Шавкат Раънонинг озиб-тўзиб кетганини кўриб турарди. Тавба, қуппа-қуруқ тарашанинг нақ ўзи бўлиб қолибди-ку. Бу алвастининг нимасини ёқтириб қолдийкан ўшанда? Қаердан ҳам шунга илакишиб, бошига ғалва орттириб олди- я?! Энди дарҳол чорасини кўриб, масалани узил-кесил ҳал қилмаса, оқибати ёмон бўладиганга ўхшаб қолди.
Хайр-маъзурни ҳам насия қилиб, индамайгина ортига бурилиб кетаётган Раънони кўргач, Шавкат хаёлларини йиғиштириб олиб, жон ҳолатда унинг қўлларига ёпишди.
Кетма, ўтинаман, Раъно, сенга икки оғизгина гапим бор, холос.
Бўлди, бундан буён ўзингизни ҳам, мени ҳам қийнаманг, илтимос, мени тинч қўйинг! Ўз ҳолимга қўйинг! Сизни кўришни ҳам истамайман!
Туғилажак боламиз ҳаққи-ҳурмати... қайт!
Бу гапни эшитган Раъно “ялт” этиб, унга ўгирилди.
− Гапларингизни шу ерда айтаверинг, қулоғим сизда.
Сени ота-онам билан таништирмоқчиман. Келинингизни олиб келаман, деб келдим бу ерга. Раъно, мен сени севаман, ишон! Сени бу ердан уйимизга олиб кетаман... иккаламизнинг уйимизга. Биргаликда туғилажак фарзандимизни ўстириб, тарбиялаймиз! Мени ота-онам бошқага уйлантиришмоқчи бўлишганди. Уйдагилар билан жанжаллашиб, бошқа вилоятга, аммамникига кетиб қолгандим. Шунинг учун олдингга кела олмадим. Кечир мени! Истасанг, қаршингда тиз чўкиб, кечирим сўрайман!
Ортиқча сўзларга ҳожат йўқ эди. Раънонинг содда юраги йигитнинг ёлворишлари қаршисида ожиз қолди. Раъно ҳатто Шавкат ҳақида беҳуда хаёлларга борганидан хижолат чекиб, ўз-ўзидан уялиб кетди. Ахир, Шавкат фақат уни дея, бошқага уйланишни истамай, уйидан кетиб қолгани учун кела олмаган экан. Раъно эса, ундан шубҳаланиб, турли хаёлларга бориб ўтирибди.
− Бўлди, Шавкат ака, ишондим. Кетдик. Фақат рухсат олиб чиқай.
Рухсат олиб нима қиласан, ҳали ота-онам совчиликка келишганда, ўзлари билиб олишади. Энди бундан буён рухсат сўраб ўтиришингнинг ҳам мутлақо кераги бўлмайди.
Шавкат машинада келган экан. Улар машинага ўтиришиб, йўлга тушишди. Шавкат машинани шаҳар четига, дарё бўйига қараб ҳайдади.
Қаёққа кетаяпмиз? Нега овлоқ жойга қараб ҳайдаяпсиз?
Хавотирланма, уйдагиларнинг олдига боришдан аввал, дарё лабида сен билан бир сайр қилгим келди. Майлими? Табиат қўйнида, ташвишларни бир зумга унутиб, манзараларнинг гўзаллигидан баҳра олсак, кайфиятимиз чоғ бўлиб, уйга борамиз. Ҳозирги ҳолатингда жуда ғамгинсан...
Мана, етибам келдик, туш машинадан. Бирпас дарё соҳилида биргаликда айланамиз.
Улар шиддат билан оқаётган дарё лабида бирга айланиша бошлашди. Дарё бўйидаги тик нишаблик ёнига келганлари маҳал Шавкат тўхтади.
Раъно қаттиқ ҳаяжондан қаерда юрганини ҳам унчалик англай олмасди! Наҳотки... бутун орзулари рўёбга чиқса?! Қанчалар қўрққанди-я! Шавкат уни ташлаб кетди, деган фикрлардан тамоман ақлдан озай деяёзганди! Бугун эса ундан бахтли одам бормикан?!
Шундай қилиб, мулла сендан менга ўзингни тан маҳрамликка топширишга рози ёки розимаслигингни сўрайди. Кел, мен мулла бўлиб, сенга савол бераман. Сен жавоб берасан. Келишдикми?
Раъно уялинқираб, бош ирғади.
Хў-ў-ўш, Раънохон... Ие, отангнинг исмини билмайман- ку. Отангнинг исми нима?
Хуршид.
Отангни кўрганмисан ўзи?
Йўқ, бу исмни етимхонадагиларнинг ўзлари қўйишган...
Давом этамиз... Раънохон Хуршид қизи, сиз ўз инон- ихтиёрингиз ила ўзингизни Шавкат Аббос ўғлига тан маҳрамликка бағишлайсизми?
Орага сукунат чўкди.
Мен жавоб кутаяпман.
Ҳали уч марта бўлмади-ку.
Тўсатдан Шавкат тутақиб кетди.
Ҳали сен, отаси, онаси кимлигини билмайдиган ҳароми, нимангга ишониб менга тегаман, деб ўйлаяпсан-у, нимангга ноз қилиб, уч марта савол сўрайди, деяяпсан?
Раънога бундай кутилмаган ҳақорат тарсаки каби тушгани камлик қилгандек, Шавкат унинг юзига чинакамига икки-уч бор шапалоқ тортиб юборди! Кутилмаган ҳолатдан Раъно ўзини тамомила йўқотиб қўйиб, гангиб қолди!
Ҳали сен мени судга бериб, алимент ундирмоқчимисан? Ўйнашларингдан орттирган боланг учун мен алимент тўлайманми ҳали? Сен оила шаъни нималигини биласанми? Оиланг бўлмагандан кейин оиланинг қадри, шаънини қаерданам тушунардинг?! Сен бузуқи, оиламиз шаънига доғ туширмоқчимисан ҳали? Чучварани хом санабсан! Мени ўз ҳолимга қўйганингда бунақа бўлмасди! Буни тушунмадинг! Ўзинг-ку, ҳароми бўлиб