Ойна
Тошойна олдидан ўтар эканман,
Менга бир ёш бола термилди ундан.
Бу нима кўргилик, бу қандай хазил,
Ўгрилиб қарадим, турар беназир.
Ғамгин назар солдим- кўзларида ғам,
Қўлимни кўтардим- кўтарди у ҳам,
Наҳотки шу менинг аксим бўлса, воҳ
Йиллар қаридан келган акс- арвоҳ.
-Cен кимсан, болакай? -Кимсиз, амаки?
Ойнадаги менинг ҳақ аксим қани?
Иккимиз турардик, карахтликда гунг,
Қанийди, у билан қураолсак гурунг.
Кўзлари беғубор, юзлари силлиқ,
Ичимни тўлдирди чуқур соғиндиқ.
Наҳотки, шу ўзим, болалик чоғим?!
Унга бир талпиндим ёзиб қучоғим.
У менга талпинди, бехос ва қўрқиб,
Иккимиз тўхтадик тошга урилиб,
Кўзига тикилдим, ҳа, менинг кўзим,
Шубҳам ҳеч қолмади, бу аксда ўзим.
Лек, бола тушунмай қўрқиб турарди,
Икки юрагимиз уйғун урарди.
-Мен сенман, болакай, ярим аср сўнг.
Билмайман, шу онда тушми бу, ё ўнг.
Ишонмай, у бола силкитарди бош,
Бошим ҳам силкинди, эргашиб ювош.
Ичимни тўлдирди чексиз бир армон:
“Қанча орзуларинг айладим вайрон”.
Қария тасвирин кўрган болажон,
Қўрқиб узоқлашди ойнадан бежо,
Елиб югурди она қўйнига,
-Ким сени қўрқитди, титрайсан нега?.
-Катта тош ойнамиз ичида бир чол,
мен сенман, деб мени қўрқитди қўпол.
-Оббо фантазёрим, эртакчи болам,
“Ҳеч ким ишонмаса, қиларкан алам”.
Бола қочиб кетиб, қолгандим холис,
Болалик кунимни эслаб қилдим хис,
Ёш онам оҳанги тиниқ жаранглар,
Барчаси ҳақиқий: таъм, товуш, ранглар…
Эсладим шу онда болалик чоғим,
Ойнага урилгандим очиб қучоғим…
1/12/2024
Зафар Шоший
Тошойна олдидан ўтар эканман,
Менга бир ёш бола термилди ундан.
Бу нима кўргилик, бу қандай хазил,
Ўгрилиб қарадим, турар беназир.
Ғамгин назар солдим- кўзларида ғам,
Қўлимни кўтардим- кўтарди у ҳам,
Наҳотки шу менинг аксим бўлса, воҳ
Йиллар қаридан келган акс- арвоҳ.
-Cен кимсан, болакай? -Кимсиз, амаки?
Ойнадаги менинг ҳақ аксим қани?
Иккимиз турардик, карахтликда гунг,
Қанийди, у билан қураолсак гурунг.
Кўзлари беғубор, юзлари силлиқ,
Ичимни тўлдирди чуқур соғиндиқ.
Наҳотки, шу ўзим, болалик чоғим?!
Унга бир талпиндим ёзиб қучоғим.
У менга талпинди, бехос ва қўрқиб,
Иккимиз тўхтадик тошга урилиб,
Кўзига тикилдим, ҳа, менинг кўзим,
Шубҳам ҳеч қолмади, бу аксда ўзим.
Лек, бола тушунмай қўрқиб турарди,
Икки юрагимиз уйғун урарди.
-Мен сенман, болакай, ярим аср сўнг.
Билмайман, шу онда тушми бу, ё ўнг.
Ишонмай, у бола силкитарди бош,
Бошим ҳам силкинди, эргашиб ювош.
Ичимни тўлдирди чексиз бир армон:
“Қанча орзуларинг айладим вайрон”.
Қария тасвирин кўрган болажон,
Қўрқиб узоқлашди ойнадан бежо,
Елиб югурди она қўйнига,
-Ким сени қўрқитди, титрайсан нега?.
-Катта тош ойнамиз ичида бир чол,
мен сенман, деб мени қўрқитди қўпол.
-Оббо фантазёрим, эртакчи болам,
“Ҳеч ким ишонмаса, қиларкан алам”.
Бола қочиб кетиб, қолгандим холис,
Болалик кунимни эслаб қилдим хис,
Ёш онам оҳанги тиниқ жаранглар,
Барчаси ҳақиқий: таъм, товуш, ранглар…
Эсладим шу онда болалик чоғим,
Ойнага урилгандим очиб қучоғим…
1/12/2024
Зафар Шоший