«Йиғи жанги» икки майдонда бўлади:
1. Ота-онанинг нафсида. Бола йиғлаганда сабр қилишга, унинг инжиқлигини кўтаришга нафсингизни тарбияланг. Бола сизни ҳар қанча безовта қилса ҳам, айтганини қилмаслик керак. Бақириб, қийнаб юборса ҳам жаҳл қилмаслик, урмаслик керак. Тарбия қанчалик қийин бўлса ҳам, ортга қайтмайсиз, чекинмайсиз. Ниҳоят, нафсингиз устидан ғолиб бўлсангиз, болангизнинг йиғиси устидан ҳам ғалабага эришасиз.
2. Боланинг нафсида. Бола нима учун, қачон йиғлаш кераклигини, йиғи қачон фойда бериши-ю, қачон бермаслигини ўрганади. Йиғлаганида айтганини қилган бўлсангиз, бу ҳолатларни қайта кўриб чиқасиз. Бошқаларнинг фикр-мулоҳазаларини, тажрибаларини ўқийсиз. Ўзингиз ҳам янги услублар ҳақида ўйлаб кўрасиз. Натижада болангизни яхши кўрсангиз ҳам, унга ачинсангиз ҳам, ёлғондан йиғлашдан, айтганини қилдириш учун жанжал қилишдан воз кечишига эришасиз.
"Йиғлоқи болага 50 та чора"
@IkromSharif