Postlar filtri


Мактабларда таътил бошланди дегунча, мен ишхонага ўз вақтида етиб боришим жуда қийин масала бўлиб қолади. Жуда ўзимни бўш қўяман! Ва бу фақат менда кузатиладиган ҳолат эмас, аксарият боласи мактабга қатнайдиган ҳамкасбларимда шундай, мактаб даврида иш вақтидан ярим соат олдин келадиган ходимлар таътилда албатта кечикишни бошлайди😊

Нимага бундай?

Ўйлаб қарасам, мактаб нафақат ўқувчиларни балки ўқувчи атрофида борки барчани ИНТИЗОМЛИ қилар экан!

Интизом эса раҳматли бувамлар айтганларидай ҳар қандай ишда энг асосий омил саналади.

Сизда ҳам шундайми?


42 кунда Дастурлашни ўрганиш имконияти ҳақида Google компаниясида дастурчи сифатида фаолият юритаётган ўзбек йигити билан Кун.уз нашри интервью қилган.

👩‍💻Буни дастурчиликка қизиқадиган ўқувчиларингиз ёки фарзандларингиз билан бўлишишни тавсия қиламан.


IT Education Association dan repost
Yoshlarni Google, Amazon va Facebook tajribasida dasturchilikka o‘qitayotgan o‘zbek dasturchisi

Yodingizda bo‘lsa Toshkentda dasturchilar, texnologiya ishqibozlarini birlashtirgan GDGDevFest dasturchilar festivali bo‘lib o‘tgan edi.

Ushbu Festivalda Google kompaniyasida Software Engineer bo‘lib faoliyat yuritayotgan Azim Po'latov spiker sifatida ishtirok etish uchun O‘zbekistonga kelgandi.

GDGDevFest festivali doirasida Kun.uz nashri jurnalisti Gavhar Ziyodullayeva Azim bilan juda foydali intervyu uyushtirdi.

Unda Google, Amazon va Facebook kompaniyalarida dasturchi sifatida faoliyat yuritgan, dasturlashda 7-yillik tajribaga ega Azim Po‘latov “Dasturlashni 42 kunda o‘rganish” g‘oyasi ostidagi “42.uz” loyihasiga asos solgani, ayni damda esa maktab o'quvchilari uchun yaratayotgan "Maktab" loyihasi haqida so'zlab bergan.

📹Intervyuni ushbu havola orqali tomosha qilish mumkin: https://www.youtube.com/watch?v=nxLMA28pzHs


Мана умримизнинг яна бир саҳифаси ортда қолиб, Янги йил кириб келишига ҳам саноқли онлар қолмоқда.

Кўп ўйладим бу йил мен учун нималар билан ёдда қолгани ҳақида… Йил бошида дунёдаги энг азиз инсоним бувижонимни йўқотдим, шу сабабли минг афсуски 2024 йил мен учун катта йўқотиш билан ёдимда қолди.

Ҳар нима бўлганда ҳам Аллоҳим берган ҳар бир куни неъмат ва синовлари учун ҳам ундан миннатдор бўлиб, хамд айтишимиз керау…

Шу сабабдан кириб келаётган 2025 йилда энг аввало ҳар биримизга яқинларимизни йўқотмаслигимизни, қаторимиздан аритмаслигини сўрайман Яратгандан!

Ҳаётларингиз бахтли онларга тўла бўлсин, оилаларингиздан тинчлик-хотиржамлик файз ва барака аримасин. Фарзандларимиз ва ота-оналаримиз соғ бўлиб юришсин, фарзанд талабларга фарзанд, бахт талабларга эса бахт ато этсин 🤲

Юртимиз тинч бўлиб, осмонимиз мусаффо бўлсин, Яратган Эгам дилингиз тубидаги барча орзу ва мавсадларингизга етказсин🤲

Кириб келаётган Янги 2025 йилингиз хайрли ва барокатли бўлсин!

Ўтаётган 2024 йилда мен билан бирга бўлганингиз учун раҳмат ҳаммангизга!


