"Абдулҳамид қори" жоме масжиди


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Андижон вилояти, Хонобод шаҳар, Кампирравот МФЙда жойлашган "Абдулҳамид қори" жоме масжидининг расмий канали.
Имом-хатиб: +998998785622
Имом ноиби: +998996125057
Қурилиш бўйича: +998993257007

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


"Абдулҳамид қори" жоме масжиди dan repost
Диққат!

Барча фаоллар диққатига!

Чоршанба, 8-январ куни, шом вақтига барча жўрабоши ва жўраларни, маҳалла оқсоқоллари ва Кампирравот фаолларини "Абдулҳамид қори" жоме масжидининг очилиш санаси билан боғлик бўлган масалаларни ўзаро маслахат қилгани йиғилишга таклиф қиламиз.

Барча келиши шарт!

🤲 ezgu_maqsad_sari бирга бўлинг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ИЙМОН ШАРТЛАРИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.


👍👍👍👍👍👍👍

Солиҳ амалнинг тури кўп. Яхши амалларнинг адади бандаларнинг сонидан ҳам кўп бўлиб, улар осмонлару ерни тўлдиргандир. Аллоҳ таоло буюрган солиҳ амалларни қилиш банданинг ўзига фойда. Яхши иш қилган инсон унинг манфаатини дунёю охиратда биринчи бўлиб ўзи кўради. Аслида инсон ҳар қандай яхши амалга Аллоҳ таолонинг тавфиқи ва ёрдами билангина қодир бўлади.

Алҳамдулиллаҳ!

Масжиднинг барча ойналари учун керакли миқдорда пардаларни эҳсон қилишган Алишер, Акмалжон ва Давронбек акаларга, пардаларни тикиб бераётган опаларимизга, карнизларини бепул илиб бераётган Хожимуҳаммад укамизга ташаккур деймиз.

Аллоҳ таоло қилган яхшиликларингизнинг мукофотини тўла-тўкис бериб, Ўз фазлидан зиёда ажрлар ҳам ато этишини сўраб қоламиз.

🤲 ezgu_maqsad_sari бирга бўлинг!

636 1 1 10 12

Диққат!

Барча фаоллар диққатига!

Чоршанба, 8-январ куни, шом вақтига барча жўрабоши ва жўраларни, маҳалла оқсоқоллари ва Кампирравот фаолларини "Абдулҳамид қори" жоме масжидининг очилиш санаси билан боғлик бўлган масалаларни ўзаро маслахат қилгани йиғилишга таклиф қиламиз.

Барча келиши шарт!

🤲 ezgu_maqsad_sari бирга бўлинг!


Аллоҳ таоло барча қулфларни очиб беради. Бизга иложсиздек кўринган ишларга ҳам имкон беради. Зеро ҳар қандай қулфнинг калити Унинг измидадир.

🤲 ezgu_maqsad_sari бирга бўлинг!

1.2k 1 60 11 29

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эй Сенга дуо қилганлар ва Сендан умидвор бўлганларга яқин бўлган Аллоҳим!

Ушбу байтингга ҳисса қўшган барчага раҳматинг ва ҳидоятингга яқин қиладиган, у сабабли умидланадиган ва руҳимиздан оғриқларни кетказиб, жаннатингга киришимизга сабаб бўладиган яқинлигингни насиб эт! 🤲

🤲 ezgu_maqsad_sari бирга бўлинг!

1.4k 1 45 18 28

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Жума_суҳбати

🗣 Мавзу: ЎЗИНИ САРҲИСОБ ҚИЛИШ – МУСУЛМОННИНГ ВАЗИФАСИДИР!

🎙 Зайниддин домла Эшонқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#VIDEOLAR

🎞 Soxta salafiylikning radikal gʻoyalari yoshlar ongi va dunyoqarashi, e’tiqodi va xulqiga qanday salbiy ta’sir ko‘rsatadi?

🔰 Saidafzal Saidjalolov,
O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi dotsenti

@Ezgumaqsad сари birga bo'ling!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, дуога айланиб, қабул бўлсин!

Тонгингиз хайрли бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин!

Жума айёми муборак бўлсин!


@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.


#мутолаа

ТЎЙГА ТАЙЁРГАРЛИК ПАЙТИ УНУТИЛГАН ЖИҲОЗ: КИТОБ ЖАВОНИ


📖 Янги оила қурилар экан, заруратбоп ашёлардан музлатгич, кир ювиш машинаси билан бирга хонадонга чоғроққина китоб жавони ҳам кириши керак. Каттароқ хадя олмоқчи бўлганлар буни билиб қўйгани яхши. Одамлар орасида буни тарғиб қилишимиз ва уйда китоб жавони йўқлигини ён-атрофдагимиздагиларга улкан йўқотиш сифатида сингдиришимиз керак!

