Dori-Darmon AK


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


«Dori-Darmon» АКning «telegram»dagi rasmiy kanali.
🪩: https://www.doridarmon.uz/uz/
Fasebook: https://www.facebook.com/Doridarmonak/
📞: 78-120-16-61
Манзил: Тошкент ш, Чорсу майдони-21.
Саволлар учун @Doridarmon_aloqabot
📩office@doridarmon.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#Тадқиқот
Грипп пайтида антибиотиклардан фойдаланиш ўпка иммунитетини пасайтиради

Aмерикалик мутахассислар томонидан ўтказилган янги тадқиқот антибактериал дориларнинг ўпка саломатлигига зарарли таъсирини тасдиқлади.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


#Дунё
ЖССТ фавқулодда фойдаланиш учун маймунчечакка қарши япон вакцинани рўйхатга олди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти KM Biologics компаниясининг маймунчечакка (mpox) қарши вакцинасини фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун рўйхатга киритди. Бу глобал соғлиқни сақлаш регуляторидан ушбу касалликка қарши рухсат олинган иккинчи профилактик препарат саналади.

✅ Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


​​Жуда кўп одамлар касалликлар сабаблигина эмас, ўзларини аслидагидан кўра улуғроқ кўрсатиш деган дарди бедаводан ҳалокат топадилар. 

✍️ Чингиз Айтматов
🍂 Хайрли кун!

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak






“Дори-Дармон - коррупциядан холи тизим” мавзусида йиғилиш ўтказилди

“Дори-Дармон” акциядорлик компанияси Комплаенс-назорат хизмати томонидан “Сурхон Дори-Дармон” МЧЖ барча ходимлари иштирокида айни “Дори-Дармон - коррупциядан холи тизим” мавзуда профилактик йиғилиш ташкил этилди.

Батафсил
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


Ўртача умр кўриш даражасини 78 ёшга етказиш учун бирламчи тиббий хизматларнинг сифатини ошириш зарур

✅ Батафсил
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


Дорихоналар харидорлардан 7 миллиард сўм ортиқча пул олган

Рақобат қўмитаси дори воситалари улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи дорихоналарни амалдаги талабларга риоя этган ҳолда фаолият юритиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида огоҳлантирди.

Батафсил
Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


#Тадқиқот
Кун давомида қанча вақт ўтириш юрак муаммоларини келтириб чиқаради?

Яқинда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, кунига 10,5 соатдан кўпроқ ўтириш, ёнбошлаш ёки ётиш юрак етишмовчилиги ва юрак-қон томир касалликларидан ўлим хавфини оширади.

Батафсил
Подробнее
Batafsil
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


​​#Ҳуқуқий_бурчак
Қайси дори воситалари бепул маркировка қилинади?

Ишлаб чиқарувчининг дори воситаларига белгиланган чекланган сотиш нархи базавий ҳисоблаш миқдорининг бир фоизидан юқори бўлмаганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан тақдим этиладиган дори воситалари рўйхатига мувофиқ рақамли маркировка кодлари Оператор томонидан бепул тақдим этилади.

☝️ Ишлаб чиқарувчи томонидан мазкур дори воситалари улгуржи ёхуд чакана савдода белгиланган чекланган сотиш нархидан юқори бўлган нархда сотилиши ҳолатлари аниқланганда, ушбу ҳолатлар рақамли маркировка қоидаларини бузиш деб ҳисобланади, шунингдек, ушбу маҳсулотларга тақдим этилган маркировка кодлари учун тўловлар Оператор томонидан тўлиқ ундирилади.

Асос
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


ССВ ҳузурида Харидлар маркази ташкил этилиб, дорилар 15 ойлик талаб асосида харид қилинади

Марказга 2025 йил 1 январдан бошлаб оригинал дори воситалари ва ёпиқ турдаги лаборатор ускуналар учун сарфлов воситаларини бевосита ишлаб чиқарувчидан тўғридан-тўғри харид қилишга рухсат берилади.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


#Дунё
Европада Aльцгеймер касаллигини даволовчи биринчи препарат маъқулланиши мумкин


Европа регулятори Eisai и Biogen нинг Aльцгеймер касаллигини дастлабки босқичда даволаш учун мўлжалланган Leqembi препаратини маъқуллашни тавсия қилди.

Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


ЖССТ: Дунёда қизамиққа чалиниш ҳолатлари 20 фоизга ортган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича 10,3 миллион беморда қизамиқ касаллиги аниқланган. Хавотирли жиҳати, бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 20 фоиз юқори.

✅ Батафсил
Подробнее
✅ Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


​​Нимадир сенга ёқмаса, уни ўзгартир. Модомики, уни ўзгартира олмас экансан, унга нисбатан муносабатингни ўзгартир.

✍️ Мери Энгелбрайт
☔️ Хайрли кун!

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak


​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари рағбатлантирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1000-сон, 15.11.2024 й.) билан Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

Қонун билан юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари учун рағбатлантириш чоралари жорий этилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда:

➖юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқлар бўйича (бундан ҚҚС мустасно) ортиқча тўланган суммани қайтариш 3 кунлик муддатда амалга оширилади;

➖рейтинг бўйича «ААА» тоифадаги тадбиркорлик субъектларига нисбатан эса солиқ текширувлари ўтказилмайди (бундан жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар мустасно) ва мазкур тоифадаги тадбиркорлик субъектларига ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш текширувлар ўтказилмасдан 1 кунлик муддатда амалга оширилади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


#Ҳуқуқий_бурчак
Постмаркетинг назоратида фармацевтика маҳсулотларининг номувофиқлиги аниқланганда қандай чоралар кўрилади?

Постмаркетинг назорати натижалари ваколатли органнинг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

Батафсил
✅ Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


Президент тиббий хизматлар сифатини ошириш, ажратилаётган маблағлар ўз эгасига етиб боришини таъминлаш учун мажбурий тиббий суғурта тизимини албатта қонун билан мустаҳкамлаб қўйиш вақти келганини таъкидлади.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


Президент партиялар сайлов кампанияси давомида илгари сурган ва халқимиз қўллаб-қувватлаган ҳар бир таклиф албатта кўриб чиқилиши ва амалга оширилишини таъкидлади.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг хусусий мулк дахлсизлигини кучайтириш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ҳақидаги таклифлари қўллаб-қувватланди.

Президентимиз “Миллий тикланиш” демократик партиясининг мактабларда муаллимларни танлов асосида ишга қабул қилиш, фарзандларимизни миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш, уларга она тили ва чет тилларни ўргатиш учун янада кенг шароитлар яратишга оид таклифларига қўшилди.

Ўзбекистон Халқ-демократик партиясининг ногиронлиги бўлган шахслар учун шароитларни янада яхшилаш, аҳолимизнинг пенсияга чиқишдаги кафолатли ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлади.

Адолат” социал-демократик партиясининг истироҳат боғлари, сайилгоҳ, хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш бўйича позицияси, дорилар устидан назоратни кучайтириш, нархлар сунъий ошишини олдини олиш, рецептсиз дорилар рўйхатини қисқартириш бўйича интилишларини маъқуллади.

Экологик партиянинг давлат органлари ва корхоналар ҳудудида яшил боғлар ташкил этиш, экологик маданиятни юксалтириш бўйича дастур қабул қилиш ҳақидаги таклифлари қўллаб-қувватланди.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида нутқ сўзламоқда.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.