Dori-Darmon AK dan repost
#2024_сарҳисоб
Қонунчилик. Октябрь
02.10.2024 йил. “Касалликларни амбулатор шароитда даволашда дори воситалари харажатларини қоплаш бўйича реимбурсация дастури тўғрисида” Низом тасдиқланди.
Низом билан беморларни амбулатор шароитда даволаниши учун шифокор томонидан расмийлаштирилган электрон рецепт асосида дорихоналар орқали дори воситаларини бериш ва берилган дори воситалари қийматини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш (реимбурсация) тартиби белгиланди.
Реимбурсация дастури асосида беморларга дори воситаларини тайинлаш Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома қилган бирламчи тиббий-санитария муассасаси шифокори томонидан амалга оширилади.
04.10.2024. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 628-сон қарори билан “Фармацевтика маҳсулотларининг постмаркетинг назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланди.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлган фармацевтика маҳсулотларининг фармацевтика фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш бўйича постмаркетинг назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди.
05.10.2024 й Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-971-сон) билан айрим кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни телекоммуникация тармоқларидан ва Интернетдан фойдаланиш орқали қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик, ушбу жиноятларни вояга етмаганларни жалб қилган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди.
04.10.2024 йил. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 632-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни икки ҳафталик эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб чиқишга тиббиёт муассасасининг даволаш-маслаҳат комиссиясининг муҳри билан тасдиқланган хулосаси бўлганда рухсат этилади. Олиб киришга эса яшаш ёки бўлиш мамлатининг тиббиёт муассасаси томонидан берилган, даволаш курсининг тавсия этиладиган сони кўрсатилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда рухсат берилади.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa