ҲАЗРАТИ ШАЙХ ХОЖА АЛОУДДИН АТТОР
қуддиса сирруҳу зикри
****
Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Хоний таълиф этган «Одоб» китобида ҳамда «Тазкират ул-авлиё»нинг иловасида у зот ҳақида қуйидаги таърифлар битилган.
Хожа Алоуддин Аттор ўзлари бой-бадавлат оиланинг фарзанди бўлса-да, аммо табиати фақрга мойил, илмга берилган, фаросат, дироят (шуур, огоҳлик) ва хизматлари юксак зот эди.
Бухоро мадрасасида мароқ билан зоҳир илмлар, яъни шариат илмлари таҳсилига машғул бўлган пайтларида остларида бир эски бўйра, бошлари учун бир пишиқ ғиштдан ёстиқ ва олдиларида китоб қўйиш учун тахтадан ясалган махсус раҳл мавжуд эди.
Ёш Алоуддин ҳали мадрасада ўқиб юрган вақтлариёқ Пирга қўл берди, Шоҳ Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларига байъат қилиб, нақшбандия сулукига кирди. Ёшликдан дарвиш, яъни аҳли зикр, зиё тарқатувчи аҳли тариқат бўлди.
Пирлар ўз муридларини турли услублар билан камолга етказади. Ёш Алоуддиннинг оиладан келадиган бойлик ғурурини синдириш учун Ҳазрат Хожа Нақшбанд уларга олма сотишни буюрди. У даврда олма энг арзон, энг кўп топиладиган оддий, бетакаллуф неъмат саналган.
Аввал ўзларини танимайдиган чекка маҳаллаларда олма сотди. Чунки акалари бундан ор қилар эди. Ҳазрат Хожа эса акаларининг дўкони олдида сотишни амр қилди.
Хожа Алоуддин аввал давлатманд оғаларининг бу ишни малол олишлари, ғариб кўриб, камситишларини ва бундан ор қилишларини фаҳмлаб, бироз оғринди. Ҳазрат Хожа таъкид билан буюргач, олма қопини олиб, акаларининг атторлик бозорига борди.
Алоуддиннинг бир қопда олма сотиб турганини кўрган акалари бу ишни ўз иззат-нафслари, ғурур ва бойликларига лойиқ кўрмай, Алоуддинга итоб қилдилар, койиб, олма қопини қўлидан тортиб олиб, у кишини калтакладилар.
Шунда ёш Алоуддин йиғлаб: «Менинг Хожам олма сот дедилар, бас, олма сотаман. Тағин қаерда десалар, ўша ерда сотаман! Дўконларингиз олдида бақириб-чақириб сотаман! Нима қилсангизлар, қилаверинглар!» – деди. Кейин даргоҳга келди.
Ҳазрат Хожа у кишининг нафси синганини кўриб:
«Эй фарзандим Алоуддин! Олма сотиш иши тамом бўлди. Биродарларинг нафси кўпирганини, сенинг нафсинг тинганини кўрдим! Бундан кейин суҳбатларга давомли қатнагин. Илмингни, фазлингни камолга етказ! Жаноби Ҳақ муинимиз – мададкоримиздир!» – дедилар.
Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
«Буюк Термизийлар» китобидан.
@m_kenjabek
https://t.me/Dostlar_uz_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•