Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан истеъмол этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, шунингдек алкоголь маҳсулотлари билан улгуржи савдони амалга оширувчилар фаолиятини лицензиялаш ҳамда белгиланган тартиб-таомиллар асосида фаолият олиб боришлари юзасидан назорат ва мониторинг тадбирларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида” 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига мувофиқ истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятини лицензиялаш тартиб-таомиллари белгиланган.
Маълумот ўрнида, тадбиркорлик субъектлари алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда улгуржи савдоси фаолиятини амалга оширишда лицензиянинг қуйидаги талаб ва шартларига риоя этишлари белгиланган:
🔹ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар кўрсаткичлари ва талабларига мувофиқлиги;
🔹зарур ускуналар, асбоблар, кимёвий реактивлар ва синов усулларини белгилаб берувчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан таъминланган, кўрсаткичларнинг барча зарур физик-кимёвий, микробиологик ва бошқа таҳлилларини ўтказиш имконини берадиган ишлаб чиқариш лабораторияларининг мавжудлиги;
🔹 алкоголь маҳсулотларини рақамли тамғалаш ва кузатишнинг ахборот тизимлари, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ҳамда айланишини ҳисобга олишнинг ахборот тизимлари жорий этилишини ва улардан фойдаланилиш;
🔹 Солиқ органларининг ахборот тизимига интеграция қилинган электрон ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланилиш;
🔹 алкоголь маҳсулотларини олиб кириш ҳамда сотишга доир чекловларга риоя қилиш, шунингдек, йиллик лицензия тўловини тўлаш;
🔹 мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан қонунчиликда белгиланган ҳажмларда фойдаланилиш;
🔹 алкоголь маҳсулотларининг акциз маркалари ва рақамли идентификация воситалари билан белгиланган тартибда тамғаланишини таъминлаш.
@DilraboKuryazova