Совуқ мизожли одамлар совуқлик овқатлардан кўп
есалар уларда совуқлик ошади.
Совуқлик ошганлигининг белгилари:
Кўз қовоқларининг шишиши;
Юзнинг шишиши ва рангининг кўкимтирлиги;
Тананинг бўшашиши;
Оёқда қувватнинг пасайиши ва ҳолсизлик;
Дангасалик ва тез чарчаш;
Оёқ-қўлларнинг совуқлиги;
Совуқ тер, тананинг қақшаши ва оғирлашиши;
Қорин қулдираши ва кекириш;
Сийдикнинг рангсизлги;
Кайфиятнинг ёмонлашуви – қўрқув, тинчсизлик,
лоқайдлик, уйқусизлик.
Ёшлик даврида ширинликлар, сут маҳсулотлари,
хамир овқатлар, картошкани кўп ейиш танада
балғамни кўпайтиради. Бунинг белгилари: сўлакнинг
кўплиги, баданнинг ивишиши, қичиши, бўғинларнинг
шишиши, белда ва буйракда оғриқ бўлиши, ҳаво
ёмонлашганда, эрталаб, кечқурун ва овқатдан сўнг маза
қочиши, бурун битиши, балғамли йўтал, гастритнинг
авж олиши, таъмни сезмаслик, тўпиқлар шишиши.
Ёш қирқдан ўтгандан кейин иммунитет пасайишга
бошлайди. Соғлик учун лозим бўлган кўпгина витамин,
микроэлементларни организмда энди ташқаридан
олишга эҳтиёж ортади. Ёш улғайиши билан танада
моддалар алмашинуви ҳам сусаяди. Меъда ҳарорати
пасайиб, овқат ҳазм қилиш қуввати камаяди.
Кексайганда ёшлик пайтидагидек емаслик керак. Ҳазми
оғир таомлар танада тиқилмалар пайдо қилади. Агар
бу даврда совуқлик овқатлар кўп истеъмол қилинса,
совуқлик касалликлари пайдо бўлади. Кексайган сари
мизож ҳам совий бошлайди. Ёши катта одамларга
кўпроқ иссиқлик, ҳазми енгил бўлган овқатлар мос
келади. Қувватнинг камлиги овқат ёрдамида секин-аста
тўлдирилади. Уруғи олинган майизга оқ анжирни қўшиб ейиш
кексаларга яхши қувват беради.
@Hijama_Otabek_Tabib