Ҳар қандай соҳада натижа бу инсон олаётган рағбатга боғлиқ. Бугун АйТи соҳасида ўзининг муносиб ўрнини топиб, ҳам ўзига ҳам жамиятга фойдаси тегаётган аёл ва қизларимиз талайгина. Буни мен шу соҳага келиб гувоҳ бўляпман. 1 йил давомида соҳада фаолият юритаётган жуда ҳам кўп қизлар билан танишишга муваффақ бўлдим. Уларнинг қилаётган ишлари тахсинга лойиқ.

Бугун Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан IT соҳасида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг меҳнатига муносиб баҳо бериш, уларни рағбатлантириш, уларнинг ютуқларини кенг жамоатчиликка таништириш мақсадида “Yulduz Tech Awards” мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир доирасида 2024 йил давомида АйТи соҳасида фаоллик кўрсатган, муваффақиятга эришган қизлар тақдирланди.

Тақдирланганлар орасида IT соҳасида фаолият юритаётган Профессор-ўқитувчилар, Software engineer, лойиҳа менежерларидан тортиб, фрилансинг соҳасида юқори натижаларни қайд этаётган аёл ва қизларимиз бор. Кўтаринки кайфият билан ўтган тадбир бу қизларимизнинг келгуси фаолиятлари учун янада катта мотивация бўлиши шубҳасиз. Биз эса соҳада фаолият юритаётган янги Юлдузларни кашф этишда давом этамиз...

IT соҳасида муваффақиятга эришаётган аёл ва қизларимиз ҳақида IT Ladies Uzbekistan online журнали орқали танишиб боришингиз мумкин https://t.me/ITLadiesUzbekistan


IT Ladies Uzbekistan dan repost
🏆 IT sohasidagi xotin-qizlar uchun “Yulduz Tech Awards” mukofotlash marosimi

Xotin-qizlarning IT sohasidagi roli yildan-yilga ortib, ular innovatsion yechimlar yaratuvchilari, texnologik loyihalar yetakchilari va raqamli o‘zgarishlarning muhim ishtirokchilariga aylanmoqda.

🌟 IT sohasida faoliyat yuritayotgan xotin-qizlarning mehnatiga munosib baho berish, ularni rag‘batlantirish, ularning yutuqlarini keng jamoatchilikka tanishtirish maqsadida Raqamli texnologiyalar vazirligi tomonidan ilk bor “Yulduz Tech Awards” mukofoti marosimi bo‘lib o‘tadi.

Ushbu tadbir ayollarning IT sohasida yangi marralarni zabt etishiga ilhom beradi va ularning jamiyatdagi o‘rni hamda ta’sirini yanada mustahkamlashga xizmat qiladi.

💬 Shuningdek, tadbir davomida ishtirokchilar uchun qiziqarli IT QUIZ o‘tkazilib, g‘oliblarga esdalik sovg‘alari topshiriladi. QUIZ’da qatnashishni istaganlar quyidagi havola orqali ro‘yxatdan o‘tishlari so‘raladi: https://forms.gle/gnkR9FBAjjhtwdKb9

Tadbir tavsilotlari:
📅 Sana: 24-dekabr
⏰ Vaqt: 10:00
📍 Manzil: Toshkent, Ibrohim Mo’minov ko’chasi, 4, Raqamli texnologiyalar vazirligi binosi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Дунё бўйича энг талабгир IT вакансия қайси эканлигини, бугун рақамли бозор қаерга қараб кетаётганини биласизми?


Хўш, ота-оналар фарзандларини IT соҳасига ўқитишдан ёки ёшлар йўналиш танлашдан олдин нималарга эътибор бериши керак?

Дунё бўйича Вакансия эълон қиладиган ТОП 3 та сайтда ҳар куни 10 мингтагача IT вакансия эълон қилинар экан.

Ва вакансиялар орасида ТОП 5 таликда — Data йўналишлар турибди.

Ўзбекистонда 1,5 ой ичида шу соҳада 1500 мингта IT вакансия эълон қилинган экан.

