Дуолар


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


#Bismillah...
Ilmiy-ma'rifiy, ishonchli kanal
🤲 Kunlik Duolar
📿 Zikrlar
🔊 Suralar
۞ Oyatlar
📄 Hadislar
📚 Hikoyalar
📖 Hikmatlar
🌹 Rivoyatlar
Тижорий хамкорлик: @Duoyodlash_adminibot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#hadis_duo_farzand_siyrat

ҚИЗ ФАРЗАНДИНГИЗНИ ШУНДАЙ ДУО ҚИЛИНГ


Саҳоба Жулайбиб розияллоҳу анҳунинг оила қуриши ҳақидаги воқеани тарих китобларидан ўқиб олишингизни тавсия қиламиз.

Жулайбиб розияллоҳу анҳунинг никоҳини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқидилар. Икки ёшнинг никоҳига баракалар тилаб, бундай дуо қилдилар:

اللهُمَّ صُبَّ عَلَيْهَا الْخَيْرَ صَبًّا وَلَا تَجْعَلْ عَيْشَهَا كَدًّا كَدًّا
Ўқилиши: Аллоҳумма субба ъалайҳал хойра соббан ва лаа тажъал ъайшаҳа каддан каддан.

Маъноси:
Аллоҳим, уларга яхшиликларни ёғдиргин, турмушларида машаққат кўрсатмагин.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Жулайбиб розияллоҳу анҳунинг аёли ҳақида: "Мадинада ундан кўра қўли очиқ йўқ эди", дейди.

Муҳтарам оталар, сиз ҳам қизингизни бугундан бошлаб шундай дуо қилишни унутманг!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


ИККИ НАСИҲАТГА АМАЛ ҚИЛИБ ШАЙХ БЎЛДИ

Бир киши Увай Қараний ҳазратларидан:
– Менга насиҳат қилинг, – деди. У зот:
– Аллоҳни танийсанми? – деб сўрадилар. У:
– Ҳа, албатта, Аллоҳга иймон келтирганман, – деди. У зот:
– Ундай бўлса, бошқа нарсани билишинг муҳим эмас, – дедилар.
Буни эшитган ҳалиги киши чуқур ўйга толди. Кейин яна насиҳат қилишларини илтимос қилди. Увайс Қараний ҳазратлари:
– Аллоҳ таоло сени биладими? – деб сўрадилар. Мен:
– Аллоҳ таоло билмайдиган ҳеч нарса йўқ, – дедим. У зот:
– Бошқалар сени билиши шарт эмас, – дедилар. Ҳалиги киши:
– Умр бўйи шу икки насиҳатга амал қилдим ва натижада шайх мақомига эришдим, – деди.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Канал админи тарафидан текширилган...

УШБУ УЛУГ РАМАЗОН ОЙЛАРИДА ЕХСОН КИЛИБ Йордам берилар


Ассалому алейкум Саховатпеша инсонлар мусофирда йурган юртдошлар Фарзандимга сиз Мехрибон инсонларни йордамингиз жуда жуда зарур. Хужайиним кунлик ишда ишледилар топкан пулимиз эса кунлик дори-дармонга аранг етябди.
моддий ёрдам беринг. Илтимос Ахли мусулмонлар😭😭

Ёрдам бериш истагидаги саҳоватпеша инсонлардан Аллох Рози болсин

Уз кард: 8600490419692355
Мавжуда Тошболтаева

Хумо: 9860160124513401
Мавжуда Тошболтаева

Мурожат учун тел 500226981

Ехсонингиз жаннатдеги макомингиз.


РЎЗАНИНГ ҲИКМАТИ

Рамазон улуғ ой бўлиб, унинг кунлари баракотлидир. Рамазон ўн бир ойнинг султони ҳисобланади. Бунинг сабаби эса, Рамазон ойи бошидан то охиригача тоат-ибодатларга бой бўлганидир. Бошқа ҳеч қайси ойда бундай ҳол кузатилмайди. Раҳмат ва мағфират, дўзахдан озод бщлиш ойи бўлган Рамазонда Аллоҳ таолодан барчамизнинг гуноҳларимизни кечиришини сўраймиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизларга Рамазон келди. Муборак ой келди. Аллоҳ бу ойнинг рўзасини фарз қилди. Бу ойда осмон эшиклари очилади, Жаҳаннам эшиклари ёпилади, шайтонлар кишанланади. Аллоҳ таолонинг бу ойда бир кечаси бор. бу кеча мингта шунақа кечаси бўлмаган ойдан афзалдир. Ким бу ойнинг яхшиликларидан маҳрум бўлса, у кўп нарсадан маҳрум бўлибди” дедилар (Имом Насоий ва Имом Аҳмад ривояти).
Ушбу ҳадисни уламоларимиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Рамазон кириб келиши билан қилган табриклари деб баҳо беришган. Қандай қилиб бу ой билан киши бир-бирини табрикламаслиги мумкин. Ахир бу ойда ҳар бир қилинган амал бир неча марта кўпайтирилади, шайтон кишанбанд қилинади, гуноҳлар мағфират этилади. Мусулмон одам бундай кунда хурсанд бўлмаса, қачон хурсанд бўлади.

“Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангиз” (Бақара сураси, 183–оят).

Рўза бандани тақвога бошлайди ва Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишга чорлайди. Яъни инсон Аллоҳ таолога маълум бўлган ҳолда барча шаҳватлардан ўзини тияди. Муроқаба эса ана шундай ҳолатдагина пайдо бўлади. Бу эҳсон юзасидан олинганда ҳам улкан мартабадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Ҳазрати Жаброил алайҳиссалом келиб: “Эҳсон нима, ё Расулуллоҳ?” деб сўрадилар. Эҳсон бу – Раббингни кўриб турганингдек ибодат қилишингдир. Сен Уни кўра олмасанг-да, аммо У сени кўриб туради”, дедилар».
Бу ҳадис биз мусулмонларга улкан қоидани баён қилиб берган. Биз бу қоидани ҳар бир ишимизда татбиқ қилишимиз лозим. Яъни ҳар бир қиладиган ишимиз ва ибодатимизда Аллоҳ таолонинг кўриб турганини ҳис қилишимиз керак. Шунда ҳар бир амалимиз риёдан холи бўлади.
Шунингдек, Рамазон нафс тарбияси ойидир. Аллоҳ таоло Қуръони Ккаримда бундай марҳамат қилади:
«Батаҳқиқ, ким у (нафс)ни покласа, зафар топди” (Шамс сураси, 9–оят).

Нафсни Аллоҳ таоло ҳеч бир камчиликсиз яратди. Ким ўз нафсини тийса, нажот топади. Аксинча бўлса, банда нафсининг қулига айланади. Рўза инсонни сабр қилишга ундайди. Сабр уч хил бўлади:
1. Аллоҳ таолонинг тоати учун.
2. Аллоҳ таолога нисбатан қилинадиган гуноҳлар учун.
3. Аллоҳ таолонинг тақдирига сабр қилиш.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “…Албатта, сабр қилувчиларга мукофотлари беҳисоб берилур”(Зумар сураси, 10–оят). Қиёмат куни барча амалларга ўрнатиладиган тарози сабрга нисбатан ўрнатилмайди. Сабрнинг мукофоти беҳисоб берилади. Рўза инсонни мискин ва фақирларнинг ҳолини ҳис қилишга ундайди. Бизнинг ифторлик ва саҳарлик дастурхонимизда турли ноз-неъматлар ястаниб ётган бир пайтда бошқа бир жойда кимлардир очликдан жон беряпти. Биз бир неча соат оч қолиб турганимизда, икки ёки уч кунлаб туз тотмаганларнинг ҳолини ҳис қилишга сабабчи бўлади. Киши ўз нафсини тарбиялаб, нафсининг бахиллигидан тийилса, албатта, нажот топади.

Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


Она.... Албатта ўқинг 😪😭👇

—Қизим бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди ва шу кундан менинг ҳаётим дўзахга айланди. Бир неча кун йиғлаб юрдим, уни йўқотганим аламидан қутулолмадим. Аммо бир куни тушимда қизимни кўрдим: қизалоғим 2 та жуда катта челакда нимадир кўтариб юрарди. Бу унинг учун жуда қийин эканлиги дарҳол сезилди ва қизимдан: "Чалакларда нима бор?" - деб сўрадим! ва қизим ғамгин овозда йиғлаб жавоб берди...
давоми 😭👇


Неъматлар шукрсиз азобга айланади

«Аллоҳ таоло бандаларига истаганича неъматлар ато этади. Агар бандалар ўша неъматларга шукр қилмасалар, Аллоҳ таоло у неъматларни улар учун азобга айлантириб қўяди».

Ҳасан БАСРИЙ раҳимаҳуллоҳ

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


#duo
🤲 Роббим, мағфират қил, раҳим қил...

رَبِّ اغْفِرْ وَارْحَمْ وَأَنْتَ خَيْرُ الرَّاحِمِينَ

🗣Ўқилиши: Роббиғфир варҳам ва анта хойрур рооҳимийн

💬
Маъноси: “Роббим, мағфират қил, раҳим қил. Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг яхшисисан” (Муьминун сураси, 118-оят).

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Манашу саволга ҳечким тўғри жавоб тополмаяпти экан. Сиз биласизми?

Биз уни хар куни 2 маротаба татиб кўрамиз, лекин емаймиз. У нима? 🤔

ЖАВОБИ ЖУДА ҲАМ ҚИЗИҚ ЭКАН
👇


​​Чап қўл билан овқатланиш

Савол: Баъзи кишилар иккала қўли билан таомланаётганини кўриб қоламиз. Чап қўлида нон, ўнг қўлида қошиқ бўлади. Мана шу тарзда таомланишга шариатимиз нима дейди?

Жавоб: Ўнг қўлда таомланиш суннат бўлиб, ўнг қўлнинг ўзи бажара олмайдиган ишлар, масалан, нон синдириш, гўшт майдалаш кабиларда ёрдам тариқасида чап қўлни ишлатиш мумкин. Аммо бир қўлда нон, иккинчисида қошиқ ушлаб овқатланиш суннатга хилофдир. Ўнг қўлда таомланиш ҳақида Ибн Умар розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: *“Қачон бирортангиз еса, ўнг қўли билан есин. Қачон бирортангиз ичса, ўнг қўли билан ичсин. Чунки шайтон чап қўли билан еб, чап қўли билан ичади”* (Имом Муслим ва Имом Термизий ривоят қилишган).
Демак, ўнг қўли соғлом бўла туриб, чап қўлни ўзида ёки ҳар иккала қўлда баробар овқатланиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ва кўрсатмаларига зид ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Диққат савол

Бу саволга деярли ҳамма нотўғри жавоб бермоқда, сиз жавобни биласизми❓😳

Жаннат аҳлининг биринчи таоми нима бўлади,  яъни жаннатга кирганларни Аллоҳ нима билан меҳмон қилади?
ТЎҒРИ ЖАВОБ👇🏻


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Ким рўзадорга ифторлик қилиб берса, унга унинг ажридек бўлади. Лекин рўзадорнинг ажридан ҳеч нарса камаймайди».

Имом Термизий ривояти.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


#ramazon_rahmat_mağfirat

🤲 МАҒФИРАТ КУНЛАРИ

🌙 Мана, бир ойгина меҳмон бўлган ғанимат ойнинг раҳмат даҳаси ҳам тугаб, иккинчи ўн кунлик – мағфират даҳасининг илк кунлари ўтиб бормоқда.

📖 Рамазоннинг иккинчи даҳаси нафақат ойнинг, балки йилнинг ҳам "мағфират кунлари" ҳисобланади.

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "У аввали раҳмат, ўртаси мағфират ва охири дўзахдан озод бўлиш фурсати бўлган ойдир", деганлар.

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни бу ғанимат кунларнинг фазилатидан тўлиқ баҳраманд этиб, гуноҳлари мағфират этилган бандаларидан қилсин.

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


Вазелингга тухум қўшиб қўйинг. Сабабини билсангиз ақлдан озишингиз аниқ❗️

Янги келин эдим, уйларни тозалаб юрганимда, қайнонамни хонасига кирсам вазелингга тухум қўшаётган эканлар. Буни сабабини сўрасам, эрим бой бўлсин десангиз, сиз ҳам доим шу усулни қўллайсиз деб, сабабини айтиб бердилар. Сабабидан шокка тушиб қолдим. Ўша кунни ўзида синаб кўрдим. Бир кечада бўлган ўзгаришдан ақлдан озай дедим.

