Uzpharmagency dan repost
29–30 октябрь кунлари Тошкентда “Farma O’zbekistan va Markaziy Osiyo” III халқаро конгресс ва кўргазмаси бўлиб ўтади.
“Pharma Uzbekistan and Central Asia” 3-халқаро конгресс ва кўргазмаси Ўзбекистон фармацевтика саноати етакчилари учун инвестиция лойиҳалари менежерлари, йирик корхоналар, ҳокимият органлари, назорат қилувчи органлар, ишлаб чиқариш технологиялари лицензияловчилари, ишлаб чиқувчилар, дистрибьютерлар, ускуналар, муҳандислик ва дизайн, қурилиш компаниялари, технология ва хизмат кўрсатувчи провайдерларни бирлаштиради. Тадбир ишлаб чиқариш қувватларини қуриш ва модернизация қилиш бўйича энг йирик инвестиция лойиҳалари, шунингдек, мавжуд фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш имкониятларини муҳокама қилишга бағишланган.
Тадбирда 200 дан ортиқ иштирокчилар - Uzgermed, Mediopharm, Dora line, Nika Pharm, Nobel Pharmsanoat, Zuma pharma, Grand Pharm Trade, Dori-Darmon, Dentafill Plus, LAFZ, Novopharma Plus, ALPHAONETAL PHAR компаниялари раҳбарлари ва техник директорлари бошчилигидаги делегациялар иштирок этмоқда.
Конгресс Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. “Фармацевтика соҳасини ривожлантиришда давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлашнинг ўрни” мавзусида Агентлик директори ўринбосари Ойбек Элмурадов спикер сифатида нутқ сўзлади.
Давлат ва бизнес ўртасидаги мулоқот: Ўзбекистон ва Марказий Осиё фармацевтика бозорининг истиқболлари ва муаммолари. Давлатнинг янги ташаббуслари ва лойиҳалари нуқтаи назаридан фармацевтика саноатининг мақсад ва имкониятлари муҳокама қилинди.
📱 Website | 📱 Telegram |📱 Instagram | 📱 Facebook | 📱 Youtube