Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўкраклари ёрилиши қиссаси
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қишлоқда Бани Саъд қабиласи бағрида беш йил яшадилар. Кўпчилик тарихчилар Ҳалима ёш Муҳаммадни уч ёшларида, баъзи манбаларда тўрт ёшларида кўксиларини ёриш ҳодисасидан сўнг бирор кор-ҳол юз беришидан қўрқиб, оналарига қайтарганини таъкидлашади. Айримлари эса ҳабаш масиҳийларининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдаги буюк келажак аломатларини пайқаб қолишганидан чўчиб, оналарига қайтарган дейишади. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўксиларини ёриш ҳодисасини турлича шаклда ривоят қилганлар ҳам йўқ эмас.
Бу ҳодисанинг ҳақиқатда содир бўлганини исбот этувчи бир қанча нақллар мавжуд. Айрим уламолар мазкур ҳодисанинг ҳиссий (моддий) тарзда юз берганини, уни кўз билан кўриш мумкин бўлганини ва бўлажак пайғамбар қалбини шайтоний доғдан поклаш учун ундаги қуюқ қора қон (алақа) чиқариб ташланганини тасдиқлашади.
Аммо бошқалари кўкрак ёришдан мақсад поклаш бўлса, демак, уни маънавий поклаш деб қараш кераклигини ёқлашади. «Ахир Аллоҳ таоло Қуръонда:
“ (Эй Муҳаммад!) Кўксингизни (илму ҳикматга) кенг очиб қўймадикми?!” (Шарҳ сураси, 1-оят) деган-ку?! Бу ояти каримадаги "кўксингизни очиб қўйиш” калимасидан мурод маънавий очиб қўйиш эмасми?!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уч ёшларида оналарига қайтарилишларининг кўкрак ёрилиш воқеасига боғлиқ экани ҳақида китобларда турли ривоятлар нақл этилган. Қора қуюқ қон рамзий маънода бўлиб, инсон ичига шайтон кириб оладиган йўлга ишорадир.
"Ислом тарихидан олтин саҳифалар" китобидан.
"Абдулхамид қори" жомеъ масжиди имом ноиби
Б.Алижонов