Бир қози ҳикоя қилади:
Эр-хотин ажрашмоқчи бўлиб келишди. Ярашиб олишларига муҳлат бердим. Яна келишди. Яна муҳлат бердим. Учинчи марта келишганда иккисига топшириқ бериб, ҳар бирингиз бир қоғозга жуфтингиздаги ўнта яхши хислатни ёзинглар, хотиржам бўлинглар уни ўзларингиздан бошқа ҳеч ким ўқимайди, ҳатто мен ҳам ўқимайман, дедим.
Кейин эр ёзганларини аёлга бериб, ичингда ўқи, дедим. У ўқигани сари эрига қараб-қараб қўяр, бир уялиб, бир хурсанд бўлаётгани юзидан аён эди.
Кейин хотин ёзганларини эрга бериб, ичингда ўқи, дедим. У ҳам ўқигани сари хурсанд бўлар, бир аёлига, бир ерга қараб оларди.
Энди ҳеч гап айтмасдан кетаверинглар, ҳукмни эртага тушликдан кейин ўқийман, дедим.
Эртаси куни ҳар иккиси апоқ-чапоқ бўлиб келишди.
- Ажратиб юборайми? - десам,
- Йўқ, келишиб олдик. Хато қилган эканмиз, - дейишди.
Устоз Муҳқим Маҳмуд
@IkromSharif