Куни кеча “Мирзо Улуғбек” жамғармаси томонидан ўтказилган Рақамли бозорлар ўсишига бағишланган Конференцияда айнан шу мавзу муҳокама қилинди. Унда MAAB Innovation раҳбари Sherzod Ibragimov чиқиши фойдали бўлди IT йўналишида касб танлаш арафасида турганларга фойдаси тегади деб уни бўлишишга қарор қилдим.


"Ҳар куни ўз устида ишлайдиган инсон орзудаги ҳаётда яшаши мумкин"

Айнан шу сўзлар мени суратда номи кўрсатилган "Не тупи!" китобини ўқиб чиқишга қизиқишимни уйғотди. Korzinka супермаркетига навбатдаги харид учун кирган пайтимда "Форбс" талқини бўйича 2020 йилнинг энг кўп ўқилган китобига кўзим тушди. Жуда ҳам ўқигим келди, лекин ўша пайтда уни харид қилишга имконим бўлмади. Кейин яқинда телефонимга юклаб олган "Яндекс Книги" иловасидан ушбу китобни излаб топдим ва тирбандликда ишдан уйга қайтаётганда уни тинглашни бошладим.

"Не тупи!" мотивацион ва илҳомлантирувчи асар бўлиб, унда муаллиф қўрқув, шубҳалардан халос бўлиш, мақсадларга эришиш ва ўзига бўлган ишончни ривожлантириш бўйича маслаҳатлар беради. Китобдан Инсонни ўз кучига ишонишни, онгимиздаги тўсиқларни ўзгартириш, қўрқувга қарамай ҳаётни ўзгартириш учун ҳаракат қилиш зарурлигини, пул ва муваффақиятни ҳаётга жалб қилиш, ўзини қадрлаш каби қизиқарли ва муҳим фикрларни олиш мумкин.

Хуллас шу китобга бўлган катта қизиқишим баҳонасида Тирбандликда вақтни зое кетказмасдан китоб эшитишни одат қилдим ва ўзимнинг биринчи Аудио китобимни "ўқиб чиқдим". Ҳозирда Бодо Шефернинг "Путь к финансовой свободе" китобини ҳам ўқиб, ҳам тинглаб тугатяпман.
Бугун ҳам "Корзинка"да бир китобга кўзим тушди, ўшани ҳам ўқиб чиқмоқчиман. Бизнинг ишхонанинг ёнидаги IT-Park "Корзинка"да мана шундай китоблар растаси ташкил қилинган. Бунинг учун Zafar Khashimov акага, "Яндекс Книги" учун Яндекс GR Sardor Kadyrov'га алоҳида раҳмат.

Сизга ҳам пиёда ёки автомобилда вақтни зое кетказмай ана шундай иловалардан фойдаланган ҳолда китоблар тинглашни тавсия қиламан.

Орангизда аудикитоб ихлосмандлари бўлса "Яндекс Книги"дан бошқа яна қандай Иловаларни ва китобларни тавсия қиласиз?


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ИЛМИ ОРТИДАН ДУНЁНИНГ 19 ТА ДАВЛАТИГА БИР СЎМ ПУЛ САРФЛАМАЙ БОРГАН ҚИЗ

Шаҳризода Исомитдинова Тошкентдаги Amity университетини "Ахборот технологиялари" йўналиши битирувчиси. У 4 йиллик ўқиши давомида 19 та давлатга турли грантлар ютиб олиб, ўқишга боришга муваффақ бўлган. Шаҳризодани ўқишни битириши билан университетини остонасида Huawei компаниясига ишга таклиф қилишган. Ҳозирда ушбу компанияда фаолият юритади.

Шаҳризода оилада 3 қиз фарзанднинг тўнғичи. Отаси қизларининг таълимига алоҳида куч ва меҳр сарфлайди. Шаҳризоданинг синглиси Америкада Аризона университетида Экономика ва маркетинг йўналишида ТЎЛИҚ ГРАНТ АСОСИДА таҳсил олади. Унинг бир дона ҳам ўғил набираси йўқ бўлган бувижониси Шаҳризодани барча набираларига намуна сифатида кўрсатади.

