#боболар_демишки
Ибрат назари баёнида
– Назари ибрат деб ҳар бир нарсага синчиклаб боқуб, шундан ўзига бир ҳисса ибрат олмоқни айтилур.
Хулқларнинг энг афзали, инсонлар учун энг кераклиси назари ибратдур. Инсон ибрат назари ила боқуб дунё китобиндан ўз қадр-ҳиссасин билиб олмаки лозимдур. Маърифат соҳиби бўлмак учун аҳволи оламдан хабардор бўлмак керак. Шунинг учун ақл соҳиблари, фатонат эгалари ўзларига фойдаси бўлса-бўлмаса синчиклаб қараган нарсаларидан бир ҳисса олмай қўймаслар. Ҳозирги замондаги тараққий қилган миллатларнинг ҳунар ва санъатларининг барчаси илм ва назари ибрат соясида намоён ўлуб, оламни мунаввуар ва мусаххар қилмишлар...
Бир кўр ҳазрати Луқмоннинг олдиларига келуб, “агар кўзимни очсангиз, мен сизга қул бўлурман”, демиш. Ҳаким кўрни маърифат соҳиби эканини билуб: “Жоним, кўзингни пардасини очмоқ мумкин, лекин назари ибратни очмоқ қўлимдан келмайдур”, – демиш. Кўр: “Ё Луқмон! Сизнинг шуҳратингиз парда очмоқдан иборат бўлса, сизни ҳаким демай, табиб демак лозим экан”, – деб ҳазрати Луқмонинг ибрат кўзини очмишдур.
Абдулла АВЛОНИЙ
Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz