🌸 Тарихи Муҳаммадий
🕋Қибланинг каъбага йўткалиши
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларидан сўнгра Қуддуси шарифга қараб ўн олти ой намоз ўқидилар. Лекин кўнгилларида Каъбага қараб намоз ўқишни бек орзу қилар эдилар. Чунки Каъба Иброҳим Халилуллоҳнинг қибласи эди. Ўтган пайғамбарлар, Одам алайҳиссаломдан Ҳотам алайҳиссаломгача ҳаммалари Қуддуси шарифга қараб ибодат қилур эдилар. Ёлғиз Иброҳим Халилуллоҳга Аллоҳ изни билан Каъба қибла бўлди. Қурайш саййидлари: – Муҳаммад ўзи Иброҳим Халилуллоҳ йўлидаман дейдур. Андоқ эрса нечук Каъбага қараб намоз ўқимайди, яҳудлар қибласи Байтул Мақдисга қарайди? – деб таъна қилишур эди. Бунинг устига яҳудлар: “Муҳаммад бизнинг динимизга қарши бўлса ҳам, ўзи қибламизга тобедур”, дер эдилар. Расулуллоҳ Маккада турган чоғларида Қуддуси шарифга қараб намоз ўқиган бўлсалар ҳам, намозда Каъбага орқа ўгирмаган эдилар. Аммо Мадинага келганларида намоз ўқисалар, Каъба дол орқада қолишига тўғри келди. Расулуллоҳга бу иш ҳам кўп оғир келган эди. Жаброил алайҳиссаломга: “Аллоҳ таоло менинг юзимни яҳудлар қабиласидан Каъбага ўгирармикин?” деб кўнгилларидаги орзуларини билдирдилар. Анда Жаброил алайҳиссалом бу мақсадни Аллоҳдан талаб қилишни маслаҳат бердилар. Расулуллоҳ “Менинг бу тилагим қачон қабул бўлгай?” деб кўп термилганликдан дуо қилганларида юзларини кўк сари кўтарур эдилар.
Бир куни Умму Бишр деган саҳобия хотуннинг уйига уни кўргани келдилар. Шу ерда пешин намозининг вақти кирган эди. Шу жойдаги маҳалла масжидига чиқиб, саҳобалар билан пешин намозини ўқишга турдилар.
Икки ракат ўқиганларида Жаброил алайҳиссалом орқали
فَوَلِّ وَجْهَكَ شَطْرَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ
“Фавалли важҳақа шатрал-масжидил-ҳароми” оятини ваҳий келтирди [Бақара, 2/144]. Яъни “Юзингни Масжидул Ҳаром (Каъба)га бур!” деган Аллоҳ тарафидан амр бўлди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ичида турган ҳолда юзларини Каъбага ўгирдилар. Мана, ўшал кундан бошлаб, бутун мусулмонларнинг қибласи Каъбага қарор топди. Шу кунда ҳам Мадинаи мунавварада икки қиблали масжид деган бир-бирига қарама-қарши, икки меҳробли бир масжид бордур. Уни ҳожилар зиёрат қилурлар. Бу воқеа ҳам Пайғамбаримиз ҳақида улуғ неъматлардин саналур. Чунки бошқа пайғамбарлар умрлари бўйича қилган ибодатлари бир қиблага қаратилган эди. Аммо бизнинг Пайғамбаримиз қилган тоат-ибодатларини икки қиблага қараб адо қилдилар. Икки қибланинг савоб даражалари ул зотга ҳосил бўлди.
⏳ Давоми бор...
📖 "Ҳидоят" журналидан
✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram