❗️Энди инвесторлар давлат органларининг қарорлари, мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиши мумкин
Сенатнинг 3 ялпи мажлисида “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонун янги таҳрири сенаторлар томонидан маъқулланди.
Қонунда инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чоралар кучайтирилиб, инвесторларни хавотирга солувчи омил ва хатарлар бўйича ечимлар киритилган. Стандартлар БМТнинг савдо ва ривожланиш конференцияси (ЮНКТАД) ҳамда Жаҳон савдо ташкилотининг қоидаларига мослаштирилмоқда.
Шунингдек, “Бозорга кириш” кафолатлари ҳамда Инвестиция фаолиятини асоссиз текширишлардан ҳимоялаш кафолатлари белгиланмоқда. Инвесторлар давлат органларининг қарорлари, мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш ҳамда инвестициявий низоларни ҳал қилиш тартиби белгиланмоқда.
Агар инвестор ўз шикоятини кўриб чиқиш якунларига кўра ваколатли давлат органининг ҳаракатларидан ёки қароридан қаноатланмаган бўлса, у ўз масаласини ҳал этишда ёрдам кўрсатиш учун Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашига ёки тўғридан-тўғри судга мурожаат қилишга ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилмоқда.
👉 @r_kusherbayev