Hazratali.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


🌐Kanal orqali tergov, sud, biznes, fuqarolik huquqi va moliyaviy xavfsizlik bo’yicha yangiliklaridan xabar topasiz.
📝Savollarni @yuristlar_jamoasi_Hazrataliuz ga yo'llashingiz mumkin.
💻 Reklama va murojaatlar uchun:
@Hazratali_uz_admin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣

Ichki ishlar organlari maxsus unvonlarining boshqa davlat organlaridagi unvon va martaba darajalarga nisbatan taqqoslanmasi

t.me/Hazratali_uz


Суд ва ҲМҚО органларига қўшимча вакантлар ажратилиши ёки уларнинг ойликларини оширилиши бўйича Ҳукуматга таклиф киритилса, бюджетда пул йўқлигини рўкач қилиб рад етишади, лекин миллиардлаб доллар пуллар кимнингдир чўнтагига бемалол ўтиб кетишига нафақат индамашмайди, балки ёрдам беришади. Лекин озгина 5-6 миллион учун ходимлар оиласидан воз кечиб 16 соатлаб ишлашмоқда.

Шу ҳолатларни кўргандан сўнг, бир савол пайдо бўлади: ходимлар Ватан учун ишлашяптими ёки ўзлари билмаган ҳолда кимнингдир бойиб кетиши учунми?

Буларни албатта жавоби бор, бу дунёда бу‌лмаса....

@Hazratali_uz


Бироз бошқа мавзуга юзланамиз.

Жамоатчилик орасида «автомобил учун давлат рақами олганингизда тўловнинг катта қисми давлат бюджети ёки ЙҲХБга эмас, «GID License Plate» деган МЧЖга ўтишини билрмидингиз» деган савол кўтарилмоқда.

Тўловлар айнан юқорида номи келтирилган МЧЖга ўтиши ҳақида расмий ҳужжат очиқланмаган, аммо шу йилнинг март ойларида «Скутерлар ва мопедлар давлат рўйхатига олиниши ва ҳар бир тўловдан 3,5 БҲМ «GID License Plate» МЧЖга ўтиши режалаштирилаётгани» маълум бўлган эди.

Мамлакатда айрим хусусий корхоналарга давлатнинг функцияси берилиши ва фуқаролар шубҳали «хорижлик»ларга солиқ тўлашга мажбур бўлаётгани янгилик эмас.

Очиқ манбаларга кўра, «GID LICENSE PLATE» МЧЖнинг 100 фоиз улушига «GID FZE» компанияси экагалик қилади. «GID FZE» компанияси, шунингдек, «GID TASHKENT» МЧЖнинг ягона таъсисчиси ҳисобланади.

«GID TASHKENT» МЧЖ эса ўтган йили «фин тажрибаси» асосида бошланғич синф дарсликлари ва «Сингапур тажрибаси» асосида юқори синф дарсликларини чоп этилишига алоқадор бўлган «NOVDA EDUTAINMENT» МЧЖни ташкил қилган.

Матрёшка: «NOVDA EDUTAINMENT» 👉 «GID TASHKENT» 👉 «GID FZE» 👉 «GID LICENSE PLATE».

Юқоорида номлари келтирилган компанияларни жамоатчилик учун яхши таниш бўлган «Avtotest Reporеt» компанияси билан боғлиқлиги ҳамда барчасини боғлаб турувчи БАА ҳудудида рўйхатга олинган «GID FZE» компаниясининг асл бенифициари ким эканлиги ҳақида мана бу ерда ишора берилган 👉 https://www.opendemocracy.net/ru/key-liberaliser-in-uzbek-spring-faces-questions-over-business-past-ru/

@Hazratali_uz


Прокурор ёрдамчиси тергов қилишга ваколатли эмас

Маълумки, жиноят иши бўйича дастлабки терговни терговчилар олиб боради. Амалдаги ЖПКнинг 344-моддаси 1-қисмига асосан, дастлабки терговни прокуратура, ички ишлар органлари ва давлат хавфсизлик хизмати терговчилари олиб боради. Модданинг 2-қисмига кўра эса, бу ишни  прокурорлар ҳам олиб боришлари мумкин.

