❗️Рамазон ҳайити байрами куни белгиланди
🔰 Қарорга кўра, мамлакатимизда 2025 йил 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.
✅ Бунда Рамазон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади ҳамда юртдошларимиз учун Рамазон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратилади.
📌 Рамазон ҳайити байрами муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади:
🔹29 март (шанба) – 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни;
🔹30 март (якшанба) – Рамазон ҳайити байрами куни – барча учун дам олиш куни;
🔹31 март (душанба) – ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган барча учун дам олиш куни.
@Huquqshunos_yordami
Савол юбориш учун 👇👇
@Online_maslaxatchii
@Oylikhisoblaydibot