@Huquqshunos_xizmati: 149-савол
❓Ассалому алайкум мен мактабгача таълим муассасасида тарбиячи вазифасида ишлайман.2024йил апрель ойида хайфсан олгандим.Август ойида хайфсандан чиқарилдим.2024йил декабрь ойида бир тарбияланувчи онаси арз қилди устимдан шикоят қилди.директор 30фоиз жарима солди.20 декабрь куни йиғилиш қилиб 27декабрь куни буйруқгаберган.Мен 23 декабрь меҳнат таътилига чиқганман. меҳнат татилидаги ҳодимга жарима солишга буйруқ солиш мумкинми ёки хайфсандан чиқган ҳодимга ҳайфцанга киргизиш керакми ёки жаримага тортиладими жарима ҳақидаги буйруқни қандай ва қайси усулда бекор қилиш мумкин илтимос ёрдам берсангиз
🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:
❌Таътильдаги ходимга меҳнат шартномасини бекор қилиш (МК 161-моддаси иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандлари) тарзидаги интизомий жазо чорасини қўллаб бўлмайди. Чунки, МК 163-моддасига кўра, ходим меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган таътилларда бўлган даврларда меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади, корхона тугатилган ҳоллар бундан мустасно.
⚠️Таътильдаги ходимга ҳайфсан, жарима тарзидаги интизомий жазо чорасини қўллаш бўйича қонунчиликда тўғридан тўғри тақиқ йўқ. Лекин жазо қўллашда МК 313-моддасидаги қоидаларга риоя қилиш шарт. Ходимдан тушунтириш хати олиш ва яна бошқа ҳаракатлар. 314-моддасига кўра, ходим вақтинча ишга лаёқатсиз бўлган ёки таътильда бўлган даврда интизомий жазони қўллаш муддати ўтмай туради.
✅Ходимга бирданига ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима қўлланилиши мумкин. Агар ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилган бўлса, ходимга бирданига ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима ҳам қўлланилиши мумкин.
❌Ҳақиқатан, кўпчиликда интизомий жазолар кетма-кет қўлланилиши шарт деган нотўғри қараш бор. Яъни биринчи марта ножўя хатти-ҳаракат содир қилган шахсга ҳайфсан, сўнг жарима ва ниҳоят меҳнат шартномасини бекор қилиш каби.
⚠️ Аслида, интизомий жазоларни кетма-кет қўллаш шарт эмас. Ножўя хатти-ҳаракатнинг оғирлиги, уни содир қилиш ҳолатлари, ходимнинг хулқ-атворини ҳисобга олиб, иш берувчи исталган турдаги интизомий жазодан бирини қўллаши мумкин.
МК 313-моддаси 3-қисмига кўра, интизомий жазо чорасини танлаш ҳуқуқи иш берувчига тегишлидир. Интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.
Фақатгина ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳамда меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишларнинг рўйхати ички меҳнат тартиби қоидаларида назарда тутилиши шарт.
☝️Агар сизга қўлланилган ҳайфсан интизомий жазо чораси нотўғри қўлланилган бўлса, Адлия бўлимига ёки прокуратурага ариза беришиз керак улар ҳолатни ўрганиб чиқиб сизга нисбатан қўлланилган 30 фоизлик жарима интизомий жазо чорасини бекор қилиб беради
🔝 Савол юбориш учун:
@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot
🔝 Каналга уланиш учун:
@Huquqshunos_xizmati