Тўлиқ интервьюни ушбу ҳаволада кўришингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=gwQJx-rJoXM


"БИЗ БОШЛАДИК!"

Навоий вилояти Кармана туманидаги 19-мактабда 23 йилдан бери Информатикадан дарс берадиган олий тоифали ўқитувчи Nilufar Maxmudova опанинг шундай сторисларига кўзим тушди.

Хўш, Нилуфар опа нимани бошладилар? Ҳар жабҳада фаол бўлган Информатика устозимиз олдиларига катта мақсадлар билан "Бир миллион ўзбек дастурчилари" лойиҳасида ғолиб бўлишни дилларига тугиб қўйган устозларимиздан!

"Бир миллион ўзбек дастурчилари" лойиҳасида ўқувчиларимни Coursera курсларига ўқитишни бошладим, сертификатлар оламиз Худо хохласа, ўқувчи ва ўқитувчиларга кўп ютуқлар қўйилганку, шу ютуқлар учун ҳаракатни бошладик",

— дейди Нилуфар опа.

Дарҳақиқат "Бир миллион ўзбек дастурчилари" лойиҳаси доирасида Uzbekcoders.uz платформасида ўқувчилари юқори натижаларга эришиши учун бугундан ҳаракатни бошлаб юборганлар. Сабаби Нилуфар опа ушбу лойиҳа доирасида юқори натижа кўрсатган ўқитувчилар қандай рағбатлантирилишидан хабарлари бор.

100 нафар ўқитувчилар рағбатлантириш мақсадида 10 миллион сўмдан мукофот пули берилади.

Лойиҳа доирасида 14 та ҳудудда энг юқори натижа кўрсатган ўқувчиларга 700 та ноутбук, Топ-10 нафар ўқитувчилар чет-элга саёҳат, лойиҳа доирасида энг юқори натижа кўрсатган 100 та ўқитувчига 10 млн сўмдан пул мукофотлари берилади.

Бундан ташқари лойиҳа доирасида юқори натижа кўрсатган энг яхши 2 та мактабга Президент совғаси электромобиль берилиши кўзда тутилган!

Сиз ҳам Нилуфар опа сингари ўқувчиларингизнинг замонавий билимларни эгаллашига туртки бўлиш билан ажойиб совғаларга эга бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг!

Лойиҳа ҳақида батафсил маълумотлар https://t.me/uzbekcoders_uzb телеграм канали орқали тақдим этиб борилади.

Бу хабарни ўзингиз таниган Информатика фани ўқитувчиларига юбориб қўйинг!

Хўш, орангизда Нилуфар опа сингари Информатика устозлари борми?


Газета.уз нашрида ҳозиргина бир ажойиб хабарга кўзим тушди.

Оҳангарондаги Akkermann Cement цемент заводи “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” танловини ўтказиб Оҳангарондаги 8-мактабнинг она тили ва адабиёт ўқитувчиси Мухаббат Халимовага АВТОМОБИЛЬ совға қилибди.

Заводнинг шундай анъанаси бор экан, фаолият юритадиган ҳудудларидаги ўқитувчиларни шундай рағбатлантирар экан.

Ажойиб анъана, шундай эмасми?!

Ҳар бир ҳудудда шундай йирик заводлар ва бой тадбиркорларимиз бор, қани эди ҳамма ерда ижтимоий масъулликни ҳис қилган ҳолда йил охирида мана шундай энг зўр ўқитувчиларга совғалар бериб, уларни рағбатлантириш орқали, таълим ривожига ҳиссаларини қўшишса🤲👏

https://www.gazeta.uz/ru/2024/12/12/akkermann/


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Sirdaryolik Informatika o'qituvchisi Dasturchilar festivaliga 60 nafar o'quvchisi bilan keldi

"Bir nafar o'quvchimning bo'lsa ham hayotda o'zining yo'lini to'g'ri topishiga hissam qo'shilsa bejiz yashamagan bo'laman"

— Sirdaryo viloyatining Mirzaobod tumanidagi maktabning Informatika fani o'qituvchisi Dilmurod Yo'ldoshev.

