Ўзгалар ҳаққини ўзлаштирасиз,
Нафсни шайтон билан дўстлаштирасиз,
Ёлғонни рост қилиб, юзлаштирасиз,
Худодан қўрқинг эй, одамлар.
Ҳалолми, харомми фарқи йўқ,
Қоринга жойлайсиз бўлар тўқ,
Виждонни ўлдирган қандай ўқ,
Худодан қўрқинг эй, одамлар.
Чўнтакка пул солиб олар йўл,
Порахўр қўйнига солиб қўл,
Шу икки тоифа жуда мўл,
Худодан қўрқинг эй, одамлар.
Ўзимиз жаннатдан қувилган,
Ер бизга омонат бир Ватан,
Дунёси қолади ҳаммадан,
Худодан қўрқинг эй, одамлар.
Оқни оқ, қорани қора деб,
Хатодан юрагим пора деб,
Кечиргин Аллоҳу таоло деб,
Худодан қўрқинг эй, одамлар.
Ружуда олтин-у, маъданга,
Хиёнат қилманг бу Ватанга,
Ажр бор юртини севганга,
Худодан қўрқинг эй, одамлар.
Дилмурод Акбар шеъри
https://t.me/DilmurodAkbar
Нафсни шайтон билан дўстлаштирасиз,
Ёлғонни рост қилиб, юзлаштирасиз,
Худодан қўрқинг эй, одамлар.
Ҳалолми, харомми фарқи йўқ,
Қоринга жойлайсиз бўлар тўқ,
Виждонни ўлдирган қандай ўқ,
Худодан қўрқинг эй, одамлар.
Чўнтакка пул солиб олар йўл,
Порахўр қўйнига солиб қўл,
Шу икки тоифа жуда мўл,
Худодан қўрқинг эй, одамлар.
Ўзимиз жаннатдан қувилган,
Ер бизга омонат бир Ватан,
Дунёси қолади ҳаммадан,
Худодан қўрқинг эй, одамлар.
Оқни оқ, қорани қора деб,
Хатодан юрагим пора деб,
Кечиргин Аллоҳу таоло деб,
Худодан қўрқинг эй, одамлар.
Ружуда олтин-у, маъданга,
Хиёнат қилманг бу Ватанга,
Ажр бор юртини севганга,
Худодан қўрқинг эй, одамлар.
Дилмурод Акбар шеъри
https://t.me/DilmurodAkbar