Huquqshunos yordami


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Реклама бериш учун👉 @Akbar_1504
Ҳуқуқшуносга саволлар юбориш учун 👇👇
@Online_maslaxatchii
@telefon_orqali_maslaxat

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


Ота-онадан қолган мерос тақсимланиш тартиби қандай?

СаволАссалому алайкум саволим бор эди. Отамдан қолган уй жой онамнинг номида бизлар уч фарзандмиз акам синглим ва мен синглим яқинда акам оламдан ўтди акамда уч фарзанд қолган мени битта қизим бор онам билан яшийман. Уй жойга қанчалик ҳаққимиз бор. Акамдан қолган нотурар жой бор онам шу жойни сотиб акамнинг болаларига олиб бермоқчи уйда сен яшайсан дийди янгам бу уйда мени улишим бор дийди ҳуқуқларимиз қандай?

ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: Фуқаролик кодексининг 1135-моддаси Қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислар ҳақида.

Унга кўра: Мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар. Мерос қолдирувчининг вафотидан кейин туғилган болалари ҳам биринчи навбатдаги ворислар жумласига кирадилар.

     Фуқаролик кодексига асосан мулкдор вафот этса, мулкини ҳеч кимга нотариал тартибда васиятнома орқали ҳеч кимга қолдирмаган бўлса, мулкдор вафотидан 6 ой ўтгач нотариус орқали мерос иши очилади. Мулкдорнинг барча фарзандлари ва фарзандлари вафот этган бўлса фарзандларининг фарзандлари меросхўр ҳисобланади.

Демак, фарзандлар тенг миқдорда улуш олишга ҳақли ҳисобланади. Яъни мулк 3 га 33.33 фоиздан тенг бўлинади, акангизга тегиши керак бўлган 33.33 фоиз акангизни ворисларига яъни фарзандларига берилади. Қолган 66.66 қисми эса Сизга ҳам 33.33 фоиз, синглингизга ҳам 33.33 фоиз тенг бўлиб берилади.


      @Huquqshunos_yordami

      Савол юбориш учун 👇👇

      @Online_maslaxatchii

      @Oylikhisoblaydibot


Ҳодим 1 календарь йил давомида қанча муддатга "без содержания" олиши мумкин?

Савол❓Мен тиббиёт сохасида , давлат муассасида ишлайман. Иш давомида "без содержания" олиш муддати канчагача мумкин ?

ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: Меҳнат кодексининг 241-моддаси Иш ҳақи сақланмайдиган таътил тушунчаси ва уни беришнинг умумий тартиби ҳақида.

Унга кўра: Иш ҳақи сақланмайдиган таътил деганда ходимнинг иш ўрни (лавозими) сақланиб қолган ҳолда ҳақ тўланмайдиган таътил тушунилади.

Ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у иш ҳақи сақланмайдиган охирги таътил берилган кундан эътиборан календарь йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда уч ойдан ошмаслиги керак.

Агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, карантин чоралари амалга оширилаётган, фавқулодда ҳолат жорий этилган даврда ва бутун аҳолининг ёки унинг бир қисмининг ҳаётига ёхуд нормал яшаш шароитларига таҳдид солувчи бошқа ҳолларда ходимнинг ёзма аризасига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг узлуксиз ёки жамланган давомийлиги кўпайтирилиши, бироқ кўпи билан олти ойгача кўпайтирилиши мумкин.

Демак, Сиз Меҳнат кодексининг 241-моддаси 2-қисмига асосан, бир календарь йили давомида 3 ойгача иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил "без содержания" олишиз мумкин.


      @Huquqshunos_yordami

      Савол юбориш учун 👇👇

      @Online_maslaxatchii

      @Oylikhisoblaydibot


Ўқувчи доимий равишда дарс қолдирса нима қилиш керак?

Савол: Ассалому алайкум мен бошланғич синф ўқитувчисиман. Менинг синфим ҳозирда 2-синф. Бир ўқувчим мактаб бошлангандан бери мактабга келмади. Қариндошларидан сўрасам, бола ота онаси билан Россияга кетибди. У ерда мактабга ҳам бормас экан. Унга қандай чора кўрсам бўлади?

ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик ҳақида. Унга кўра:

Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса;

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш;

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса;

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Сиз участка нозирига мурожаат қилиб боланинг ота-онасини фарзандининг таълим олишига тўсқинлик қилгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий жавобгарликка тортиб болани мактабга келишини таъминлаб беришларини сўрашиз керак.

      @Huquqshunos_yordami

      Савол юбориш учун 👇👇

      @Online_maslaxatchii

      @Oylikhisoblaydibot


Пенсияга устама ҳақ нима?

🪙 Устама ҳақ – бу айрим тоифа шахсларнинг пенсияларига қўшиб тўланадиган қўшимча тўловдир.

✅ Мазкур тўлов тури қонунчиликда белгиланган шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг турли фоизларида ҳар ойда пенсияларига қўшилган ҳолатда тўланади.

➡️ Устама ҳақ олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати бу ерда.

______

Что такое надбавка к пенсии?

🪙 Надбавка к пенсии – это дополнительная выплата, которая начисляется к пенсиям отдельных категорий граждан.

✅ Этот вид выплаты предоставляется лицам, определённым законодательством, ежемесячно в виде различных процентов от базовой величины исчисления пенсии.

➡️ Список лиц, имеющих право на получение надбавки, доступен здесь.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

      @Huquqshunos_yordami

      Савол юбориш учун 👇👇

      @Online_maslaxatchii

      @Oylikhisoblaydibot


🔰 Қонунчиликда ёшга доир пенсия ва ёшга доир нафақа тушунчалари мавжуд бўлиб, улар бир-биридан турлича фарқланади ва қўлланилади.

1️⃣ Шунга кўра:

🔹Ёшга доир пенсия, давлат пенсия турларидан бири ҳисобланиб, уни олиш ҳуқуқига эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар эса — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

🔹 Ёшга доир нафақа, қонунчиликда белгиланган тартибда тайинланадиган нафақалардан бири ҳисобланиб, у болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга — 55 ёш, аёлларга — 60 ёш ва эркакларга — 65 ёшга етганда тайинланади.

📜 Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахслар ва болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналар ёшга доир нафақани олиш ҳуқуқига эга.

      @Huquqshunos_yordami

      Савол юбориш учун 👇👇

      @Online_maslaxatchii

      @Oylikhisoblaydibot


❗️Оилавий зўравонликдан жабрланган шахс талабига кўра никоҳдан ажрашаётганда муҳлат тайинланмайди


Қонун (ЎРҚ-1053-сон, 09.04.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

🔰Оила кодексига киритилган қўшимчага кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди.

☑️Бундан ташқари, Уй-жой кодексига киритилган қўшимчага кўра, турар-жойдан фойдаланиш ҳақидаги низолар кўриб чиқилаётганда суд тарафларнинг келишувига асосан турар-жой мулкдорининг ташаббусига кўра турар-жойга мажбурий тартибда киритилаётган тарафни турар-жой мулкорига тегишли мутаносиб шароитларга эга бўлган бошқа турар жойга киритиш ёки ижарага олинган турар-жой учун ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини мулкдорнинг зиммасига юклатиши мумкинлиги белгиланди.

📝Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

      @Huquqshunos_yordami

      Савол юбориш учун 👇👇

      @Online_maslaxatchii

      @Oylikhisoblaydibot


Ўқитувчи бир вақтда иккита таълим муассасасида асосий ҳодим бўлиб ишлаши мумкинми?

Савол: Ассалому алайкум.Мен 2022-2023 ўқув йилида мактабда ва касб- ҳунар мактабида ишлаганман. Иккала жойда ҳам асосий бўлган.Мактабда 20 йилдан бери асосий бўлиб ишлайман.Касб-ҳунар мактабида эса 3- йилдан бери ишлайман.2 йил ўриндош олиб ишлаганман.2022-2023 ўқув йилида мактабга 10 соат дарсим бўлганлиги сабабли касб-ҳунар мактабида 15 соат берган ва асосий қилиб ўтказган.Энди мактабимиз директорни сен касб-ҳунар мактабида асосийсан, мактабда ўриндошсан деб туриб олган.Мактабда дриндош ўқитувчига дарс йўқ деб менга дарс бермаяпди. Аризангни ёз деябди.Мен мактабда 20 йилдан буён асосий бўлиб ишлаб келганман.Тоифам 1-тоифа.Дерикторимиз гапи қанчалик тўғри.Шу ҳақда менга ерда беришларингизни сўрайман.

ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: Директорнинг талаби тўғри, Сиз иккита жойда асосий ходим бўлиб ишлашингиз мумкин эмас.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низом”нинг 2-бандига асосан асосий иш жойи - Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 125-моддасига мувофиқ иш берувчи томонидан ходимнинг меҳнат дафтарчаси юритиладиган ташкилот ҳисобланса, ўриндошлик асосида ишлаш - ходимнинг ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши тушунилиши белгиланган.

Агарда  сизнинг асосий иш жойингиз бўлиб, ҳамда сиз билан тузилган меҳнат шартномаси амалда бўла туриб, сиз бошқа ташкилотга асосий бўлиб жойлашишингиз меҳнат қонунчилигига мос келмайди, чунки Меҳнат кодексининг  182-моддасида иш вақтининг нормал муддати олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозимлиги белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, шуни айтиш мумкинки, сиз меҳнат фаолиятингизни 2 та жойда асосий бўлиб олиб боришингиз мумкин эмас,  агар бирор ташкилотга асосий бўлиб ишга жойлашишингиз учун асосий иш жойингиздаги меҳнат шартномасини меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилиб, бошқа ташкилотга ишга жойлашишингиз ҳамда амалда ишлаб турган жойингизга ўриндошлик асосида ишга жойлашишингиз мумкин , шунингдек, бунда ортиқча тўланган иш ҳақи  қайтариб олинади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Сизга касб ҳунар мактабида асосий ходим ва ўрта таълим мактабида ўриндошлик асосида ишлашингиз мумкинлигини маълум қиламиз.


      @Huquqshunos_yordami

      Савол юбориш учун 👇👇

      @Online_maslaxatchii

      @Oylikhisoblaydibot


🙍🏻‍♀️ Мен уй бекасиман. Мен ҳам иш стажига эга бўлишим мумкинми?

Бугунги кунда банд бўлмаган фуқароларга ўзини ўзи банд қилган ҳолда ижтимоий солиқ тўлаш орқали иш стажига эга бўлиш имконияти яратилган.

📄 Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сон “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини-ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида ўзини-ўзи банд қиладиган шахслар учун 103 фаолият турларидан бири билан шуғулланиб, ўзини ўзи банд қилган ҳолда рўйхатдан ўтиб, йилига БҲМнинг камида бир баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўлаган ҳолда 1 йиллик иш стажига эга бўлишлари мумкин.

👉 Ўзини ўзи банд қилган ҳолда иш стажига эга бўлиш учун тўлиқ маълумот бу ерда


      @Huquqshunos_yordami

      Савол юбориш учун 👇👇

      @Online_maslaxatchii

      @Oylikhisoblaydibot


⚡️Isitish mavsumida ehtiyojmand oilalarga 1 million so‘m miqdorida bir martalik yordam beriladi

2025/2026 yilgi isitish mavsumida aholining ehtiyojmand qatlamini qo‘shimcha moddiy jihatdan qo‘llab-quvvatlash maqsadida joriy yilning noyabr oyida quyidagi oilalarga 1 million so‘mdan bir martalik moddiy yordam ajratiladi:

▫️Reestrlarga kiritilgan oilalarga; 

▫️"mahalla yettiligi" xulosasi asosida Reestrlarga kiritilmagan, biroq yordamga muhtoj oilalarga.

Bunda "mahalla yettiligi" tomonidan qo‘shimcha ro‘yxat shakllantirilishida birinchi navbatda, boquvchisini yo‘qotgan oilalar, a’zolari I yoki II guruh nogironi bo‘lgan shaxslardan iborat bo‘lgan oilalar, nogironligi bo‘lgan bolalarni parvarishlayotgan oilalar, uzoq muddatli davolanishni talab etadigan kasalliklar bilan kasallangan shaxslar yashovchi oilalar, o‘zgalar parvarishiga muhtoj bo‘lgan yolg‘iz yashovchi shaxslar hamda yolg‘iz yashovchi keksalar va nogironligi bo‘lgan shaxslar, uch va undan ortiq oila yashaydigan xonadonlarda hamda gaz ta’minoti bo‘lmagan va markazlashtirilgan tartibda isitilmaydigan ko‘p qavatli uylarda yashovchi oilalar inobatga olinadi.