Вазелингга тухум қўшиш сири шундаки
… Батафсил👇


РАМАЗОНИЙ ТАВСИЯЛАР

• ҒАНИМАТ

• Рамазон кириши билан:
1. Беҳуда гаплар ўрнига зикрни кўпайтиринг!
2. Аллоҳ берган неъматларига шукрни кўпайтиринг!
3. Кўп еманг!
4. Кўп ухламанг!
5. Кўчага зарурат бўлмаса чиқманг!
6. Ҳаромдан сақланинг!
7. Ғийбат қилманг!
8. Тил ва қўл билан инсонларга озор бериб қўйманг!
9. Телефонингизга ажратган вақтингизни бу ойда Қуръонга ажратинг!
10. Намозларни вақтида адо қилинг!
11. Нафл ибодатларни кўпайтиринг!
12. Аллоҳга тавба қилинг!
13. Қариндошларингизга силаи раҳм қилинг!
14. Ҳар куни иложи борича садақа қилинг!
15. Ота-онангиздан хабар олинг!
16. Ёлғон гапирманг!
17. Кунингизни интернетда, телевизор қаршисида бекорчи нарсалар билан ўтказманг!
18. Барча мусулмонларни, яқинларингизни дуода эслашни унутманг!
19. Яхшилик қилинг, ёмонликдан узоқлашинг!
20. Аллоҳ таолонинг яратган нарсалари борасида тафаккур қилинг!
21. Намозларингизни жамоат билан ўқинг!
22. Азон ва иқомат орасида дуони кўпайтиринг!
23. Ҳар кун Қуръон ўқинг! Қуръон ўқишни билмасангиз тингланг ва ўрганинг!
24. Таровеҳ ва таҳажжуд намозини қолдирманг!
25. Доим таҳоратли бўлинг!
26. Ейиш-ичиш ва таом пиширишда исроф қилманг!
27. Сабрли бўлинг!
28. Умид қилинг!
29. Ниятингиз холис Аллоҳ учун бўлсин!
30. Ҳар куни битта янги ҳадис ўрганинг!

© Аброр Мухтор Алий


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН🥳

👉🏻
@kundalik_duolar_bot обуна буволинг 😊


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️ЎЗБЕКИСТОНДА ЯГОНА БЎЛГАН ТЕЛЕГРАМ КАНАЛГА ТАКЛИФ ҚИЛАМАН.

🇺🇦🇷🇺Россия-Украина уруши. Ким ғалаба қозонади? Россия 3 Жаҳон урушини бошладими?

🇺🇸АҚШ, 🇨🇳Хитой ва 🇷🇺Россия ўртасидаги қарама-қаршиликлар.
Қайси бири кучли?

3 Жаҳон уруши бошланадими? Агар бошланса ким ва қаерда бошланади?

Шу каби саволларга жавобларни, дунё сиёсатига доир энг тезкор ва ишончли хабарларни, митинглар, урушлар, давлатлардаги сиёсий ва иқтисодий жараёнларни GORIZONT каналидан топишингиз мумкин.

Энг асосийси қисқа ва тезкор.
Сизга кўрсатишмаганини биз сизга кўрсатамиз!

Gorizont - Россиядаги воқеаларни тўлиқ ёритиб борадиган канал.

👉Каналга аъзо бўлиш👈
https://t.me/gorizont_uz


Умр йўлдошимга ризқ келадиган эшиклар ўз-ўзидан очилиб кетди.

Воқеа соҳибаси сўзлайди:
- Бундан чамамда уч йил аввал энг азиз бўлган дугонамдан ҳол-аҳвол сўраб келай деб, келин бўлиб тушган уйига бордим...

Уйи кичикроқ эди, ҳамда умр йўлдошининг қариндошлари билан бирга яшар экан. Шундан сўнг борди келдимиз узилди, лекин доим бир биримиз билан қўнғироқлашиб ҳол-аҳвол сўраб, янгиликларимиз билан бўлишиб турар эдик.

Умр йўлдошининг ишлари юришиб кетганидан хабарим бор эди. Шу орада яна бир бор дугонамни кўриб келишимга қулай фурсат туғилди, лекин бу сафар янги уйига меҳмонга чақирди. Манзили пойтахтнинг энг шинам туманларидан бирида экан. Янги уйига секин аста кириб борар эканман, кетма-кет:

- Ма шаа Аллоҳ табарокаллоҳ, Ма шаа Аллоҳ табарокаллоҳ деган сўзларимни қайта-қайта такрорлаб уйга кирдим.

Очиғини айтсам, бу шинам уйни кўриб жуда ҳам ҳайратда қолдим. Уй ичидаги мебелларни айтмайсизми, дабдабали, энг сўнгги моделлар бўлиб, уларни фақатгина қурби етадиганларгина сотиб олиши мумкин. Мен бу гапларимни дугонамга ҳасад қилиб айтмаяпман, аслида уларнинг олдинги моддий аҳволлари анчагина оғир эди. Қандай қилиб бунга эришишган экан.