"Ўқи. Нима учун, қандай китоб ўқиш керак?" китобидан.

🤲 ezgu_maqsad_sari бирга бўлинг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АЛЛОҲ ҲАР БИРИНГИЗНИ СЎРОҚҚА ТУТАДИ


Нега паришонсан, ҳаёлларинг қайга сочилган? Ўзингни йиғиб, бир жиддий ўйла. Аллоҳ айбингни ўзгалардан бекитди! Маҳшарга чорланаëтган сас қулоғингга чалинмаяптими?

Агар билсанг, бу гуноҳларингга кифоя қилгулик қўрқинчдир. Тасаввур қил, пешона сочларингдан ушлаб, сени судраб кетишяпти. Рангларинг бўзарган, аъзоларинг шалвираган, тиззаларинг титроқда, ҳушинг бошингдан учган, қалбинг изтиробга тўла, олам кўзингга қоронғу, кўзлар эса сенга тикилган. Фараз қил, худди шу ҳолатда муаккил фаришталар олдидасан. Улар ёнингга яқинлашиб, сени Раҳмоннинг арши қадар отишади.

Аллоҳ субҳанаҳу таоло сенга улуғ каломини нидо килади: "Эй Одам фарзанди, яқин кел!” Қўрқувдан дукиллаб ураётган маҳзун қалб билан кўзларингдан мўлт-мўлт ёш тўкиб, синиқ бир аҳволда яқинлашасан. Бирон нарса қолдирилмасдан ёзилган номаи аъмолинг берилади.

Эвоҳ! Сенга унут бўлиб кетган қанчадан-қанча ишлар номангга битиб қўйилган, эслаяпсанми? Қанчадан-қанча ибодатларни бой бердинг, бунинг офатларидан ғофил қолдинг? Бас, мана энди сенга уларнинг оқибатлари! Номаи аъмолингга қара, қанчадан-қанча хижолатлик ишлар ва Ўзидан ўзгадан қўрқоқликлар! Қанчадан-қанча чекинишлар ва ўринсиз ожизликлар!

Кошки, Аллоҳнинг ҳузурида қандай туришингни, қандай жавоб беришингни, жавоб бераётиб, қалбинг қай аҳволга тушишини, озгина бўлсада, сезганингда эди! Кейин гуноҳларинг бирма-бир, ошкора эслатилади. Фикр эт, бундан ортиқ уят ва шармандалик борми?!

"Эй бандам! - дейди ўшанда Аллоҳ.
- Мендан ҳаё қилмай, қабиҳ амалларга бош урдингу, Мен халқ этган маҳлуқотдан уялиб, уларга чиройли бўлиб кўриндинг. Мен сенга улардан ҳақирроқ бўлдимми? Менинг назаримни арзимас билиб, ўзганинг назарини улуғ санадингми? Сени
неъматлантирмадим-ми? Нима сени алдаб кўйди? “Бугун кўрмаяпман, эртага ҳам юзма-юз бўлиш йуқ" деган гумонга бордингми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Бутун оламлар Парвардигори Аллоҳ сизларнинг ҳар бирингизни ҳеч қандай тўсиқ ва таржимонсиз сўроққа тутади” (муттафақун алайҳ).

«Фазилатли амаллар» китобидан.


"Абдулҳамид қори" жоме масжидининг имом-ноиби Б.Алижонов тайёрлади.


#намоз_вақтлари

📍 Андижон вилояти, Хонобод шаҳри

🗓 ҳ. 1446-йил 02-Ражаб
🗓 м. 2025-йил 02-январ

🔤🔤🔤🔤

⏰ Бомдод 06:10
⏰ Пешин   12:30
⏰ Аср         15:10
⏰ Шом       16:55
⏰ Хуфтон   18:15

🔤🔤🔤🔤🔤🔤

⏰ Бомдод 06:50
⏰ Пешин   12:45
⏰ Аср         15:20
⏰ Шом       16:55
⏰ Хуфтон   18:25

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.