Qo‘shimcha ravishda shakllantiriladigan ro‘yxatdagi oilalar soni Reestrlarga kiritilgan oilalar sonining 40 foizidan oshmasligi lozim.


      @Huquqshunos_yordami

      Savol yuborish uchun 👇👇

      @Online_maslaxatchii

      @Oylikhisoblaydibot


​​«ЁШЛАР ДАФТАРИ»ГА КИРИТИЛГАН ЁШЛАРГА ТЎЛОВ-КОНТРАКТ СУММАСИНИНГ БИР ҚИСМИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

Ушбу масала ВМ-312-сонли қарорда белгиланган.

Республикамиздаги профессионал таълим ташкилотларида таълим олаётган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган барча олий таълим ташкилотларида (давлат, нодавлат олий таълим ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий олий таълим ташкилотлари ва хорижий олий таълим ташкилотларининг филиалларида) бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки шаклида, магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талабаларга тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.

Ушбу харажатларни тўлаб бериш ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда ушбу Низомга 8-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади (иккинчи ва ундан кейинги мутахассислик, қўшма таълим дастурлари бўйича, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таълим олаётганлар бундан мустасно).

Ўқувчи-талабалар тўлов-контракт харажатларининг бир қисмини тўлаб беришни сўраб Васийлик кенгашига тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт) нусхасини тақдим этиши лозим.

Ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг Васийлик кенгаши уч иш куни ичида мурожаатни унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборади.

Маҳалладаги ёшлар етакчиси беш иш куни ичида тўлов-контракт харажатларини қоплаш ҳақидаги тавсиянома ёки рад этиш тўғрисидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади.

Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси мурожаатни унга тушган пайтдан бошлаб беш иш куни ичида кўриб чиқмаса ёки субсидия ажратишни асоссиз рад этиш ҳақида хабарнома берса, ариза берувчининг мурожаати ушбу параграф талабларига мувофиқ бўлганда Васийлик кенгаши унинг мурожаатини қаноатлантириш ҳуқуқига эга бўлади.

Мурожаатни ўрганиш натижалари бўйича Васийлик кенгаши томонидан тўлов-контракт харажатларини қоплаш ҳақида қарор қабул қилингандан сўнг уч иш куни ичида белгиланган миқдордаги тўлов-контракт маблағлари профессионал таълим ёки олий таълим ташкилотининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.

      @Huquqshunos_yordami

      Савол юбориш учун 👇👇

      @Online_maslaxatchii

      @Oylikhisoblaydibot


САВОЛ? Ассалому алайкум
Термиз шаҳар 26-сонли умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Ахмедова Саодат
Савол:2021 йил март ойида аттестациядан ўтганман олий тоифага.Стажим 30 йилдан ошган.Нафақага чиқишимга 4 йил qoldi.Men тоифамни умрбод қилиш учун кимга мурожаат қилишим керак


ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: Агар педагогга 2025 йил 1-сентабргача умрбод малака тоифаси берилган бўлса
, янги тартиб жорий этилишидан қатъи назар, унинг тоифаси сақланиб қолади. У кейинги мажбурий аттестацияларга жалб этилмайди ва амалдаги тоифасига мос равишда иш ҳақи олади.

🟣Бундай педагоглар фақат ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиши мумкин.

🟣Агар Сизни тоифангиз умрбодга 2025-йил 1-сентябргача ўтган бўлса, Сизни тоифангиз умрбод сақланади. Агар ўтмаган бўлса, ҳар беш йилда аттестация топшириб олий тоифани ҳимоя қилишингиз керак бўлади


      @Huquqshunos_yordami

      Савол юбориш учун 👇👇

      @Online_maslaxatchii

      @Oylikhisoblaydibot


Вақтинча ишда бўлмаган ходимнинг вазифаси бошқа ходимга юклатилиши мумкинми.Агар мумкин бўлса вақтинчалик бажарувчига қўшимча ҳақ тўланадими

Савол? Ассалому алайкум мен мактабда укитувчиман 7-соат якка тартибда дарсим бор.ММИБДУ 11.12.2024 булитенга чикиб кетди.Директоримиз менга мактабдаги вактинча в/б бўлиб ишлаб туришимни айтди менга иш хакки тўланадими.

ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:


Меҳнат кодексининг 116-моддасига асосан вақтинча йўқ бўлган ходимнинг вазифаси бошқа ходимга юклатилиши мумкин. Бунда ушбу ходимга Меҳнат кодексининг 259-моддаси билан қўшимча ҳақ тўланади.

➡️ Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низом 25-бандига кўра бюджет ташкилотларида бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш миқдори бир неча касб ва лавозимда ишланаётган лавозим бўйича маошнинг (тариф ставкасининг) 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

✅ Юқоридагиларга асосан, Сиз вақтинча ММИБДУ вазифасини бажарганиз учун Сизга лавозим маошизни 50 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ тўланиши керак.


      @Huquqshunos_yordami

      Савол юбориш учун 👇👇

      @Online_maslaxatchii

      @Oylikhisoblaydibot


САВОЛФизикадан миллий сертификат олдим. Имтиҳонни ўзбек тилида топширганман. Талим тили рус тили болган мактабдаишлайман. Менга сертификат учун устама тўланмайдими

ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022 — 2026 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармонининг 9-банди а) кичик бандига асосан, Ўзи дарс берадиган фани бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама қуйидаги тартибда тўланади:

🟣 халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;

🟣 халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида. Бунда, миллий баҳолаш тизимининг халқаро стандартлар талабларига жавоб бериши ваколатли халқаро ташкилотлар томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.

☝️Юқоридагиларга асосан, Сизни физика фанидан сертификатингиз бўлса, Сизга 50 фоиз устама ҳақ тўлаб берилиши керак.

      @Huquqshunos_yordami

      Савол юбориш учун 👇👇

      @Online_maslaxatchii

      @Oylikhisoblaydibot


СаволАссалому Алайкум. Мен 2025 йил февраль ойида малака ошириш курсида қатнашдим. Қандайдир сабабларга кўра малака оширишга борган ўқитувчиларнинг оҳлик маошидан ушланиб - синф раҳбарлик устама ва шунга ўхшашлардан ушланиб ойлик маошимиз Кам туланди.
Шунга ойлик маошимиздан бундай тарзда ушланишида асос борми ёки қарор. Бухгалтериядагилар ойлик ҳисоблаш программаси шундай дейди. Шуни аниқлаб беришнинг иложи борми. Илтимос

ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:
Меҳнат кодексининг 370-моддаси учинчи қисмига кўра ходим иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган қайта тайёрлашга ёки малака оширишга юборилган тақдирда, иш берувчи қайта тайёрлаш ёки малака ошириш даврида ходимнинг иш жойини (лавозимини) ва ўртача иш ҳақини сақлаб қолиши шарт.

✅Мана шу қоидага биноан ходим мажбурий малака оширишга жалб қилинганда, унинг ўртача ойлик иш ҳақи тўланади. Бунда Меҳнат кодексининг 257-моддасига асосан ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобланади.

🟣Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимидаги ходимларнинг ўртача иш ҳақи ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги охирги календарь ой учун тариф ставкаси (лавозим маоши) миқдоридан келиб чиқиб, ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги ўн икки календарь ой учун устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловлар (ушбу Кодекс 248-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган иш ҳақининг қўшимча қисми) суммасининг ўн иккидан бир қисми ўртача иш ҳақига жамланган ҳолда белгиланади.

✔️Мана шу қоидага кўра ходимнинг устамалари унинг ўртача иш ҳақини ҳисоблашда қўшилади.

☝️Демак, сизга ҳам малака ошириш даврида юқоридаги қоидага мувофиқ ўртача ойлик иш ҳақингиз тўланади.

      @Huquqshunos_yordami

      Савол юбориш учун 👇👇

      @Online_maslaxatchii

      @Oylikhisoblaydibot


Мен ишламайман. 80 ёшдан ошган отамга қарайман. Отамга қараган даврим иш стажига ҳисобга олинишини қандай билишим мумкин?

Бунинг учун мазкур тоифа фуқаролардан ҳеч нарса қилишлари талаб қилинмайди.

🔎 Чунки 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туриш вақти Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Пенсия жамғармасига ахборот тизими орқали юбориладиган электрон маълумотлар асосида аниқланади.

✅ Олинган электрон маълумотларга кўра, фуқаронинг отасига қараган даври пенсия тайинлашда иш стажига инобатга олинади.

