“Қора душанба” — мана аслида нима содир бўлди
5 август глобал фонд бозори учун XXI асрнинг “Қора душанба”си сифатида тарихга кирди. Бир куннинг ўзида бозордан 2 трлн долларга яқин пул чиқиб кетди. Ўтган уч ҳафта ичида эса бозорлар 6,4 трлн доллар пул йўқотди.
Инқироз дунёнинг энг бой одамларини ҳам четлаб ўтмади. Илон Маскдан тортиб Осиёнинг энг бой миллиардерлари Мукеш Амбани ва Гаутама Аданигача катта зарар кўрди.
Япония инқирознинг эпицентри бўлди, АҚШда эҳтимолий сунъий интеллект “пуфаги” ортидан катта технологик компаниялар акцияси кўпроқ пасайди.
Крипто бозори ҳам зарарсиз қолмади — Halving'дан кейин биринчи марта биткоин 50 минг доллардан пастга тушди.
Хўш, ҳаммаси қаердан бошланди?
Кўпчилик АҚШ меҳнат бозори бўйича маълумотлар бозорни ҳаракатга келтирганини билди. Бироқ нега бунинг таъсири бу даражада кенг кўламли эди?
2 август, жума куни АҚШ Меҳнат департаменти ишсизлик 2021 йилдан бери энг юқори даражада эканини маълум қилди.
Аксарият инвесторлар бу вазиятни яқинлашиб келаётган рецессия хавфи (иқтисодий турғунлик даври) билан изоҳлаб, қимматли қоғозлар ва акцияларини оммавий сотишга тушди.
АҚШ иқтисодиётида рецессия унинг асосий савдо ҳамкорлари учун ёмон хабардир. Асосий савда ҳамкорлар эса Хитой, Британия, Германия, Япония каби давлатлардир.
АҚШда рецессия бўлиши — америкаликлар камроқ истеъмол қилиши ва сотиб олишини англатади. Бу эса нафақат АҚШдаги, балки бутун дунё бўйлаб йирик компанияларнинг даромадларига жиддий таъсир қилади.
Буёғини эса ўша машҳур иборага боғлаш мумкин — When America sneezes, the world catches a cold. (тарж. Агар Америка аксирса, бутун дунё шамоллаб қолади).
Амалда ҳам худди шундай бўлди. Душанба куни Осиёда бозорлар очилиши билан инвесторлар оммавий тарзда акциялар ва қимматли қоғозларни сотишни бошлади. Натижада йирик фонд индекслари кескин тушиб кетди.
Бироқ “Қора душанба”га фақат бу сабаб эмас эди.
Глобал пандемиядан кейин АҚШда инфляция кескин тезлаша бошлади. Россия—Украина уруши буни янада тезлаштириб юборди ва инфляция 9 фоиздан ошиб кетди.
Натижада Марказий банкнинг муқобили бўлган Федерал резерв тизими (Фед) деярли нолга яқин бўлган фоиз ставкасини 5,5 фоизгача оширди.
Бу эса иқтисодиётни кескин ушлаб туришга ва инфляцияни жиловлашга ёрдам берди. Бироқ бундай қатъий сиёсат рецессия хавфини кун тартибига олиб кирди. Режа бўйича Фед аллақачон фоиз ставкаларини пасайтириши керак эди. Бироқ бундай бўлмади ва мана глобал иқтисодиёт қаерда.
Энди нима бўлади?
Кўпчилик таҳлилчилар Фед фавқулодда йиғилиш ўтказиши, фоиз ставкасини пасайтириши кераклигини таъкидламоқда. Охирги марта навбатдан ташқари бундай йиғилиш пандемияда ўтказилган эди.
Шундоқ ҳам Фед раиси Жером Пауел куз ойларидан бошлаб фоиз ставкасини тушириш бошланиши ҳақида маълум қилганди.
Фоиз ставкаси пасайтирилиб бозор ўз ўрнига қайтган тақдирда ҳам технологик компанияларда инқироз давом этиши мумкин. Кўп нарса сунъий интеллект учун киритилган сармояларнинг қанчалик ўзини оқлашига боғлиқ.
Умуман олганда, истиқболда бозорлар аста-секин ўз ўрнига қайтиши кутилмоқда.
@bankir