УЧ САВОЛГА УЧ ЖАВОБ


Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу)нинг ҳузурларига уч киши ёш йигитни олиб келди. Улардан бири:
– Эй мўминларнинг амири, бу йигит отамизни ўлдирди, хун олишни истаймиз, – деди.
Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) йигитдан нега ўлдирганини сўради. Йигит:
– Мен туя боқувчиман. Туяларимдан бири уларнинг боғига кириб, экинларини еди. Буларнинг отаси уни тош билан уриб ўлдирди. Сўнг мен ҳам тошни олдим-да, отасига отдим. У ҳам ўлди, – деди.
Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) ундан хун олишини айтди.
Йигит:
– Уч кун муҳлат беринг, отам яқинда вафот этди. Меросини тақсимлаб келай... – деди.
– Ким сенга кафил бўлади? – сўради мўминлар амири.
Йигит атрофдаги йиғилган одамларга назар солди.
– Мана шу киши менга кафил бўлади, – деб Абу Зарр (розияллоҳу анҳу)ни кўрсатди.
Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу):
– Эй Абу Зарр, сен бу йигитга кафил бўласанми? – деди.
– Ҳа, мўминларнинг амири, – деди Абу Зарр (розияллоҳу анҳу).
– Сен бу йигитни танимайсан. Агар қочиб кетса, хунини сендан оламиз, – деди мўминлар амири.
– Мен кафилман! – деди Абу Зарр.
Йигит кетди. Бир кун, икки кун, учинчи кун ҳам ўта бошлади. Одамлар унинг хунини Абу Заррдан олинишидан хавотирга тушишди.
Учинчи кун кечга яқин йигит ҳал­лос­лаганича мўминлар амирининг ҳузур­ларига кирди.
– Елкамдаги омонатни эгаларига топширдим. Энди ихтиёрингиздаман... – деди.
Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) ҳай­рат­­ланиб:
– Қочиб кетиш имконинг бўла туриб нега қайтдинг? – деб сўради.
– Инсонларда вафо қолмабди, деб айтишларидан қўрқдим, – деди йигит.
Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу):
– Бу йигитга сен нега кафил бўлдинг? – деб Абу Зарр (розияллоҳу анҳу)дан сўради.
Абу Зарр (розияллоҳу анҳу):
– Инсонларда яхшилик қолмабди деб айтишларидан қўрқдим, – деди.
Отасининг хунини олмоқчи бўлган уч киши бу сўзлардан таъсирланди ва йигитни афв этишганини айтишди. Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) таажжубланиб сўради:
– Нега отангизни хунидан кечдингиз?
– Инсонларда афв этиш, кечириш хислати қолмабди деб айтишларидан қўрқдик, – дейишди улар.

Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) Аллоҳ таолога ҳамд айтдилар.

Умар ибн Хаттоб замонидаги ажойиб қиссалар” китобидан "Абдулҳамид қори" жоме масжиди имом-ноиби Б,Алижонов тайёрлади.

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.


БИЗЛАРНИ ОЛИБ БОРМАСДАН АВВАЛ
МАСЖИДГА БОРАЙЛИК

Кунларнинг бирида икки курсдош учрашиб қолди. Улар  талабалик йиллари қалин дўст эди, ётоқхонада ҳам бир хонада яшаганди, талабаликнинг ғариб қозонини бирга осган, ушбу фараҳбахш даврнинг аччиқ-чучугини бирга тотган эди.

Улардан бирининг талабалик йиллари ўзига хос кийиниш услуби, ҳозирги ифодада айтганда, имижи бор эди: ҳар доим оқ куйлак, кўк шим кияр эди. Ҳозир ҳам ўша имижи ўзгармасдан оқ куйлак, қора шимда юрган эди.

Иккаласи ҳол-аҳвол сўрашгач, ҳашаматли ресторанга кирди. еб-ичиб чақчақлашиб ўтирди. Бир маҳал улардан бири:

Энди бундай қиламиз, дўстим, пешин вақти ҳам яқинлашиб қолди, ҳозир масжидга кириб пешинни ўқиб оламиз-да, кейин бизнинг уйга бориб гурунгни давом эттирамиз, – деди.

Буни эшитган дўстининг мийиғида истеҳзоли кулгу пайдо бўлди, қимматбаҳо соатининг устига кўрсаткич бармоғини уриб-уриб:

Дўстим, менинг ҳар бир дақиқам пул. Масжидларга юришга вақтим йўқ менинг. Бу ерда азбаройи сенинг ҳурматинг учун шунча вақтимни бой бериб ўтирдим. Менга телефон рақамингни бер, ора-сира вақтим бўлиб қолса, хабарлашамиз, – деди.

Ундан бундай муомалани кутмаган дўсти довдираб қолгандек бўлди. Лекин телефон рақамини айтди. Рақамни ёзиб олган дўсти унга:

Телефонимда сенинг адашларинг жуда ҳам кўп. Шунинг учун сени “қиёматли дўстим” деб қайд этиб қўяман. Шунда сен қўнғироқ қилсанг, дарров таниб оламан, – деди.

Шу билан улар ресторандан чиқиб хайрлашиб ўз йўлларида кетишди. Орадан уч-тўрт кун ўтиб, улардан бирига қўнғироқ бўлди. Қараса, дўстининг рақами. Телефонни очиб:

Дўстим!.. – деган эди ҳамки, у ёқдан:

Дўстингиз сизни пешинда фалон масжидда кутади, – деган овоз бўлди.

