🇺🇿 МХХ собиқ терговчиси қамоқхонада 4та бармоғидан айрилди
Абдураҳмон Ташановнинг ёзишича, МХХнинг собиқ терговчиси, лавозимида ишлаган пайтида даҳшатли қилмишларни содир этгани айтиладиган Нодир Тўрақулов 22-сонли колониядаги цехда эҳтиётсизлик ортидан 4 та бармоғидан ажралган.
Эслатиб ўтамиз, Нодир Тўрақулов ўз фаолияти давомида Сурхондарёдаги кўплаб тадбиркорларни қўрқитиш, қийноққа солиш орқали уларнинг мол мулкини ўзлаштириш билан шуғулланган. Унинг устидан олиб борилган тергов жараёнлари давомида, Термиз яқинидаги бир жойдан Н.Тўрақулов томонидан аввал қийноққа тутилган, кейин отиб ўлдирилган ўрта ёшдаги эркак ва унинг 5 ёшли қизининг жасадлари топилган эди.
Oдам ўғирлаш, қотиллик ва фирибгарликда айбланgan Нодир Тўрақулов 16 йил қамоқ жазосига ҳамда 81 миллион 92 минг сўм жаримага тортилган.