HASANXON QORI J/M


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани "Ҳасанхон қори" жоме масжиди канали
Мурожаат учун: @otabekk_711

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


НАМОЗДА НИГОҲНИ ҚАЕРГА ҚАРАТИБ ТУРИШ КЕРАК?

CАВОЛ:
Намоз асносида намозхоннинг нигоҳи қаерда бўлиши керак?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар манбалардан бири “Туҳфатул мулук” китобида бу ҳақда шундай дейилган:

يستحب أن يكون نظر المصلي في قيامه: إلى موضع سجوده وفي ركوعه: إلى أصابع رجليه وفي سجوده: إلى طرف أنفه وفي قعوده: إلى حجره وعند التسليمة الأولى: إلى كتفه الأيمن وعند الثانية: إلى كتفه الأيسر

яъни: “Намозхон тик турганида кўзини сажда қиладиган жойига, рукусида оёқ бармоқларига, саждасида бурнининг учига, ўтирганида бағрига, биринчи саломида ўнг елкасига, иккинчи саломида чап елкасига қаратиб ўтириши мустаҳаб ҳисобланади”.

Уламоларимиз: “Намозда кўзни мазкур жойларга қаратиб туриш намоздаги хушуъ-хузуънинг янада ортишига сабабчи бўлади”, - деганлар.

Намозда кўзлар юмилмайди, осмонга қаралмайди ва ҳар томонга аланглаб кўз ташланмайди. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
وَإِيَّاكُمْ وَالاِلْتِفَاتَ فِي الصَّلاَةِ فَإِنَّمَا أَحَدُكُمْ يُنَاجِي رَبَّهُ مَا دَامَ فِي الصَّلاَةِ
(رواه الإمام أبو داود والإمام النسائي عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه).

яъни: “Намоз ичида ҳар тарафга қарашдан сақланинглар, чунки киши модомики намоз ичида бўлар экан, Парвардигорига муножот қилади” (Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривоят қилганлар).

Демак, намоздаги киши Аллоҳ таолога муножот қилар экан, имкон қадар бор эътиборини оламлар Роббиси ҳузурида турганига қаратиши лозим.
Намозда туриб бошни қибладан бошқа тарафга буриш макруҳ бўлади. Агар бош билан биргаликда гавда ҳам қибладан бурилса, намоз бузилади. (“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати


КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


#ЖУМА_ШУКУҲИ

“ҲАСАНХОН ҚОРИ” ЖОМЕ МАСЖИДИДА ЖУМА ШУКУҲИ

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


#ЖУМА_ШУКУҲИ

“ҲАСАНХОН ҚОРИ” ЖОМЕ МАСЖИДИДА ЖУМА ШУКУҲИ

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


#КАҲФ_СУРАСИ

АБДУЛЛОҲ ҚОРИ ҒАНИЕВ
“ҲАСАНХОН ҚОРИ" МАСЖИДИ МУАЗЗИНИ

Ҳофиз Абу Бакр ибн Мурдавайҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким «Каҳф» сурасини Жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки Жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлар.


КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ

1. Жума учун ғусл қилиш.

عَنْ حَفْصَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «عَلَى كُلِّ مُحْتَلِمٍ رَوَاحٌ إِلَى الْجُمُعَةِ، وَعَلَى كُلِّ مَنْ رَاحَ إِلَى الْجُمُعَةِ الْغُسْلُ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.
 
Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Ҳар бир эҳтилом бўлувчига жумага бориш лозимдир. Ҳар бир жумага борувчига ғусл лозимдир», дедилар».
Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.

Афзали – намозга яқин қолганда ғусл қилиш. Аслида ўша куннинг тонги отганида қилса ҳам бўлади.

2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.

عَنْ سَلْمَانَ الْفَارِسِيِّ جَابِرِ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا يَغْتَسِلُ رَجُلٌ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَيَتَطَهَّرُ مَا اسْتَطَاعَ مِنْ طُهْرٍ، وَيَدَّهِنُ مِنْ دُهْنِهِ، أَوْ يَمَسُّ مِنْ طِيبِ بَيْتِهِ، ثُمَّ يَخْرُجُ فَلَا يُفَرِّقُ بَيْنَ اثْنَيْنِ، ثُمَّ يُصَلِّي مَا كُتِبَ لَهُ، ثُمَّ يُنْصِتُ إِذَا تَكَلَّمَ الْإِمَامُ، إِلَّا غُفِرَ لَهُ مَا بَيْنَهُ وَبَيْنَ الْجُمُعَةِ الْأُخْرَى». قَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ: وَزِيَادَةُ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ، وَيَقُولُ: إِنَّ الْحَسَنَةَ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ. وَأَبُو دَاوُدَ بِلَفْظِ: «مَنِ اغْتَسَلَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ، وَلَبِسَ مِنْ أَحْسَنِ ثِيَابِهِ، وَمَسَّ مِنْ طِيبٍ إِنْ كَانَ عِنْدَهُ، ثُمَّ أَتَى الْجُمُعَةَ فَلَمْ يَتَخَطَّ أَعْنَاقَ النَّاسِ، ثُمَّ صَلَّى مَا كَتَبَ اللهُ لَهُ، ثُمَّ أَنْصَتَ إِذَا خَرَجَ إِمَامُهُ حَتَّى يَفْرُغَ مِنْ صَلَاتِهِ، كَانَتْ كَفَّارَةً لِمَا بَيْنَهَا وَبَيْنَ جُمُعَتِهِ الَّتِي قَبْلَهَا». 

