Асил кўмчу сўзларим
“СОНДИРАМОҚ” ВА “ТЕНТИРАМОҚ” ФЕ'ЛЛАРИ ҲАҚИДА
Тил фақат ширин сўзлардан иборат эмас. Дакки-дашном руҳидаги, аччиқ-тизиқ, эшитса от ҳуркадиган сўз ва иборалар ҳам нутқнинг ажралмас бўлаги ҳисобланади.
Тилимиздаги “сондирамоқ” ёки “сандирамоқ” ҳамда “тентирамоқ” сўзлари бунга мисол.
Ўзбек тилининг изоҳли луғатига кўра, “сандирамоқ” ва “сандироқламоқ” фе'ллари бекор, бемақсад санқиб, дайдиб юрмоқ, санғимоқ, тентирамоқ ма'ноларини англатади.
Бу фикрга қўшилиш мумкин, лекин кўпгина шеваларимизда у алжимоқ ёки алжирамоқ, бема'ни гапларни гапирмоқ деган ма'ноларда қўлланади.
Масалан, биз тарафларда, ичиб олиб, ҳар хил гапларни вайсаётган кишига катталар: “Кўп сондирама-да, бориб ухла” дейди. Бу “Кўп алжираяпсан” дегани.
“Девону луғотит-турк”да “санриди” фе'ли – “алжиди” деб изоҳланган. Бу айнан ҳозирги “сандиради”нинг қадимий шакли бўлса керак, чунки Қошғарий бобо “Эсруг санриди” – “Маст алжиди” деган жумлани мисол қилиб келтирган.
Ҳозирги тилимизда “тентимоқ ёки тентирамоқ” деган сўз бор. У ЎТИЛда “сандирамоқ”қа нисбат берилган “бекор, бемақсад санқиб, дайдиб юрмоқ, санғимоқ” деган ма'ноларни билдиради.
“Болам, кўп тентирамай, тезроқ уйга қайт” дейди оналаримиз кўчага чиқиб кетаётган ўйинқароқ ўғилларига.
Мен “Девон”да “тенриди” деган сўзга дуч келиб, у бугунги “тентиради”нинг ўзи эмасмикан, деб ўйлаб қолдим. Чунки унинг ма'носи “айланди” экан, “айланмоқ” билан “дайдиб юрмоқ” ўртасида эса яқинлик йўқ эмас. Фақат бирида ижобий, иккинчисида салбий бўёқдорлик бор, холос.
“Айланиб юрибди” – яхши ма'нода, у “сайр қиляпти”, “томоша қилиб юрибди” дегани.
“Тентираб юрибди” ҳам “айланиб юриш”ни билдиради, фақат сал салбийроқ ма'нода, “бемақсад айланиб юриш”га нисбатан қўлланади.
Лекин Қошғарий бобонинг гувоҳлик беришича, эски ўзбек тилида “тенриди” фақат ижобий ма'нода ишлатилган экан.
Мисол: “Анинг боши тенриди” – “Унинг боши айланди”.