Японияда 10 ёшли бола йўл транспорт ҳодисасига учраб, чап қўлидан айрилди. Аммо боланинг орзулари катта эди — у моҳир дзюдочи бўлиб улғайишни истаган эди. Шу сабабли унинг алами каррасига ортиқ эди. Қўли билан бирга орзусидан ҳам айрилганди.
Боланинг отаси изтироб ичидаги ўғлига бу орзуси ҳам қуруқ армон бўлиб қолишини истамади. У ўзи билган машҳур дзюдо устозига бориб ҳодисани сўзлаб берди ва фарзандининг шу орзуси юзасидан ёрдам сўради.
Устоз кўнди. Бир қўллик болакайни шогирдликка қабул қилди. Болага биринчи кундаги машғулотдан бошлаб фақат битта ҳаракатни — усулни ўргата бошлади ва ҳар куни фақат шу ҳаракатни такрорлашини буюрди.
Бола вақт-вақти билан устозига юзланиб:
– Устоз, мен бу ҳаракатни ўзлаштирдим, бошқа ҳаракатларни кўрсатмайсизми? – деб сўрарди.
Устози эса қатъият ва хотиржамлик билан:
– Сен фақат битта ҳаракатни амалга оширасан, болам. Вақти келганда натижасини кўрасан — дерди.
2 йил, 3 йил, 5 йил ўтди ва бола ўн йиллик дзюдо мактабини тамомлади. Бир куни устози унинг олдига келиб:
– Тайёрлан, – деди, – мен сени катта мусобақага ёздирдим. Эртага курашасан.
Бола ҳайратга чўмди. Ахир у бир қўллик, фақат ўнг қўли бор, фақат битта ҳаракатни билади, холос. Мусобақада номдор дзюдочилар қатнашишини ўйлаб, ўз имкониятини йўқ деб ўйлади. Лекин устозига ҳурматидан кескин фикр билдирмади.
Йигит ўзининг биринчи катта мусобақасига – кураш гиламига чиқди.
У кураш гиламида рақибига ўзи биладиган ягона ҳаракатнигина қўллаб ғалаба қозонди. Иккинчи, учинчи кураш, ярим финал ва ниҳоят, финалга чиқди.
Финал кураши бошланди. Йигит ҳамон ўзи билган ягона усулни қўлларди. У рақибига ҳеч имконият қолдирмай, ғалабага эришди. Ҳа, бир қўлли дзюдочи йигит чемпион бўлди. Совринни олиб, устозининг олдига борар экан ҳайрат ва ҳаяжон ила сўраган илк саволи шундай бўлди:
– Устоз, бу қандай содир бўлди? Менинг чап қўлим йўқ, фақат битта ҳаракатни биламан, қандай қилиб шу ҳолим билан ғалаба қозондим, қандай қилиб чемпион бўлдим?
Устози жавоб берди:
– Эшит, болам. Биринчидан, сен бу усулни ўн йил давомида такрорлаб, машқ қилдинг. Сен буни шунчалик қунт билан ўргандингки, айни вақтда бу усулни сенчалик бажара оладиган бирорта дзюдочи йўқ.
Иккинчи сабаби эса, бу ҳаракатдан фақат битта қарши ҳаракат билан ҳимояланиш мумкин. Бунинг учун эса рақибнинг сенинг чап қўлинингни ушлаши керак бўлади. Сенда эса чап қўл йўқ!
Хулоса: Гоҳида, биз билмасак-да, йўқотган нарсаларимиз — нуқсонимиз энг кучли тарафимиз бўлиши мумкин. Лекин бу нуқсон бизнинг фикримизда, тушунчаларимизда бўлмаслиги лозим!
Икром Шариф таржимаси.
@IkromSharif