмонларга хайр ва барака ташрифи этгин!

🤲 Аллоҳим, бизнинг рўзаларимизни, намозларимизни, қиёмларимизни қабул айла ва гуноҳларимизни мағфират этгин! Албатта Сен Ғафур ва Роҳийм Зотсан!

اللهم إنا نسألك أن تبلغنا شهر رمضان المبارك لا فاقدين ولا مفقودين ونحن في راحة بال ونتمتع بصح وعافية، وأن تجعل هذا الشهر المبارك نهاية المعاصي التي قد ارتكبناها وأعنا على أن نعبدك في هذا الشهر عبادة ترضيك وترضينا

🤲 Аллоҳим, бизни муборак Рамазон ойига (яхшиликларини) йўқотмаган ва (ғанимат фурсатларини) ўтказиб юбормаганлар қаторида роҳат, хотиржамлик, саломатлик ва офият ила (бу ойдан) баҳраманд бўладиган ҳолда етказгин.

🤲 Бу ойни биз учун шўнғиб кетганимиз гуноҳ-маъсиятларнинг якун топиши қилгин ва Ўзинг биздан рози бўладиган ва бизни ҳам рози қиладиган ибодатларни адо этишимизда ёрдам бергин!

يارب العباد إنا ندعوك أن تغفر لنا ذنوبنا وأن تجعل شهر رمضان المبارك بداية لنا لكل خير وأن ترزقنا فيه البركة والرزق الواسع وأن تعتق رقابنا ورقاب من نحب فيه من النار

🤲 Эй бандаларнинг Роббиси, биз Сендан ушбу муборак ойда бизнинг гуноҳларимизни мағфират қилишингни ва бу ойни бизга барча яхшиликларнинг бошланиши этишингни ва бу ойда барака, кенг ризқ ила ризқлантиришингни, бўйинларимизни ва биз севганларнинг бўйинларини дўзахдан озод этишингни сўраймиз!

اللهم إنا نسألك أن تجعل شهر رمضان المعظم شهر تملأ فية الفرحة قلوبنا وتفرج فيه كروبنا وأن ترزقنا فيه الخير كله

🤲 Аллоҳим, ушбу муаззам Рамазон ойини қалбларимизни шодлик ва қувончга тўлдирадиган, ғам-ташвишларимизни кетказадиган ой этишингни ва ушбу ойда барча хайр, яхшиликларни насиб этишингни сўраймиз!

اللهم إنا نسألك أن تبلغنا صلاة التراويح ودعوات المصلين وختم كتابك، اللهم إنا نسألك أن تبلغنا نحن ومن نحب شهر رمضان المبارك وأن ترزقنا فيه الخير والسعادة وأن تتقبل منا صلاتنا وصيامنا وان تعتق رقابنا من النار

🤲 Аллоҳим, бизни Китобинг хатмига, намозхонларнинг дуоларига ва таровеҳ намозларига етказишингни сўраймиз!

🤲 Аллоҳим, бизни ва бизнинг суйганларимиз, яқинларимизни муборак Рамазон ойига етказишингни ва у ойдаги хайр ва саодат ила ризқлантиришингни ва биздан намозларимизни, рўзаларимизни қабул этмоғингни ва бизга дўзахдан нажот бермоғингни сўраймиз!


🎆 Яқинлашаётган Рамазони шариф барчамизга муборак бўлсин!

#mutolaa #duo #ramazon

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🌃 Рўза - мажбурий очлик эмас!

    🌙 Расулуллоҳ ﷺнинг Рамазон ойи келиши ҳақида хушхабарлари

    🌙 Ehsonning 4 turi
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


🕋 Намоз вақтлари
🌙 ШАЪБОН ойи
✨1446_2025-йил
📆 27-Февраль Пайшанба
Кунги вақтлар⤵️
🕰 Бомдод
Азон 05:33 Tакбир 06:10
🕰Куёш чиқиши 06:52
Туш қиём 12:31
🕰Пешин
Азон 12:35 Такбир 12:45
🕰 Аср
Азон 16:20 Такбир 16:30
🕰 Шом
Азон 18:06
🕰 Хуфтон
Азон 19:20 Такбир 19:30

