Тезак ёқиб нон пишириш ҳақида
❓Савол: Саволим шуки, тезак (таппи)ни тандирга ёқиб нон қилса, шу нонни еса бўладими?
📥Жавоб: Нажосатни поклашнинг бир қанча йўллари бор.
Масалан, ювиш, артиш, ерга суртиш. Фуқаҳоларимиз ўзларининг фатво китобларида, жумладан, бундай дейдилар: “Нажосатни поклашнинг яна бир йўли ёқишдир. Тезакни ёқилса ва у кулга айланса, Имом Муҳаммаднинг наздида поклигига ҳукм қилинади. Шунга фатво берилган” (“Хулосатул фатаво”, “Фатавои ҳиндия”).
Аллома Ҳаскафий эса бундай дейди: “Тезакнинг кули нажас ҳисобланмади. Акс ҳолда, барча диёрларда нонни (тезак билан пишириш оқибатида) нажас бўлиши келиб чиқарди” (“Дуррул Муҳтор”).
Агар тандир тезак билан қиздирилса, унда нон ёпиш макруҳ, агар тандирга сув сепилса, макруҳлик йўққа чиқади (“Фатавои ҳиндия”, “Қуня”).
Демак, тезак ёқиб нон пиширилса, нон пок ва истеъмолга яроқли ҳисобланади. Қолаверса, бу иш азалдан одамлар орасида оммавий эҳтиёжга айланган. Валлоҳу аълам!
“Фатволар тўплами”дан.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.