«Файласуфлар сардори» Ибн Сино ва унинг психологик қарашлари
Форобийнинг йўлини қомусий олим, табиб ва файласуф Абу Али Ибн Сино (лот. Авиценна; 903–1037) давом эттирди. У Бухоронинг Афшона қишлоғида ўзига тўқ оилада дунёга келди. Олим турли илмларга оид кўплаб асарлар ёзган, улардан энг асосийлари – «Китаб аш-шифа» бўлиб, унинг катта қисми «Қалб китоби»ни ўз ичига олади. Ушбу асар XII асрда лотин тилига ўгирилган («Liber de Amina») бўлиб, психологияга оид муҳим манба саналади.
Асарда Ибн Сино руҳнинг танасиз ҳам мавжуд бўлиши мумкинлигини таъкидлайди. Руҳнинг жисмга боғлиқ эмаслигини исботлаш учун шундай фикрни келтиради: «Қирқ ёшларда ёки шунга яқин ёшга келиб жисмоний ўсиш тўҳтаганидан сўнг танамиз заифлашишни бошлайди, айни вақтда руҳий кучимиз янада мустаҳкамланиб боради… Яъни руҳ жисмоний кучлар сирасига кирмайди». «Руҳ тана билан боғлиқ эмас, у ўзгариш ва бузилишга учрамаган ибтидо билан боғлиқ бўлади. Шундай келиб чиқиб айтиш мумкинки, руҳ мангудир».
Ўзи билан содир бўлаётган ҳодисларни тафаккур қилган киши руҳининг бор эканлигига амин бўлиши мумкин. Ибн Сина тафаккур ва сезги ўртасидаги фарқни кўрсатиб беради: «Тафаккур бу руҳ ҳаракати… Кўп ҳолларда қалбимиз ички туйғуларимиздаги ёки унга ўхшаш ҳолатларни анлаш учун тасаввурга асосланади, сезги эса онгда кутилмаганда пайдо бўладиган тасвирдир».
Ибн Сино ўз илмий изланишларида – инсоннинг ижтимоий табиати, белгилар тизими деб ҳисобланган тил, ахлоқ нормалари, онг, инсоннинг келажака ва унинг оқибатлари ҳақида ўйлаш қобилияти, ҳақиқий илм категорияси ва унга турли одамларнинг эришиш тўғрисидаги мавзуларга эътибор қаратади.
Ибн Сино Исломдаги эр ва хотиннинг тутган ўрни тўғрисидаги қарашларга эргашган ҳолда никоҳга ҳамда унинг мустаҳкамлигига алоҳида аҳамият берган. Олимнинг кўпгина асарлари ҳали топилмаган, аммо бугун замонавий ўқувчи мутолаа қилиши мумкин бўлган китобларнинг ўзидан ҳам Исломнинг олтин асрида яшаб ўтган Ибн Синонинг инсон ва жамият борасидаги қарашларини ўрганиш мумкин.
https://t.me/DrGavharDarvish