#Савол_жавоб
Савол: Х. исмли шахс тергов органи томонидан ўғлига нисбатан юритилаётган жиноят ишида ўғлининг ҳимоячиси сифатида ўзи қатнашмоқчи эканлигини маълум қилиб, буни қандай тартибда амалга ошириш мумкинлигини сўради.
Жавоб: Жиноят иш бўйича ҳимоячи сифатида адвокатлар ҳамда гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошларидан бири ёки қонуний вакили иштирок этиши мумкин. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, яқин қариндош ёки қонуний вакилнинг иш бўйича ҳимоячи сифатида фақат адвокат билан бирга қатнашишига йўл қўйилади.
Шу сабабли, Х. исмли шахс ишда ҳимоячи сифатида ёлғиз ўзи эмас, балки адвокат билан биргаликда қатнашиш ҳуқуқига эга. Бунинг учун эса, у терговчига ёки судьяга ишда ҳимоячи сифатида иштирок этишига рухсат бериш ҳақидаги қарор (ажрим) чиқаришини сўраб мурожаат қилиши лозим.
@Hazratali_uz