Салмони Форсий розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор киши жума куни ғусл қилса, имкон қадар тозаланса, (соч-соқолини) мой билан мойласа ёки уйидаги хушбўй нарсадан суриб, сўнг (масжидга) чиқса ва икки кишининг ўртасидан оралаб ўтмаса, сўнгра насиб қилинганича намоз ўқиса, кейин имом сўзлаганда жим қулоқ солса, унинг бу (жума) билан нариги жума орасидагилари (гуноҳлари) албатта мағфират қилинади», дедилар».
Абу Ҳурайра: «Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди».
Икки шайх ривоят қилишган. 

Абу Довуднинг лафзида: 
«Ким жума куни ғусл қилиб, энг яхши либосларидан кийса, агар хушбўй нарсаси бўлса, ундан суртса, сўнгра жумага бориб, одамларнинг елкасига туртмаса, кейин Аллоҳ унга битган намозни ўқиса, имоми чиқса, у намозидан фориғ бўлгунча қулоқ осса, бу (жума) билан ундан олдинги жума орасидаги нарсага каффорот бўлади», дейилган.

4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ جَابِرِ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنِ اغْتَسَلَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ غُسْلَ الْجَنَابَةِ، ثُمَّ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الْأُوْلَى فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ بَدَنَةً، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الثَّانِيَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ بَقَرَةً، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الثَّالِثَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ كَبْشًا أَقْرَنَ، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الرَّابِعَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ دَجَاجَةً، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الْخَامِسَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ بَيْضَةً، فَإِذَا خَرَجَ الْإِمَامُ حَضَرَتِ الْمَلَائِكَةُ يَسْتَمِعُونَ الذِّكْرَ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Ким жума куни жанобат ғуслини қилса, сўнгра биринчи вақтда борса, худди (Аллоҳга) битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек бўлади. Ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек бўлади. Ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар зикр(хутба)ни эшитишга ҳозир бўладилар», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди


КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


САЙЙИДУЛ АЙЁМ ЖУМА КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума куни менга саловотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», –
дедилар.
Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилганлар.

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


“АЛЛОҲ ТАОЛО УНИНГ ГУНОҲЛАРИНИ ДЕНГИЗ КЎПИГИЧА БЎЛСА ҲАМ, КЕЧИРИБ ЮБОРАДИ….”

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади », дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)
Анас родияллоҳу анҳудан, Ибн Сунний ривоятлари.

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


3-ЯНВАРЬ (2025 М)
3-РАЖАБ (1446 Ҳ)

Тонг: 06:24
Қуёш: 07:49


"Ҳасанхон қори" жоме
масжиди намоз вақтлари:


Бомдод:  07:05
Пешин:  
13:00
Аср:        
15:35
Шом:       17:15
Хуфтон: 
18:40

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


Бизда турли сабабларга кўра, хусусан, ўтган даврда дин таълимотларидан узоқлашиб кетиш оқибатида ўтганларни йўқлаш деганда, «уч», «етти», «йигирма», «қирқ». «эллик икки», «йил оши», «пайшанбалик» ва бошқа номлардаги худойи ва маросимлар тушиниладиган бўлиб қолган. Бу каби маросимлар кўзга кўринадиган, бировлар биладиган бўлгани учун, «одамлар гапирмасин», «маҳалла нима дейди» каби мулоҳазалар юзасидан ҳам қилинади.

«Ижтимоий одоблар» китобидан


КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ражаб рўзасининг ҳукми.

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


02.01.2025
Ҳасанхон қори жоме масжиди имом ноиби Абдулбосит Мамадалиев пешин намозидан кейин жамоатга “Тинчликни қадирлаш ва шукурини адо қилиш” мавзусида сухбат қилиб берди


НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ РАЖАБ ОЙИНИ КЎРГАНДА ҚИЛГАН АМАЛЛАРИ

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ رَجَبٌ، قَالَ: "اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ".

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона», дер эдилар» (Байҳақий ривоят қилган).

Таржимаси: «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин».

«Рамазон ойига етказгин», деб дуо қилиш Рамазон ойига муштоқ бўлишдир. Ушбу дуо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ санад билан собит бўлгандир. Шунинг учун ражаб ойи кирганда ушбу дуони қилиш суннат ҳисобланади. Ушбу дуонинг суннат эканини билмаганлиги учун Ражаб ойи кирганида уни ўқимаган киши ражаб ойининг қайси куни бу амал суннат эканини эшитса, ўша куни ўқиса бўлаверади. Бундан бошқа халқ орасида ражаб ойида қилиш керак, деб тарқалган амалларнинг барчасининг асли йўқдир.

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


РАЖАБ ОЙИ РЎЗАСИ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (роҳимаҳуллоҳ)

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


2-ЯНВАРЬ (2025 М)
2-РАЖАБ (1446 Ҳ)

Тонг: 06:24
Қуёш: 07:49


"Ҳасанхон қори" жоме
масжиди намоз вақтлари:


Бомдод:  07:05
Пешин:  
13:00
Аср:        
15:30
Шом:       17:10
Хуфтон: 
18:35

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


Ўлим бўлмаса, бандалар кимнинг бу дунёдаги амали яхшироқ эканини била олмайдилар. Бандаларга қилган амаллари учун мукофот ёки жазо бериш ҳам амалга ошмайди. Мана шу эътибордан Исломда ўлим беш кунлик бевафо дунёдан абадийлик ҳамда жазо-мукофот дунёси бўлмиш охират дунёсига кўчиб ўтиш ҳисобланади.

«Ижтимоий одоблар» китобидан


КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Уруш ҳаром қилинган ойлар қайсилар?
Ражаб ойида рўза тутиш мандублигига ишоралар...

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI

16 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.