✅
Хива шаҳрида IV Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли тадбирда дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатидан 200 нафарга бахши, оқин, жировлар, фольклоршунос ва мусиқашунос олимлар иштирок этмоқда.
✅ Халқаро фестивалнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг IV халқаро бахшичилик санъати фестивали иштирокчиларига табригини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари Абдураҳмонов Одил Қаландарович ўқиб эшиттирди.
✅ Халқ оғзаки ижодининг нодир намуналари бўлган бахши қўшиқлари фестиваль иштирокчилари томонидан зўр маҳорат билан ижро этилди. Фестиваль доирасидаги тадбирлар эртага яна давом этади.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизматиXorazm.uz |
Telegram |
Facebook |
Instagram |
Youtube