Uzpharmcontrol dan repost
⭕️⭕️⭕️
Лицензия талабларига риоя қилмаган дорихона лицензияси бекор қилинди
Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирларида Андижон шаҳар, Мустақиллик МФЙ, Бобуршоҳ кўчаси, 43-уй манзилида жойлашган “MEGASEF FARM GROUP” МЧЖга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини бузганлик ҳолати аниқланди.
Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, мазкур дорихона лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва қонун бузилишларига бевосита алоқадор ходимлар (провизорлар, фармацевтлар) нинг ягона реестрига киритилганлигини маълум қиламиз.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Ҳолат юзасидан “MEGASEF FARM GROUP” МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2023 йил 14-мартда берилган 068758-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМнинг Андижон туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди. Ҳамда “MEGASEF FARM GROUP” МЧЖга берилган лицензия бекор қилинди.