ҚАЛБНИ ЁМОНЛИКЛАРДАН ТОЗАЛАШ
Росулуллоҳ соллоллоҳу аълайҳи ва саллам шундай деганлар: «Диққат қилинглар! Баданда бир луқма гўшт (парчаси) борки, агар у яхши бўлса, бутун бадан яхши бўлади, агар у ёмон бўлса, бутун бадан ёмон бўлади. Билингларки, у қалбдир».
«Аллоҳ таоло сизларнинг ташқи кўринишингизга ва молларингизга эътибор бермайди. Фақат қалбларингиз ва амалларингизга эътибор беради».
Умму Салама разияллоҳу аънҳо онамиз шундай деганлар: «Росулуллоҳ соллоллоҳу аълайҳи ва салламнинг энг кўп қилган дуоларидан бири: «Я муқаллибал-қулуб, саббит қолбии аъла диника» дуоси эди». (Маъноси: Эй қалбларни ўзгартирувчи Аллоҳим! Менинг қалбимни динингда собит қил).
Эрзурумлик Иброҳим Ҳаққи роҳматуллоҳи аълайҳи шундай деганлар:
Билиш керакки, Аллоҳнинг дўстлари шундай деганлар: Ирфон талаб қилганлар учун аввало керакли нарса, Жаноби Ҳақнинг назаргоҳи бўлган қалбини ёмон хулқлардан тозалаб, гўзал хулқлар билан безашдир. Бунга ниҳоятда эътибор ва аҳамият бериш керак. Ёмон хусусиятларнинг энг бошдаги тўртаси:
Тул'и амал (тугамайдиган, бир умрга сиғмайдиган дунёвий орзулар), шошиш, ҳасад (ҳасадгўйлик) ва кибр.
Бу тўрт нарса инсонга ва ақлига зарар етказади, ғам-қайғуга солади ва қалб хотиржамлигини бузади. Булар барча офатлар ва ёмон одатларнинг онасидир.
Бу тўрт ёмон хусусиятнинг зидди бўлган тўртта гўзал хусусият борки, қалбни улар билан безаш керак. Бу тўртта гўзал хусусият: қасрул амал (дунёвий истак ва орзуларни озайтириш), таанний (ишларида эҳтиёт бўлиб ақллилик билан ҳаракат қилиш ва шошилмаслик), нусҳ (инсонларга ростгўй ва самимий бўлиб насиҳат қилиш) ва ҳаммага нисбатан тавозе кўрсатиб, камтар бўлишдир. Чунки булар қалбга кийдириладиган каромат либосларидир. Дунё ва охират саодатига етиш учун қимматли воситалардир.