#Хаёлимдаликлар
Аввал ҳеч эътибор бермаган эканман, бошим урилиб, энди билиняпти. Қўлингдаги паспортнинг “куч”и, фуқаролигинг мансуб бўлган давлатнинг қудрати жуда ҳам муҳим!
Бир давлатдан бошқа давлатга ўтар чоғингда бу, айниқса, асқатади. “Паспорт контрол”даги хўмрайган формалилар кўп ҳолатда шахсингни тасдиқловчи ҳужжатга қараб муомала қилади.
Масалан, вақтида Ўзбекистон фуқароси бўлганим учун Грузия чегарасида анча пайт қолиб кетдим. Ҳозир эса айнан паспортим визасиз қабул қилинмаслиги учун Туркияга чегарадош ёки яқин бўлган Больгария, Руминия, Ироқ, Эрон...га бора олмайман. Чёрт побери! Грузияга яна боргим келадию лекин «уже» юрак дов бермай қолган...
Алам қилгани, Грузияда Ўзбекистон фуқаролари ҳеч қандай виза талабларисиз 360 кун, яъни 1 йил юришлари мумкин-да! Шунда ҳам шууунча муаммо, элчихона ёки мутасаддиларимиз уларнинг ҳукумати билан музокара ўтказиб, вазиятни юмшата олмайдими, билмайман...
Фуқароларимиз виза талабларисиз маълум муддат яшаши мумкин бўлган айрим давлатларни кўриб, «проста» кулгинг келади. Қардошларимизку ўз йўлига, бу рўйхатда ким қаердаги ороллар бормией, одам қадами етмас чекка-чукка давлатчалар ва ҳоказо.
Тўғри, яқинда БАА билан келишувга эришилди, лекин бу пайсалга солиб бўлмайдиган, аллақачон узил-кесил ҳал қилиниши шарт бўлган масала эди, менимча. Зеро, неча йиллардан бери қанчадан қанча фуқароларимиз четда юради, ҳозир ҳам ким-нечта “қочоқ”лар бор атрофимда...
Паспортини йўқотиб, ўғирлатиб, қимматлиги учун Ватанга қайтиш учун бир парча қоғоз ололмай юрганлар, полисга ҳужжатсиз қўлга тушиб, қамоқхонада ётганлар нечта. Ўзбекларга мигрант, қора ишчи деб қарашади, хоҳлаганидай муомала қилишади... Қачон буларга ечим берилади, чора кўриладими ўзи, билмадим!
Паспортнинг “куч”и, давлатнинг қудрати жуда муҳим экан, айниқса, мусофирчиликда! «Бошга дўппингни қўндириб, гердайиб ғоз юришинг» ҳам айнан шу жиҳат билан ўлчанаркан, аслида...
Дунёдаги энг кучли паспортлар билан қизиқдим, улар берадиган имкониятлар билан танишдим. Интернетда маълумотлар бор. Шунчаки дахшат-да, уларнинг фуқароларидан умуман фарқ қилмаймиз, улар ҳам худди биз каби оооддий одамлар, лекин...
Сизу бизнинг “айб”миз Германия, Испания, Сингапур, Корея ёки Японияда оддий деҳқоннинг боласи бўлиб ҳам туғилмаганимиздир... Албатта, ҳазил!😅
P.s. Лавҳадаги ака жуда оғриқли, айни керакли мавзуни кўтарибди. Агар айтган фикри инобатга олиниб, юқоридаги масалаларни қўя туринг, оддий хориждаги элчихоналаримиздан паспорт ёки бир парча қоғоз олиш енгиллашса, арзонлашса, ўша ишга бош-қош бўлган одам қанчалаб инсонларнинг дуосига қолиб кетарди, эҳ-ҳеее...
@Ijoddardi