"Прокуратура тўғрисида"ги қонуннинг 29-моддаси 2-қисмига асосан, прокурор жиноят-процессуал қонунига мувофиқ ҳар қандай жиноятни тергов қилишни ўз иш юритувига олишга, шунингдек уни ўзига бўйсунувчи прокурорга топширишга ҳақлидир.

Қонуннинг 56-моддаси 5-қисмида айнан 29-модданинг иккинчи қисмида тилга олинган “прокурор” қайси лавозимдаги шахс эканлигига тушунтириш берилган.

Унга кўра, прокурор деганда ўз ваколатлари доирасида иш олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, шунингдек уларнинг ўринбосарларини тушуниш керак.

Демак, дастлабки тергов олиб боришга ваколатли прокурорлар қаторида прокурорларнинг ёрдамчилари назарда тутилмаган.

Шундай экан, туман (шаҳар) прокурори ёрдамчиси томонидан жиноят иши ўз иш юритувига олиниб, дастлабки тергов олиб борилиши Жиноят-процессуал кодекси ва “Прокуратура тўғрисида”ги қонуни талабларига мутлақо зид.

Ўз навбатида, ЖПКнинг 95-1-моддаси 1-қисми 4-бандига мувофиқ, мустақил тергов ҳаракатлари олиб боришга ваколатли бўлмаганлар томонидан расмийлаштирилган ҳар қандай  процессуал ҳужжатлар, тўпланган далиллар номақбул, деб топилишга маҳкумдир.

Амалиётда, "Прокурор ёрдамчисининг  қарорини прокурор тасдиқлашидан келиб чиқилса, унинг дастлабки тергов ўтказиши бу, айни пайтда прокурорнинг тергов олиб боришини англатади.", - деган хато ёндашув шаклланиб қолган.

Бунга қўшила оламаймиз. Аввало, қонунда ҳуқуқ берилмаган. Қолаверса, тергов ҳаракатларини амалда прокурор ёрдамчилари олиб бормоқда, прокурорлар эмас.

Қайта эслатиб қўймоқчимиз:

Процессуал қонунчиликда "прокурорлар томонидан" дейилган, "прокурорлар ёрдамчилари" эмас.

@Hazratali_uz


Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчисини жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши учун кимнинг розилиги талаб қилинади?
So‘rovnoma
  •   Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар прокурорининг
  •   Туман прокурорининг
  •   Давлат хавфсизлик хизмати раисининг
  •   Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг
702 ta ovoz


Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари суриштирувчиларига, терговчиларига ва раҳбарларига нисбатан жиноят ишлари ким томонидан қўзғатилади?
So‘rovnoma
  •   Туман прокурори
  •   Ички ишлар вазири ёки унинг ўринбосари
  •   ИИВ Тергов департаменти
  •   Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, Тошкент шаҳар, вилоятлар прокурорлари
703 ta ovoz


JPHga oid OSPQ.zip
158.5Kb
#tavsiya_qilamiz

Sizlarga Jinoyat protsessiga oid Oliy sud Plenumi qarorlari taqdim qilinmoqda.

t.me/Hazratali_uz


#vakansiya #tanlov #Toshkent

⭕️⭕️⭕️ Toshkent davlat yuridik universitetida mavjud quyidagi bo‘sh (vakant) ish o‘rinlariga tanlov e'lon qilindi:

😑 O‘quv-uslubiy boshqarma (Registrator ofisi) Ta’lim shartnomalari va toʻlovlarini muvofiqlashtirish boʻlimi iqtisodchisi (1 shtat birligi);
😑 O‘quv-uslubiy boshqarma (Registrator ofisi) O‘quv jarayonini muvofiqlashtirish va masofaviy taʻlim bo‘limi uslubchisi (0.5 shtat birligi);
😑 Yuridik byuro yuriskonsulti (0,5 shtat birligi);
😑 Axborot-resurs markazi Axborot-kutubxona resurslari bilan xizmat ko‘rsatish bo‘limi kutubxonachisi (2 shtat birligi);
😑 Buxgalteriya buxgalteri (1 shtat birligi);
😑 Ilmiy boshqarma Ilmiy tadqiqotlar va ilmiy-pedagog kadrlarni tayyorlash bo‘limi uslubchisi (0,5 shtat birligi);
😑 Tahririy-nashriyot bo‘limi Tipografiya sektori muhandis-hisobchisi (1 shtat birligi);
😑 Tahririy-nashriyot bo‘limining Davriy nashrlar sektori bosh mutaxassisi (1 shtat birligi);
😑 Tahririy-nashriyot bo‘limining Davriy nashrlar sektori muharriri (2 shtat birligi);
😑 Ilmiy boshqarma Strategik rivojlanish va xalqaro reytinglarga kirish bo‘limi uslubchisi (0.5 shtat birligi);
😑 Intellektual mulk huquqi kafedrasi o‘qituvchi-yordamchisi (o‘quv ishlari bo‘yicha assistent) (0,5 shtat birligi);
😑 Jinoyat-protsessual huquqi kafedrasi o‘qituvchi-yordamchisi (o‘quv ishlari bo‘yicha assistent) (0,5 shtat birligi);
😑 Ingliz huquqi va Yevropa Ittifoqi huquqi kafedrasi o‘qituvchi-yordamchisi (tadqiqot ishlari bo‘yicha assistent) (0,5 shtat birligi).

⏰⏰⏰  24.11.2024

🌐   Hujjat topshirish

🔍🔎🔍🖋

@Hazratali_uz


Sudning qaysi instansiyasida xalq maslahatchisi ishtirok eta oladi?
So‘rovnoma
  •   Birinchi instansiya va apellatsiya
  •   Apellatsiya/kassatsiya
  •   Apellatsiya va taftish
  •   Birinchi instansiya
701 ta ovoz


Жиноят ишини апелляция, кассация инстанцияси ва ишни тафтиш тартибида кўриб чиқиш давомийлини қанчани ташкил қилади (узайтирилмаганда)?
So‘rovnoma
  •   1 ой
  •   2 ой
  •   3 ой
  •   4 ой
643 ta ovoz


🟦🟦🟦🟦

🔐🔐🔐Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва фуқаровий жавобгар оиласининг нормал турмушини таъминлаш учун зарур бўлган уй-жой, квартира, уй анжомлари ва жиҳозлари, кийим ва буюмлар хатланмайди.

👮‍♂️👮‍♂️👮‍♂️Турар жойлар ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойлар, мулк шаклидан қатъи назар, давлатга хоинлик қилиш, конституциявий тузумга, Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш, терроризм, қўпорувчилик жиноятлари содир этиш учун фойдаланилган ёхуд бу жиноятлар қасддан одам ўлдириш, босқинчилик, талончилик ёки бошқа оғир, ўта оғир жиноятлар билан боғлиқ бўлган ҳолларда — бу жойлар хатланади.

🔍🔎🔍🖋

@Hazratali_uz


Шахс ушлаб турилганлиги, қамалганлиги ёки уй қамоғида турганлиги, лавозимидан четлаштирилганлиги, тиббий муассасага жойлаштирилганлиги ёки ҳукм қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар матбуотда эълон қилинган, радио, телевидение ёки бошқа оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилган бўлса, реабилитация этилган шахснинг, у вафот этган бўлса, қариндошларининг, суд, прокурор, терговчининг ва суриштирувчининг талабига кўра тегишли оммавий ахборот воситалари унинг реабилитация этилганлиги тўғрисида бир ой ичида хабар беришлари шарт.

🔍🔎🔍🖋
@Hazratali_uz


“Қонунчилигимизда ҳам муаммоларимиз кўп. Охирги вақтларда қонунлар кўп қабул қилинаётганидан баъзан судларимизда уларни вақтида ўзлаштиришга имкон бўлмай қоляпти.

Айрим қонунларда бир-бирига зид келадиган жойлари бўляпти. Мана шунга ўхшаш ҳолатларда адвокатлар судларга ёрдамчи аслида. Мен доим судларга айтаманки, агар яхши судья бўлса, у адвокатни тинглаши керак, адвокатга қулоқ солиши керак”.

Олий суд раиси Бахтиёр Исломов.

@Hazratali_uz


“Судьяларда қатъият етишмаяпти”

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бахтиёр Исломов бугун адвокатлар ҳамжамияти вакиллари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқот чоғида икки марта шу гапни такрорлади.

Биринчи марта – адвокат сўровига жавоб бермаган ёки етарлича жавоб бермаган мансабдор шахсларни МЖтКнинг 197-1-моддаси бўйича жавобгарликка тортиш масаласи ҳақида гап кетганида.

“Бу муаммодан хабаримиз бор. Шахсга доир маълумотларни баҳона қилиб адвокатларнинг шикоятлари қабул қилинмаяпти ёки қабул қилинса ҳам, кўп ҳолларда айбдор мансабдор шахс қолиб иш юритувчи, ёрдамчи каби адвокат сўровига жавоб қайтаришга ваколатли бўлмаган ходимлар жавобгарликка тортилмоқда. Ҳақиқий айбдорни жазолаш учун судьяларимизда қатъият етишмаяпти”, деди Олий суд раиси.

Б.Исломов қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимосномалар судлар томонидан деярли ёппасига қаноатлантирилаётгани масаласи кўтарилганида ҳам шу гапни такрорлади.

Олий суд раиси республикада судья кадрларга ўткир эҳтиёж йўқлигини, ҳар йили етарлича судья штатлари очилаётганини, бироқ уларнинг малакаси ҳали талаб даражасида эмаслигини тан олди.

@Hazratali_uz


🟦🟦🟦🟦

👮‍♂️👮‍♂️👮‍♂️Кафиллар сонини суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд белгилайди. Алоҳида ҳолларда юксак ишончга сазовор бўлган битта шахс ҳам кафил бўлиши мумкин.

🔐🔐🔐Айбланувчи, судланувчи олди олиниши учун шахсий кафиллик қўлланилган ҳаракатларни содир этган тақдирда, кафил қонунда белгиланган жавобгарликка тортилиши мумкин.

@Hazratali_uz


Jinoyat ishini sudda muhokama qilish muddati ishni muhokama qilish boshlangan kundan e’tiboran qanchadan oshmasligi lozim? (uzaytirilmaganda)
So‘rovnoma
  •   1 oy
  •   2 oy
  •   3 oy
  •   4 oy
794 ta ovoz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзи Ўзбекистонда ўзининг хизмат вазифасини бепул бажарадиган ташкилот қолдими!

Олдинлари пора фақат ноқонуний ишларни битириш учун бериларди ва мансабдор шахс ҳам меҳнат қилиб (сохта маълумотлар киритиб ёки қалбакилаштириб) пора олар эди. Ҳозир эса порани қонуний масалани ҳал қилиш учун берилмоқда.

Мансабдор шахслар пулларни ўзларининг мажбуриятларини бажарганлик учун олишмоқда, зеро уларга давлат айни шу ишларни бажарганлик учун ойлик ҳам тўлайди. Агар пулни (пора) бермасангиз, қайси ташкилотга ёзишингиздан қатъи назар қонуний ишингиз ҳал бўлмайди. Ҳал бўлган тақдирда ҳам анча муддатда ҳал бўлади. Лекин кўп тадбиркорлар учун вақт бу пул, шу сабаб кўпчилик тадбиркорлар уларнинг устидан шикоят қилишдан кўра, ўз қонуний масалаларни ҳал қилиш учун пора беришни афзал кўришмоқда.

@Hazratali_uz


🟦🟦🟦🟦

💲💲💲Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўз зиммасига олган мажбуриятларини бузган тақдирда гаров суд ажрими билан давлат мулкига ўтказилади ва гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига нисбатан жиддийроқ эҳтиёт чораси қўлланилади.

@Hazratali_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣

📺📺📺Ҳуқуқни кино кўриш орқали билиб олиш бўйича фойдали ва қизиқарли контент олинмоқда. Навбатдаги видео эса жиноят процессидаги таниб олиш тергов ҳаракати ҳақида ва жуда қизиқарли контент чиқибди.

📱📱📱 Сизларга қуйидаги саҳифага обуна бўлишни тавсия қиламиз!

https://www.instagram.com/reel/DB0625bIJ6c/?igsh=eXAxc2xtN2tkejln

@Hazratali_uz


Jinoyat protsessida garov ehtiyot chorasini minimal miqdori qanchani tashkil qiladi?
So‘rovnoma
  •   20 BHM
  •   30 BHM
  •   40 BHM
  •   Keltirilgan zarar miqdoridan teng miqdorda
887 ta ovoz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.