@Huquqshunos_xizmati: 99-савол
❓Мен 2022 йил 23 май куни маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоллари) сайловида 3 (уч) йил муддатга МФЙ раиси лавозимига сайландим ва 2024 йил 11 сентябр куни ўз хохишимга кура хизмат вазифамдан озод этилишимни ва моддий ёрдам берилишини сўраб иш берувчи рахбар номига ариза билан мурожаат қилганман.
Мен 2024 йил 11 сентябр куни вазифамдан озод этилдим.
Мен 2022 йил 23 май кунидан 2024 йил 11 сентябр куни оралиғида мехнат таътилига чиқмаганман (иш берувчи мехнат таътили бермаган) ва моддий ёрдам олмаганман.
Мен иш берувчи ташкилот хисобчиси билан 2024 йил 20 сентябр куни телефон орқали иш берувчи ташкилот томонидан менга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун 2022 йил 23 май кунидан 2024 йил 11 сентябр кунига қадар булган вақт учун пуллик компенсaция тўланиши тўғрисида сухбатлашганимда менга иш берувчи томонидан фақатгина 2024 йил январ ойидан 2024 йил август ойлари 8 (саккиз) ой учун фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсaция тўланишини, 2022-2023 йиллар учун фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсaция ва бир марталик моддий ёрдам тўланмаслигини билдирди (Низомга тўғри келмаслигини билдирди) бу холат қанчалик тўғри?.
Менга 2022 йил 23 май кунидан 2024 йил 11 сентябр кунига қадар булган вақтга пуллик компенсaция ва бир марталик моддий ёрдам тўланадими?.
Шу хақида маълумот берсангиз.
🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:
Меҳнат кодексининг 172-моддаси Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиш ҳақида.
🔺Унга кўра:
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак.
🧮 Ҳисоб-китоб ходимга:
✔️охиригача олинмаган иш ҳақини;
✔️ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;
✔️агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олади.
🟣Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.
🟣Агар ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишламаган бўлса, тегишли суммалар ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида ходим томонидан талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай тўланиши керак.
🟣Ўзи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги даврда бирор-бир тўловлар (ой, чорак, йил якунлари бўйича мукофотлар) ҳисобланган тақдирда, ушбу тўловлар ходим томонидан тегишли талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай амалга оширилади.
🟣Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга тегишли бўлган суммаларнинг миқдорлари тўғрисида низо чиққан тақдирда, иш берувчи унга шак-шубҳасиз тегадиган суммани ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган муддатда тўлаши шарт.
☝️Демак, иш берувчи сизга фойдаланилмаган 2022-2023-2024 йилларда фойдаланилмаган йиллик меҳнат таътиллару учун пуллик компенсация тўлаши шарт. Агар бундан бош тортса, Адлия бўлимига ариза бериб, компенсация пулини ундириб беришларини сўрашиз керак. Улар сизга суд тартибида 2022-2023-2024- йиллар учун компенсация пулини ундириб беради.
Лекин, моддий ёрдам пули фақатгина ишлаётган ходимларга берилади. Сиз билан меҳнат шартномаси бекор қилингани сабабли, моддий ёрдам пулини олаолмайсиз.
🔝 Савол юбориш учун:
@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot
🔝 Каналга уланиш учун:
@Huquqshunos_xizmati