... Бироз суҳбатлашиб бўлганимиздан сўнг, уни чин барака билан ДУО қилганимдан кейин, ундан қандай қилиб моддий томондан бундай катта ўзгариш содир бўлганлиги ҳақида қизиқиб сўрадим. У менга деди:

- СубҳанАллоҳ, ростини айтсам мен ҳам ҳозиргина шу ҳақида сенга айтиб бермоқчи бўлиб турган эдим.

Ҳикоямиз шундан бошланди: мен ва умр йўлдошим бундан икки йил аввал ётоқхонадаги тошойнамизга пул йиғадиган кичкина сандиқча қўйишга қарор қилдик. Ҳар куни эрта тонгда туриб намоз ўқиб бўлганимиздан сўнг биринчи қиладиган ишимиз сандиқчамизга топган маблағимизни минг, беш, ўн минг солиш эди.

Хуллас, ҳар куни сандиқчамизга пул соладиган бўлдик. Шундан сўнг умр йўлдошим ҳар хафта сандиқчани очиб, ундаги тўпланган маблағларни санамай ўнг чўнтакларига солиб қўярдилар. Сўнгра ҳар ЖУМА намозидан кейин уларни садақа қилиб юборар эдилар. Дугонам яна шундай деди:

- Бу насиҳатни умр йўлдошим интернетдан топган эдилар. Аллоҳга қасамки, бу ишни бошлаган кунимизданоқ биз тинчлик ва омонликда яшаяпмиз.
Умр йўлдошимга ризқ келадиган барча эшиклар ўз-ўзидан очилиб кетди.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтганидек, "Аллоҳга яхши қарз берадиган ким бор?! Бас, токи У Зот унга берганини кўп марта кўпайтириб берса... Ва ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) тор қилур ва кенг қилур. Ва Унгагина қайтарилурсиз..." Хайр-садақа қилиш билан инсоннинг моли камайиб қолмайди. Балки бойлигига барака киради. Ҳадиси шарифда бундай дейилади: "Ҳар куни тонгда инсонлар уйқудан уйғонганда ер юзига икки фаришта тушади. Улардан бири: "Аллоҳ инфоқ-эҳсон қилган инсоннинг молини тўлдир", деса, иккинчиси: "Аллоҳ, бахил одамнинг молига талофат етказ" деб дуо қилади.

Мана кўриб турганингдек, Аллоҳга қасамки, бундай бўлиб кетишимиз хаттоки ҳаёлимга ҳам келмаган эди, лекин Аллоҳ бераман деса, ҳайратга солиб бераверар экан. Атосини ҳеч қандай чегараси бўлмас экан. Аллоҳга беадад ҳамдлар ва шукрлар бўлсин...

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


🚷 4 ta xotin olish qoidasini buzib o‘tgan sanatkor kim. 👀

Butun O‘zbekistonga mashhur bu shou biznes vakilining nechta xotin olganini bilasizmi❓
uni naq 8 ta farzandi bor bo‘lib "ayrimlari bn umuman aloqam yo‘q" deydi u.

Bu siz taxmin qilyotgan Botir Qodirov emas 🚫
Uning ismi... 😱

#Toliq_vedio 👇


#Ҳадис

ҒОИБДАН ДУО ҚИЛИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

Абу Дардо розиллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмон кишининг ғоибдан биродарига қилган дуоси мустажобдир. (Дуо қилувчининг) бош тарафида вакил қилинган фаришта туради. Ҳар гал бирордирига яхшилик билан дуо қилганда, фаришта "Омин, сенга ҳам унинг мислидек бўлсин", дейди" деганлар.
Имом Муслим ривояти.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


УЛАРГА ХАВФ ҲАМ, МАҲЗУНЛИК ҲАМ ЙЎҚ

“Албатта, иймон келтирган, яхши амалларни қилган, намозни қоим қилиб, закот берганларнинг ажрлари Роббилари ҳузуридадир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар” (Бақара сураси, 277-оят).

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.


Психологик тест

Сизга орқаси кўриниб турган 5та қиздан сизнингча қайси бири қолганларидан гўзалроқ...

Сиз танлаган аёл сизнинг психологиянгизни акс эттиради!


Варианлардан бирини танланг👇

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.