Маргилон вақти билан ⤴️
Уланиш учун ⤵️
Telegram | ✅YouTube

@ImomZahiriddin_masjidi


🕌"ИМОМ ЗАҲИРИДДИН" ЖОМЕЪ МАСЖИДИМИЗДА РАМАЗОНИ ШАРИФГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНИ ҚИЗҒИН (ФОТОЛАВҲА)📸

Хонақоҳлар, таҳоратхона ва қўшимча биноларда тозалаш ишлари олиб борилиб, мўмин-мусулмонлар ибодат қилишлари учун яхши шароитлар ҳозирланди. Рамазон ойи давомида масжидларни тоза ва шинам сақлаш, овоз кучайтиргичларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш чоралари кўрилди.

@ImomZahiriddin_masjidi


#ҳадис

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
"🌙 Рамазон келса, жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади".

Дўстларга ҳам улашинг!

@ImomZahiriddin_masjidi


📕#Суҳбат

УСТОЗ ХАСАНБОЙ ДОМЛА
📆 БУГУН 26-ФЕВРАЛ ЧОРШАНБА КУНИ ХУФТОН НАМОЗИДАН СЎНГ БЎЛИБ ЎТГАН ИЛМИЙ ВА МАЪРИФИЙ СУҲБАТДАН ФОТО ЛАВҲА📸

@ImomZahiriddin_masjidi


Ота-она билан муомаладаги 35 одоб:

1. Уларнинг ҳузурида телефонни ўчириш.
2. Сўзларига диққат билан қулоқ солиш.
3. Уларнинг фикрини қабул қилиш.
4. Суҳбатларига қизиқиш билан муносабатда бўлиш.
5. Уларнинг юзига камтарона ва эъзоз билан боқиш.
6. Уларга доимо мақтов ва илиқ гаплар айтиш.
7. Қувончли янгиликларни улар билан баҳам кўриш.
8. Салбий хабарларни айтмаслик.
9. Уларнинг яқин дўстларини мақташ ва ҳурмат қилиш.
10. Улар бажарган ишларини доимо эсга олиб, мақташ.
11. Бир гапни қайта-қайта гапирсалар ҳам диққат билан эшитиш.
12. Уларга оғир бўлган ўтмиш воқеаларини эсга солмаслик.
13. Кераксиз гапларни гапиришдан ўзини тийиш.
14. Улар билан камтарона ҳолда ўтириш.
15. Уларнинг фикрига беписанлик билан қарамаслик ёки инкор этмаслик.
16. Сўзларини бўлмаслик, уларни эркин гапиришига имкон бериш.
17. Уларнинг ёшини ҳурмат қилиш ва неваралар билан безовта қилмаслик.
18. Невароларни уларнинг олдида тергамаслик.
19. Улар берган насиҳат ва кўрсатмаларни қабул қилиш.
20. Улар ҳузурида уларни асосий шахс деб билиш.
21. Уларнинг олдида овозни кўтармаслик.
22. Уларнинг олдида ёки улардан аввал юрмаслик.
23. Улардан аввал овқат емаслик.
24. Уларнинг юзига тик қарамаслик.
25. Уларнинг қадрига етиб, улардан фахрланиш.
26. Уларнинг олдида оёқларни узатмаслик ёки орқа ўгирмаслик.
27. Уларни ҳақорат қилиб, уларга маломат келтирмаслик.
28. Уларнинг ҳақига ҳар доим дуо қилиш.
29. Уларнинг ҳузурида чарчаганликни ёки дилхираликни намойиш қилмаслик.
30. Улар хатога йўл қўйган бўлса, уларни кулгуга олмаслик.
31. Улар сўрамасдан олдин уларга хизмат қилиш.
32. Улардан хафа бўлмаслик ва уларни мунтазам равишда зиёрат қилиш.
33. Уларнинг олдида гўзал ва хушмуомала сўзларни танлаб гапириш.
34. Улар яхши кўрган исмлар билан чақириш.
35. Уларни ҳамма нарсадан ва барча инсонлардан устун қўйиш.

Ота-она – ер устидаги хазинаки, ер остига кўчишга яқин қолган.
Илоҳим, уларнинг умрини соғлик ва ибодатда узун қил!
Омин, ё Раббим!

@ImomZahiriddin_masjidi

12 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.