❗️Маълумот учун: мазкур қараб туриш даври иш стажига инобатга олиниши учун фуқарода камида 7 йил иш стажи бўлиши талаб этилади.

➡️ РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz


      @Huquqshunos_yordami

      Савол юбориш учун 👇👇

      @Online_maslaxatchii

      @Oylikhisoblaydibot


Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh

Sizni va siz orqali oila a’zolarinigizni Ramazon hayiti bilan tabriklayman!

Barchamizni keyingi ramazon oylariga tan sihatlikda qatorimizdan kam bo’lmagan holda yetib borishlik nasib etsin!


@Huquqshunos_yordami


Bugun ishga chiqqan xodimlar 1 soat vaqtli ketishi kerak!

Mehnat kodeksining 187-moddasiga ko‘ra, bayram kunlari arafasida har kunlik ishning (smenaning) davomiyligi barcha xodimlar uchun kamida 1 soatga qisqartiriladi.

Ertaga 30-mart —  Ramazon hayitining birinchi kuni. Demak, bugun, 29-mart kuni ishga chiqqan barcha xodimlar 1 soat vaqtliroq uyiga ketishiga qonuniy haqqi bor.

Bugun shanba kunligi hisobiga shundoq ham ko’p tashkilotlarda qisqartirilgan ish vaqti belgilangan bo’lishi mumkin. Masalan, soat 15:00 gacha. Bunday hollarda ham bayram arafasida ish vaqti yana 1 soatga qisqartiriladi. Ya’ni xodimlar soat 14:00 da uyga ketishlari mumkin bo’ladi.

Eslatib o’taman, bayramdan oldingi kuni ishning (smenaning) davomiyligini qisqartirish imkoni bo‘lmagan uzluksiz ishlaydigan tashkilotlarda va ayrim turdagi ishlarda ortiqcha ishlaganlik xodimga qo‘shimcha dam olish vaqti berish yoki xodimning roziligi bilan ish vaqtidan tashqari ish uchun belgilangan normalar bo‘yicha haq to‘lash orqali kompensatsiya qilinadi.

Ma’lumot uchun: bugun odatiy ish kuni taqvimi amal qiladi. 5 kunliklarga dam, 6 kunliklarga ish kuni.

      @Huquqshunos_yordami

      Savol yuborish uchun 👇👇

      @Online_maslaxatchii

      @Oylikhisoblaydibot


Газ ва свет ҳисобингизни тўлдириб олинг, эски тарифлар 2 ойгача амал қилади

Уч кундан кейин газ ва электр энергияси тарифлари кескин ошади. Ижтимоий норма ва ундан ортиқ илк тижорий шкалада тарифлар газ бўйича 650/1500 сўмдан 1000/1800 сўмгача, электр энергияси бўйича эса 450/900 сўмдан 600/1000 сўмгача қимматлайди.

Лекин сизда агар газ ва свет ҳисобингизда 2 ойлик истеъмолга етарли маблағ бўлса ёки 1 апрелгача ҳисобингизни тўлдириб олсангиз, камида 2 ой (1 июнгача) эски тарифларда пул ушланади.

Чунки электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига кўра, Тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми ва электр энергияси учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади.

      @Huquqshunos_yordami

      Савол юбориш учун 👇👇

      @Online_maslaxatchii

      @Oylikhisoblaydibot


❗️Рамазон ҳайити байрами куни белгиланди


🔰 Қарорга кўра, мамлакатимизда 2025 йил 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

✅ Бунда Рамазон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади ҳамда юртдошларимиз учун Рамазон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратилади.

📌 Рамазон ҳайити байрами муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади:

🔹29 март (шанба)5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни;

🔹30 март (якшанба) – Рамазон ҳайити байрами куни – барча учун дам олиш куни;

🔹31 март (душанба) – ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган барча учун дам олиш куни.


     @Huquqshunos_yordami

     Савол  юбориш  учун 👇👇

     @Online_maslaxatchii

     @Oylikhisoblaydibot


📢 РАМАЗОН ҲАЙИТИ 30 МАРТ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

✍️ Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорини
имзолади.

🌙 Мазкур қарорга кўра, жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2025 йил 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланган.

🤲Барчамизга Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@Huquqshunos_yordami

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.