Салом берди-и-ик, йигитни гули! Булбул сайраяптими-и- и, ишқилиб?
Қизнинг гап оҳангидан сал ўнғайсизланган Шавкат мужмал тарзда “Шукр, яхши”, деб қўйди.
Сизга бир гап айтса-а-мми, айтмаса-а-мми, деб турибман. Фақат эркакмисиз ёки чақмачақар хотинмисиз − шуни билмай турибман.
Бу гапдан Шавкатнинг жаҳли чиқди.
Ҳой, қиз, тилим бор экан деб, оғзингга келганини валдирайверма! Ўғил бола бўлганингда, шу гапинг учун ўзим билардим сени нима қилишни!
Дўқ уришдан олдин Раънойизни тийиб олсангиз яхши бўлармиди. Бир қараса, бошлиқ билан, гоҳ ҳайдовчи, баъзан эса сиз билан... дон олиши-и-иб юрибди. Мен сизни бу ҳақда биласиз, лекин ҳамиятсиз йигит экан, бунга фарқи йўқ экан, деб ўйловдим. Лекин кўриб турибман, содда, лақма, ўлгудай гўл йигит экансиз! Раъно сизни лақиллатиб юрибди. Бизда шунақа қизларам бор, яхши еб-ичгиси, яхши кийингиси келади-да, кўнгилхушлик қилиб-қилиб, кейин сизга ўхшаган анойини топиб олади-ю, йигит шўрликнинг бошини айлантири-и-иб, тегиб олади. Сизга ачинганимдан айтаяпман бу гапни. Шим кийиб юрибсиз, ҳар ҳолда эркаксиз деб ишонаман, орамизда бўлиб ўтган гап-сўзлар шу ерда қолсин! Раънога айтсангиз, менинг ундан қўрқадиган ерим йўғ-у, ўйнаши — бошлиғимизга айтса, менга бу ердаги тор каталакни янаям торроқ қилиб қўйиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг, тағин “бўйимда бўлиб қолди”, деб сизни чув тушириб, осилиб олмасин. Мулойим кўрингани билан, у ичидан роса пишган, пихини ёрган айёр. Алданиб қолманг, дейман-да. Бўпти, йигит! Ишондим-а...
...Орадан икки-уч кун ўтди ҳамки, Шавкатнинг дараги бўлмади. Бу орада Раъно ич-этини еб, адойи тамом бўлди. Бир томондан дугоналарининг “Ҳа, Шавкат ташлаб кетдими?”, “Бошқасини топиб олибдими?”, қабилидаги гап- сўзлардан безиб қолган бўлса, иккинчи томондан йигитдан хавотир олаётганди. Ишқилиб, тинчлик бўлсин-да. Касал бўлиб қолмадимикан? Ичида ҳар лаҳза “Э, Худо, уни ўз паноҳингда асра, бало-қазолардан сақла!”, деб илтижо қиладиган бўлиб қолди...
Ниҳоят Шавкат муассаса биноси олдига маст ҳолатда келиб, Раънони чақиртирди. Раъно дугоналаридан Шавкат келиб, уни йўқлаётганини эшитиб, севиниб кетди, аммо ёнига яқинлашганда йигитдан тарқалаётган ароқ ҳиди “гуп” этиб димоғига урилди-ю, кўнгли беҳузур бўлиб кетди.
Салом, менсиз зерикмагандирсан, а? Ка-а-йф қилиб юрибсанми?! — Шавкатнинг кўзлари сузилиб, гаплари чўзилиб чиқарди.
− Ассалому алайкум, Шавкат ака! Бу нимаси? Сизнинг ичишингиздан бехабар эдим... Кайфни мен эмас, ичиб олиб сиз қилаяпсиз, шекилли?
− Э, йў-ўқ, мен ароқ кайфини айтмаяпман... Гўзалсан, ошиқларинг кў-ўп. Ишқдан кайф қилиб юрибсанми, деяпман! Ҳа, майли... Бир соатга сўраб чиқ, таксида бир жойга бориб келамиз.
Қанақа ошиқлар? Нималар деяпсиз? Ҳеч қаерга бормайман, сиз мастсиз. Ҳушёр бўлиб келсангиз, ўшанда гаплашамиз, — деди йигитнинг совуқ муомаласидан кўнгли ранжиган Раъно.
Демак, мени яхши кўрмас экансан-да. Гапларинг ёлғон экан-да!
Ундай эмас. Буни ўзингиз ҳам яхши биласиз.
Унақада исботла, юр мен билан. Сиз билан дунёнинг нариги четига кетишга ҳам тайёрман, сиз ёнимда бўлсангиз бас, дегандинг-ку.
Аммо бу аҳволда эмас.
Шавкат ялиниб туриб олгач, Раъно ночор розилигини билдирди. Тарбиячидан бир соатга рухсат сўраб чиқди.
Улар муюлишгача жимгина кетишди. Чорраҳага етганларида Шавкат такси тўхтатиб, бориладиган манзилнинг номини айтди.
Икковлон “Тико”да манзилга етиб боргунларига қадар, на йигит бир сўз айтди ва на қиз оғиз очишга ботинолди.
Тўққиз қаватли бино қаршисида таксидан тушишгач, қиз Шавкатга эргашди. Улар лифтга чиқишгач, Шавкат олтинчи қаватнинг тугмачасини босди. Улар то юқорига
кўтарилишгунга қадар қизни турли хаёллар ўз гирдобига олди. Раъно Шавкат акам мени ота-онаси билан таништириш учун олиб бораётган бўлса керак, деган ўйга бориб, ўнғайсизланди. Улар “Ота-онанг ким?” деб сўраб қолишса, нима деб жавоб беради? Шавкат унинг етимлигини яширган бўлса-чи? Улар “Насл-насабининг тайини йўқ қиз бизга керак эмас”, дейишса-чи?!.