Хўп, – деди-ю, нега бировга телефон қилдиради, ғалати одатлари бор-да унинг деб ўйланиб қўйди. Кейин пешиндан чиқиб уйга келармиз балки, деган ҳаёлда болаларига озгина тайёргарлик кўриб, ихчамгина дастурхон тузаб қўйишни тайинлаб масжидга жўнади.

Масжидга яқинлашганда жаноза ўқишга олиб келинган бир тобутга кўзи тушди. Негадир тобутга кўк тасма боғлаб қўйилган эди. Юраги шув этиб кетди, “Аллоҳ асрасин!” дея кўксига туфлаб қўйди.

Ичкарига кирди, кўз қири билан дўстини қидирди, топа олмади. Намоз ўқилгандан сўнг имом-хатиб “салоти жаноза” деди. Одамлар саф торта бошлади. У тобутнинг тўғрисида турган эди. Юраги ҳаприқиб, бесаранжом бўлди. Тобутга боғланган кўк тасма унга мусибатдан хабар бергандек бўлиб,  даҳшатга солаётган эди. Масжид ичида одобсизлик бўлса ҳам дўстига қўнғироқ қилди. Телефонни биров олди. У:

Дўстим, қаердасан? – деб сўради.

У ёқдан:

Дўстингиз қаршингизда, тобутда, – деган жавоб бўлди. Бу овоз унга ҳам телефондан, ҳам ташқаридан келаётгандек туйилди. Чап тарафига ўгирилиб қараса, ёнидаги одам жавоб бераётган экан. Ўша киши телефонни дарҳол ўчириб чўнтагига солди-да,

Марҳумнинг телефонига “қиёматли дўстим” деб ёзилган экан. Шунинг учун биринчи бўлиб сизга хабар қилдим, – деб шивирлади.

Хулоса...
Аллоҳ таоло ўзини байтини масжид деб номлади.
Ушбу масжидда жамоат билан намоз ўқишни Расулуллоҳ саллаллох алайхи ва саллам суннат деди.
Жамоат билан намоз ўқишни, ёлғиз намоздан кўра йигирма етти баробар совобини беришни ваъда қилди.
Масжидга бориш-келиш хар қадамига бир савоб ёзишини ва бир гунохи ўчирилишини ваъда қилди.Жонимиз танамизда экан вақтимиз бор экан бу савоблардан бе бахра қолмайлик.
Азиз юртдош! Аслини олганда вақтимиз борми, йўқми; истаймизми, истамаймизми, Аллоҳнинг уйига барибир келамиз. Аммо ушбу даргоҳга хикоядаги қахрамонимиздек одамлар кўтариб келмасидан ўз оёғимиз билан келайлик. Вақтнинг Эгасидан уни баракали, фойдали, мазмунли қилиб беришини сўраб дуолар қилайлик,  истиғфорлар айтайлик, гуноҳларимизни кечиришини сўраб илтижолар қилайлик! Шоядки, меҳрибон Парвардигоримиз гуноҳларимизни мағфират қилса...

Абдулҳамид қори жомеъ масжид имом хатиби

К Умирзоқов


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Масжиднинг ёритиш тизимларини ҳариди, етказилиши, ўрнатилишида ҳисса қўшган барча азизларимиздан Аллоҳ рози бўлсин.

Барчамизнинг қалбларимиз Аллоҳ таолонинг муҳаббати билан порлаш, қалбимиздаги муҳаббат оташидан рохат топиб, завқ туюш бахтига муяссар қилсин. 🤲

🤲 ezgu_maqsad_sari бирга бўлинг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#rajab

РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР


🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔭 Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бу дунёда гўзалликни севмайдиган, унга интилмайдиган, унга боғланмайдиган инсон борми?

Аллоҳ таоло гўзал. Зеро У Зотни яхши билувчи инсон Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, Аллоҳ таоло гўзалдир ва гўзалликни яхши кўради", деб айтганлар.

Алҳамдулиллаҳ, қандил ишлари ҳам ниҳоясига етди. Ушбу хайрли ишга ҳисса қўшган барча диндошларимизга ташаккур. Аллоҳ таоло барчангиздан рози бўлсин!

🤲 ezgu_maqsad_sari бирга бўлинг!

1.9k 1 27 13 13

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 БОСГАН ҚАДАМИНГИЗ ИБОДАТ БЎЛСИН

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#pirotexnika #ofat #falokat

💥ПИРОТЕХНИКА ОФАТ КЕЛТИРАДИ,
🚫ЁҲУД ФАЛОКАТНИ СОТИБ ОЛМАНГ!

#infografika #pirotexnika

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#roza #qish #fursat #ibodat

❄️РЎЗА ТУТИШ ВА ТАҲАЖЖУД УЧУН ҚУЛАЙ ФУРСАТ

@Ezgumaqsad сари бирга бўлинг.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.