Давоми.
Ваъда берганимдек, #NNTликбез циклни бошлайман: оддий қилиб айтганда, ННТ (нодавлат нотижорат ташкилоти) ва жамоат фондлари ҳақида гаплашамиз ва уларнинг қандай ишлашини тушунтириб бераман.
Таърифлардан бошлаймиз:
ННТ ёки nodavlat notijorat tashkiloti бу (эътибор беринг!!!) ўзини-ўзи бошқарувчи ташкилотдир.
Бундай ташкилотни оддий фуқаролар ёки бошқа ташкилотлар (уларни бундан кейин таъсисчилар деб атаймиз) ташкил қилиши мумкин. Бу ерда асосий шарт шуки, таъсисчилар тижорат ташкилотларидан фарқли равишда фойда олиш ва уни ўзаро тақсимлашни мақсад қилиб қўймасликлари керак.
ННТ қуйидаги турларга бўлинади:
жамоат бирлашмалари,
жамоат фондлари,
муассасалар,
қонунда назарда тутилган бошқа ташкилот шакллари.
Бизни бу ерда жамоат фондлари қизиқтиради.
Хўш, жамоат фонди нима?
Бу ННТнинг бир шакли бўлиб, унда аъзолар ёки иштирокчилар бўлмайди. Фондни яна жисмоний шахслар ёки ташкилотлар ташкил қилиши мумкин. Фонднинг мулки ихтиёрий бадаллар ҳисобидан шаклланади. Фонд хайрия, ижтимоий, маданий, таълим ёки бошқа ижтимоий фойдали мақсадларни кўзлаши мумкин.
ННТ ва унинг бир шакли бўлган Жамоат фонди юридик шахс сифатида, табиийки, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга.
Жамоат фондининг асосий мажбуриятларидан бири – қонунлар ва ўз Уставига риоя қилишдир.
Яна бир муҳим мажбурияти – шаффофлик.
Бу қонунда «мулк ва пул маблағларидан фойдаланиш, шунингдек, молиялаштириш манбалари ҳақида маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш» деб белгиланган.
Демак, ҳисоб-китоб, ҳисобот ва шаффофликни таъминлаш – бу оддийгина хоҳиш ёки «қўшимча қулайликлар» эмас, балки институционал талабдир. Бу талаб бажарилмасдан Фондни тўлақонли деб ҳисоблаб бўлмайди.
Бу шаффофлик мажбуриятини мен институционал деб атаган бўлардим, чунки бу фақат фондни ташкил қилган ёки бошқараётган шахсларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ эмас.
Фонднинг тузилиши шундай бўлиши керакки, таъсисчилар назорат ва кузатув функциясига таъсир қила олмасинлар. Шу сабабли, Жамоат фондлари тўғрисидаги қонунга биноан, таъсисчилар ўз бадалларини Фондга ўтказган вақтдан бошлаб, бу бадаллар Фонд мулкига айланади.
Таъсисчиларда Фондда улуш шаклланмайди, ва уларнинг ҳиссаси ёки бадали мулкий ҳуқуқ ёки мол-мулк ҳисобланмайди. Ҳатто, агар Фонд ёпилса ҳам, унинг қолган мулки Фонд мақсадларига йўналтирилади, таъсисчиларга ёки бошқа бировга қайтарилмайди.
Таъсисчиларни ўзгартириб ёки чиқариб ташлаб бўлмайди, ва таъсисчилар таркибига янги кишиларни киритиб бўлмайди. Агар сиз Фонднинг таъсисчиси бўлсангиз, бу доимий бўлади, ва буни ҳеч ким тортиб оло олмайди.
Фонд мулки ва унинг иқтисодиёти турли шахслар ва ташкилотларнинг бадаллари ҳамда хайрияларидан иборат бўлгани сабабли, жамият бундай институционал назорат ва шаффофликни талаб қилишга ҳақлидир.
Институционал шаффофлик шундан иборатки, Фонд ва унинг фаолияти уни ташкил қилган шахслар томонидан эмас, балки мустақил Васийлик Кенгаши томонидан назорат қилинади. Бу, биринчи навбатда, таъсисчиларнинг ҳуқуқлари ва обрўсини ҳимоя қилади ва уларнинг пок ниятларига шубҳа қилинмаслиги учун амалга оширилади.
Шу сабабли, Жамоат фондлари тўғрисидаги қонуннинг 10-моддасида аниқ белгилаб қўйилган: фонднинг таъсисчилари фонд Уставини тасдиқлайдилар ва Васийлик кенгашининг (эътибор беринг!!!) бошланғич таркибини тайинлайдилар. Бу бошланғич таркибни шакллантириш «Эзгу Амал» фондининг Устави 6.3-моддасида назарда тутилган. Кейинчалик эса Васийлик кенгаши ўз таркибига янги аъзоларни ўзи тайинлайди.
NB! «Эзгу Амал» фондининг бутун тарихида Васийлик Кенгашининг барча янги аъзолари фақат Васийлик Кенгашининг амалдаги таркиби томонидан тайинланган, таъсисчилар томонидан эмас. Бу қонун ва Устав талабларига тўлиқ мос келади.
Шунингдек, Қонуннинг 26-моддасини ҳам эслаш керак: Васийлик Кенгаши Жамоат фонди устида назоратни амалга оширувчи ягона орган ҳисобланади. Жамоат фондлари қонунида ҳам, Уставида ҳам «Таъсисчилар Кенгаши» деган бошқарув органи йўқ.