bakiroo dan repost
IMEI балоси қардош Қирғизистонда ҳам товонли ташвишга айланган
Бозорни оқартириш баҳонаси билан чўнтаклар учун ҳаводан пул қилиш бўйича балки Ўзбекистон тажрибасига ҳавас қилиб, қўшни Қирғизистонда ҳам мобиль алоқа воситаларини мажбурий тарзда IMEI кодларини пуллик рўйхатдан ўтказиш бошланган.
Қирғизистонликларга аввал бошда мавжуд телефонларини 25 августга қадар бепул рўйхатдан ўтказиш имконияти тақдим этилган, лекин жуда кўп фойдаланувчилар ўта мураккаб талаблар ва техник носозликлар туфайли бунинг уддасидан чиқа олишмаган. Белгиланган бепул муддат давомида сайтга маълумот кирита олганлар ҳам ҳалигача рўйхатдан ўтганлик ёки ўтмаганлигини билишмайди. Ҳозирда хизмат пуллик (528 сом, бу 80 минг сўм атрофида ва яна телефон нархидан 12% ҚҚС).
Қирғизистонлик ҳаводан пул қиларлар халққа йўқ жойдан муаммо яратишда ҳатто ўзбекистонлик дўстларидан ҳам ўтиб кетишган.
Масалан, телефонни IMEI рўйхатдан ўтказиш учун IMEI код ва шахсий маълумотлардан ташқари электрон почта, қайси мамлакатдан келтирилгани, хотираси, қачон келтирилгани, ҳатто юк хатигача бўлган маълумотларни киритиш талаб қилинган (бизникилар эшитиб қолишмасин).
IMEI рўйхатдан ўтказиш орқали соққа қилиш Қирғизистонда ҳатто офиси бўлмаган, россиялик компанияга топширилган. Ҳеч қанақа ҳисоб ва ҳисобдорлик йўқ.
Аҳвол шу даражага етганки, масалага мамлакат бош вазири ҳам аралашишига тўғри келган.
Қардош қирғизистонликларга бу кўргуликни беш йилдан бери бошдан кечирган ва кечираётган ўзбекистонликлар номидан сабр тилаб қоламиз.
Дарвоқе, UzIMEI тизимига хизмат кўрсатувчи Information Technology Center компаниясидаги давлат улушининг "хусусийлаштирилиши" эълон қилинганди? Нима бўлди шу иш? Қачондан бошлаб "хусусий контораларга" солиқ тўлашни бошлаймиз?