Avval xabar berganimizdek, Toshkentda dasturchilar, texnologiya ishqibozlari va sanoat ekspertlarini birlashtirgan GDG DevFest dasturchilar festivali bo’lib o’tdi.

Ushbu festivalga AyTi sohasida faoliyat yuritayotgan 3 mingdan ortiq yoshlar tashrif buyurdi.

Tashrif buyurganlar orasida maktab o'quvchilarini ko'rib, ularning ustozlarini suhbatga tortdik.

Ma'lum bo'lishicha oquvchilar Sirdaryo viloyatining Mirzaobod tumanidagi maktabning 6-dan 10-sinfgacha bo'lgan AyTi sohasiga qiziqishi bo'lgan o'quvchilari ekan.

Maktabning Informatika fani o'qituvchisi Dilmurod Yo'ldoshev maktabdagi boshqa tashabbuskor ustozlari bilan 60 nafar o'quvchini ota-onalarining ruxsati bilan ushbu tadbirga olib kelishgan.

"Bugungi yoshlar festivalida ishtirok etayotgan spikerlarni ko'rib, o'quvchilarim unda qatnashib, o'zlari uchun hayotda motivaciyaga ega bo'lishlari kerak deb hisobladim. Bir nafar o'quvchimning bo'lsa ham hayotda o'z yo'lini topishiga hissam qo'shilsa o'zimni bejiz yashamayotganimni his qilaman. Tashabbusimni qo'llab-quvvatlagan hamkasblarimga rahmat",

– deydi Dilmurod Yo'ldoshev.

Fursatdan foydalanib o'quvchilarining qiziqishlari va taqdiriga befarq bo'lmagan Dilmurod Yo'ldoshev singari fidoyi ustozlarimizga minnatdorlik bildiramiz!


Юлдузчаларим билан ҳаётда учрашдим

Агар гўзаллик ақл билан уйғунлашса, муваффақият қозониш эҳтимоли анча юқори бўлар экан. Тарбия ва ақлни ўраб турган гўзал ташқи қобиқ - бу қайсидир маънода тақдир туҳфасидир. Икки ёнимда турган менинг юлдузчаларим Aziza Abdurakhmonova ҳамда Dilafruz Jo'raboyeva ана шундай ички ва ташқи гўзаллик билан бирга юқори ақл-идрокни ўзида мужассам қилган замонавий қизларимиздан.

Қашқадарёнинг Чироқчи туманидан бўлган, ёш бўлишига қарамай отасининг таваллуд кунига электромобиль совға қилган, EPAM компаниясида "Software engineer" сифатида фаолият юритадиган Азиза ҳақида ёзганимда деярли барча унинг ота-онасига хавас билан қарашган эди. Фарғоналик Дилафруз эса ҳали мактаб ўқувчиси бўлишига қарамай Microsoft компаниясининг ёшларга мўлжалланган Microsoft Learn Student дастури Амбассадори бўлгани ҳақида деярли барча ОАВ гапирди.

Улар билан куни кеча Тошкентда бўлиб ўтган MDC Uzbekistan Microsoft Developers ҳамжамиятининг асосий йиғилишида учрашдик. Ёшлардан иборат Community аъзоларининг йиғилишида илҳомлантирувчи тақдимотлар, технология инноваторлари ва соҳа мутахассисларининг фикрлари, интерфаол тарзда ташкил этилган семинарлар, жозибадор панель муҳокамаларида қатнашиб мен технология оламига саёҳат қилдим.

Икки қизимиз билан ўтган жонли учрашув ва мулоқот улар ҳақидаги тасаввуримни юз баравар оширди. Қизинг бўлса мана шундай бўлсин деб хавас қилиб қўйдим. Барча қизларимиз улар каби ақлли, жамият ҳаётида фаол ва сурати ҳам сийрати ҳам гўзал бўлишини тилаб қоламан.

