РАСМИЙ БАЁНОТ
Ўрта Осиё халқлари “Азон” вақфи васийлар кенгаши раиси, “Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси, устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) 2025 йилнинг 8 май, пайшанба куни тонгда Истанбулнинг Баҳчешеҳир мавзеидаги уйидан гумонланувчи сифатида олиб кетилди. Шу куннинг ўзида адвокатлари иштирокида дастлабки суриштирув ўтказилди. Ўша куни адвокатларига билдирилган охирги маълумотга кўра, суриштирувдан сўнг Истанбулдаги Депортация марказига (Geri Gönderme Merkezi – GGM) ўтказилиши, эртасига – 9 май, жума куни у ердан қўйиб юборилиши керак эди.
Аммо орадан 4 кун ўтган бўлса-да, Иммиграция бошқармаси (Göç İdaresi) домланинг қаердалиги, соғлиғи ва суд жараёни ҳақида адвокатларига ҳам, яқинларига ҳам ҳеч қандай маълумот бермаяпти. Ваҳоланки, Туркия қонунчилигига кўра, назоратда ушлаб турилган шахснинг оиласига бу ҳақида маълумот берилиши, унинг ўзига ҳам яқинлари билан мулоқот қилишга изн этилиши белгилаб қўйилган. Ҳозиргача ҳатто адвокатлари ҳам домладан бирор хабар ололмаётганидан, ақалли қаерда сақланаётганини ҳам билолмаётганидан оиласи ва яқинлари асосли равишда хавотирга тушишмоқда. Боиси устоз Мубашшир Аҳмад узоқ йиллардан бери қандли диабет ва юқори қон босимидан азият чекиб келади ҳамда мунтазам равишда инсулин ва бошқа дорилар қабул қилишга мажбур.
Бу борада қандайдир маълумот, янгилик бўлиши билан сизларни хабардор қиламиз. Бу орада урчиши мумкин бўлган ҳар қандай асоссиз хабарларга эътибор бермаслигингизни сўраймиз.
Дуоларингиз билан қўллаб туринг.