АЛП ЭР ТЎНГА АВЛОДЛАРИ
Туркийлар дунёдаги энг кўҳна ва давлатчилик тарихи энг қадимий халқлардан биридир.
Дунёни бошқарган, энг буюк империяларни, хусусан, ҳозирги Хитой, Ўрусия, Мўғулистон, барча туркий давлатлар, Афғонистон, Грузия, Арманистон, Эрон ҳудудларини ўз ичига олган Буюк Турк хоқонлиги, Қорахонийлар, Темурийлар, Салжуқийлар, Бобурийлар империяларини яратган халқ.
Бугунги кунда умумий сони 300 миллиондан ошади. Улар тарқалган ҳудуд — 40 миллион квадрат километрга яқин.
Жумладан, Ўзбекистонда — 35-36 миллион, Туркияда — 70-75 миллион, Эронда — 35 миллионга яқин, Хитойда — 25-30 миллион атрофида, Ўрусияда 30 миллиондан зиёд, Қозоғистонда 15 миллион, Озарбойжонда 10 миллион, Туркманистонда 6,5 миллионга яқин, Афғонистонда 7 миллион атрофида, Қирғизистонда 6 миллион, Тожикистонда 3 миллион атрофида туркий халқлар яшайди.
АҚШ, Германия, Саудия Арабистони, Канада давлатларида ҳам Алп Эр Тўнга авлодлари кўпчиликни ташкил этади.
21 та туркий халқ ўзининг адабий тилига эга.
Бугун Туркий Давлатлар Ташкилоти каби тузилмалар туркий элларни янада жипслаштиришга хизмат қилмоқда.
Агар Туркий халқлар ва мамлакатлар бир мушт бўлиб бирлашса, аҳил-иноқ бўлса, дунёдаги бирорта куч, ёвуз ва босқинчилик кайфиятига эга бирор давлат унга бас келолмайди.
Миллий ўзлик ва бирлик туйғуси қалбларимизда устувор бўлғай.
Абдузуҳур Абдуазизовнинг "Тиллар оламига саёҳат" китоби ва интернет манбалари асосида тайёрланди.