Фаол ёшларни бир ерга жамлаган чиройли тадбирнинг гувоҳи бўлишимга сабабчи бўлган Азизага эса таклиф учун алоҳида раҳмат!


Ҳаётингизда қийинчилик ёки муаммолар юзага келганда, сайрга чиқинг!

Масалан ўзим камида ҳафтасига 3 марта 1,5 соатдан пиёда юришга чиқаман ва бундан мазза қиламан...

Ҳозиргина шундай фойдали маълумотга кўзим тушди, пиёда сайр қилиш стрессни тезроқ енгишнинг осон ва жуда фойдали йўли экан.

Ҳаракат орқали биз ҳис-туйғуларни яхшироқ назорат қилишимиз мумкин экан.

Жисмоний ҳаракат бизга салбий ҳис-туйғуларга берилмасликка, ҳиссиётларни тезроқ қўйиб юборишга ёрдам бераркан.

Маълум бўлишича, ҳаракат:

✔️ руҳимизни мустаҳкамлайди

✔️Мия ҳужайраларини янгилайди

✔️ Миянинг фаол бўлишига ёрдам беради

✔️ ҳис-туйғуларингизни бошқаришга ва салбий руҳий фикрларни тўхтатишга ёрдам беради

✔️ ва энг асосийси стрессни енгишга ёрдам беради

Ва бунинг учун спорт залларига бориш ва машқларни бажариш шарт эмас. Ҳафтасига камида 3 марта шошаётган инсондай 40 дақиқа сайр қилишингиз кифоя эка.

Сизчи, сиз ҳафтасига неча марта неча дақиқадан пиёда юрасиз? Агар ҳали бу билан шуғулланмаган бўлсангиз, сизни бугундан бошлаб юриш билан шуғулланишга чақириб қоламан.

Ҳозир стресс ҳолатидаги яқин инсонингиз билан бу маълумотни бўлишиб кўринг, балки кимнингдир ҳаёти яхшиланишига ҳиссангизни қўшарсиз.


IT Ladies Uzbekistan dan repost
2 yil oldin ikki oyogʻidan ayrilgan oʻzbekistonlik Dilorom Yoʻldosheva Dunyoning ilhomlantiruvchi va nufuzli 100 ayollari roʻyxatidan joy oldi

Dilorom Yo‘ldosheva — Tikuvchi va tadbirkor ayol


Ikki yil avval Dilorom Yo‘ldosheva o‘rim-yig‘im paytida ikki oyog‘idan ayrilgan edi. Ammo bu uning katta orzu qilishiga to'sqinlik qilmadi.

U yangi kasb-hunarlarni o‘rganish bilan birga, yosh o‘zbek ayollariga tirikchilikka ko‘maklashishni maqsad qilgan va shu bois o‘zining tikuvchilik biznesini ochishga qaror qilgan.

U tadbirkorlik va resurslarni boshqarish asoslarini o‘rgandi va 40 dan ortiq shogirdlarni tayyorlashni davom ettirdi. Bir necha oy ichida uning kompaniyasi sezilarli darajada o'sdi, bepul ustaxonalar ochdi va ishchilar va maktab o'quvchilari uchun kiyim-kechak ishlab chiqarish bo'yicha shartnomalar tuzdi.

Shundan so‘ng uning biznesi o‘zi va boshqa o‘nlab ayollar uchun daromad manbaiga aylandi.


BBC nashrining 2024-yil uchun dunyoning ilhomlantiruvchi va nufuzli ayollari roʻyxatidan astronavt, Nobel mukofoti sovrindori, aktrisalar, sportchi, jurnalist va boshqa faol ayollar o'rin olgan.

Ularning orasida oʻzbekistonlik imkoniyati tadbirkor ayol Dilorom Yoʻldoshevaning borligi barcha o'zbek xotin-qizlarilari uchun motivatsiya bo'lishi shubhasiz.



16 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.