Раънонинг икки юзи ловуллаб, уялганидан ерга тикилди. Қиз қулоғи билан севади, деган гап бор. Шу тарздаги гапларни эшитиш қайси қизга хуш келмайди, ким ҳам эриб кетмайди! Раъно ҳам худди шундай ҳолатга тушганди… Қизларнинг-ку, ҳасаддан ёрилиб кетишларига бир баҳя қолди. Чиройли сўзлар фақатгина китобларда, кинолардагина учрайди ва ёқимли овоз ҳамда таъсирли сўзлаш фақат сухандонларгагина хос, деб юрган қизалоқ, бугун фикри хато эканлигини англаб, юрагида алланечук ширин туйғулар уйғонди... Шаънига айтилган мақтов
сўзларидан Раъно ўзини еттинчи осмонда парвоз қилиб юргандек ҳис этди!
Базм тугагандан сўнг йигит уни ташқарида кутиб турганини кўрган Раънонинг юраги алланечук орзиқиб кетди. Наҳотки... ниҳотки ўзи ҳамиша орзу қилиб келган шаҳзодасини учратган бўлса?!
Йигит қизга жилмайиб тикилганча:
Сизни кўриб тургани олдингизга бориб турсам майлими?
деб сўради.
Қиз дастлаб нима деб жавоб қайтаришни билмай, каловланиб қолди: “Ҳа”, дейишга, ёнидаги дугоналаридан истиҳола қилди, “Йўқ”, дей деса, ўзи ҳам уни қайта кўриш учун ичидан “жон-жон”, деб турибди.
Шаддод дугоналаридан бири Шоҳида унинг ўрнига жавоб бериб, мушкулини осонлаштирди:
Шуниям сўраб ўтирасизми, келавермайсизми келгингиз келса!
Шавкат Раънодан кўз узмаган кўйи яна саволини такрорлади:
Майлими?
Ихтиёр ўзингизда, — деди Раъно уялинқираб.
...Шу-шу бўлди-ю, улар тез-тез учрашиб турадиган бўлишди.
Бу қизнинг ҳаётидаги энг бахтли дамлар эди!
Раъно балоғат ёшига етгани учун, паспортини олган ва эндиликда иш тақсимотини кутаётганди.
Байрам арафасида кутилмаганда бошлиқ уни чақириб қолди.
Раъно, байрамга бағишлаб тадбир ўтказмоқчимиз. Энди бу ёғига ўзинг бош-қош бўлмасанг бўлмайди. Ҳадемай, биздан ҳам қутуласан, – деб ҳазиллашиб, кулди.
Театр бошлиғи билан гаплашиб қўйганман, ҳайдовчим билан бирга борсангизлар, тадбирда кийиш учун зарур бўладиган турли костюмларни бериб юборади. Ҳозироқ бориб олиб келинглар. Кейин бугуноқ тадбирга тайёргарликни бошланглар.
Раъно бошини ирғаб, “Хўп бўлади”, деди-ю, Шавкатни огоҳлантира олмаслигини, у кутиб қолишини ўйлаб, ичидан зил кетди. Лекин буни бошлиққа қандай айтади?
Шавкат бало! Тарбиячи Холис опани ҳам қўлга олволди- я! Кунда-кун ора қутида шоколад олиб келиб: “Жон опа, бир соатга рухсат беринг, айланиб келайлик”, дерди. Холис опа ҳам Раънонинг раъйини қайтаргиси келмай, унга “хўп” деганча, унга тезда қайтишни тайинлаб қоларди.
Раъно бошлиқнинг хонасидан чиқиши билан йўлакда ўзини кутиб турган ҳайдовчини кўрди. У Раънога қараб:
Тайёрмисиз, кетдикми? — деб сўради.
Раъно индамай, бош ирғаб қўйиш билан кифояланди.
Театр жамоаси репетициядалиги боис, режиссёрни анча кутиб қолишди. Ниҳоят, репетиция тугаб, режиссёр чиқди ва узр сўраб, бир аёлни чақирди.
Озода, сиз буларга ўша эски костюмларни бериб юборинг.
Аёл Раънонинг қўлига эски-туски кийимларни тутқазди...
Қадрдон гўшасига етиб келиши ҳамоно Раъно Шавкатни излади. Аммо у ҳеч қаерда кўринмас эди... Нима бўлдийкан? Уни кутмасдан кетиб қолдимикан? Нега кутмади экан? Раъно қўлига қоғоз ва қалам олиб, тадбир режаси ва
қўйилажак томошаларнинг тахминий рўйхати, табрик сўзларини ёзишга киришди, аммо фикрларини бир жойга жамлай олмаётганди. Фикру хаёли фақат Шавкатда эди.
Раъно ўша куни кечгача уни маҳтал бўлиб кутди, лекин йигитнинг дараги бўлмади. Дугоналаридан сўраганди, улар “билмадим”, дегандек, елка қисиб қўйишди. Шоҳида эса энсаси қотгандек:
Нима, Шавкатингга қоровулманми? Қаердан биламан! Бор, бошимни оғритма, ўзи бошим оғриб турибди! — деб бобиллаб берди.
Раънога дугонасининг муомаласи оғир ботса-да, ноиложлигидан индамай, тадбир тантаналарини қоғозга туширишда давом этди...
Шавкатнинг Раънони кутмасдан кетиб қолишининг ўзига яраша сабаблари бор эди. Раъно топшириқ билан кетганини бошлиқдан бошқа ҳеч ким билмагани боис, бошқаларга қизнинг қаёққа, нима учун кетгани номаълум эди. Бу ҳолатдан Шоҳида фойдаланиб қолди. У йўлакка термулиб ўтирган Шавкатга яқинлашиб, гап отди: