Бугун тумандаги Буюк сиймо маҳалласида "Лойиҳалар ярмаркаси" ўтказилди. Ярмарка давомида “Сайхунобод”, “Уйчи”, “Зарбдор” ва “Ғиждувон” тажрибалари асосида тайёрланган бизнес режалар тақдимоти ҳам ўтказилди.
Тижорат бнклари ва тадбиркорлар иштирокида бизнес лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда молиявий қўллаб-қувватлаш имкониятларига оид масалалар кўриб чиқилди.
Тадбиркорлар ва айни фаолиятни бошлаш истагидаги фуқароларнинг соҳага оид қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги
матбуот хизмати.