“Ишлагим келади аммо иш йўқ, айбим ногиронлигимми?”
Ўтган ҳафтада Буйрак етишмовчилиги хасталиги билан касаллангани сабабли доимий равишда гемодиализ (Гемодиализ - бу Сунъий буйрак аппарати ёрдамида ўткир ва сурункали буйрак этишмовчилигини даволаш) оладиган журналист Фотима Уктамованинг шундай мазмундаги постлари эътиборимни тортди.
Ҳудди шу куни нодавлат нотижорат IT таълим Уюшмамиз IT Education Association томонидан амалга оширилаётган “Ўзбекистонда IT ва рақамли таълим ландшафтини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида PR бўлимига ёрдамга қўшимча бир нафар ходим олишимиз мумкинлигини айтишганди...
“Нимага шу ходим Фотима опа бўлмаслиги керак?” деган фикр келди ҳаёлимга. Тўғри, Фотима опа Фарғонада яшайди, лекин биз IT ёрдамида инсонлар исталган ердан туриб ишлаш имкониятига эгалиги ҳақида гапиряпмизку. Нега Фотима опага ҳам шундай имконият бермаслигимиз керак дедим. Хуллас IT таълим Уюшмаси раҳбарияти билан келишган ҳолда, Фотима опага масофадан ишлаш имкониятини бериб, улар билан Меҳнат шартномасини туздик.
Фотима опа 2-гуруҳ ногирони бўлишларига қарамай жуда ҳаракатчан эканликларини илк куннинг ўзида кўрсатдилар, ўз ҳудудларида ногиронлиги бор АйТи билан шуғулланаётган шахсларни топиб, улар билан IT сохасининг имкониятлари ҳақида материаллар тайёрлашга киришиб кетдилар.
Хуллас шунақа қилиб, Фотима опа Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан IT таълим Уюшмаси ННТга ажратилган Ўзбекистонда ахборот технологиялари ва рақамли таълим соҳасини ривожлантиришга қаратилган Грант лойиҳасининг бир қисмига айландилар.
Мазкур Лойиҳа келажакда ёшларнинг IT саводхонлигини ошириш, малака ошириш имкониятларини яратиш, шунингдек, қишлоқларда яшовчи ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлашни назарда тутади. Лойиҳанинг дастлабки босқичида ҳудудларда IT саводхонлиги ва кўникмалари бўшлиқларини таҳлил қилиш, бунда мақсадли аудитория сифатида ёшлар, қишлоқ аҳолиси, аёллар ва қизлар, кам таъминланган оилалар, ногиронлар қамраб олинади.
Фотима опа билан ҳамкорликдаги фаолиятимиз кўнгилдагидек бўлади деб умид қиламиз. Агар атрофингизда Фотима опанинг қаҳрамонларига айланиши мумкин бўлган IT билан шуғулланаётган инсонлар бўлса биз билан бўлишинг. Биз IT'нинг чексиз имкониятлари барча учунлигини кўрсатмоқчимиз.