Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#миф
Эмизиш борасидаги асоссиз тушунчалар:
❌ «Менда сут йўқ».
Бу тушунчада асос йўқ. Чунки фарзанд кўрган аёлларнинг 97 фоизида болага етарли даражада сут бўлади.
Туққан аёлдаги сут етишмовчилиги – ўта кам учрайдиган ҳолат бўлиб, аёлларнинг 3 фоизидагина кузатилади.
❌ «Болани қатъий белгиланган соатларда, тартибга мувофиқ эмизиш керак».
Бу тушунча нафақат асоссиз, балки зарарли тушунча ҳамдир.
Чунки чақалоқни маълум бир соатларда, қатъий тартибга риоя қилган ҳолда эмизиш унинг психикасида жиддий бузилишларни, ички нотинчликни келтириб чиқариши мумкин.
Чақалоқ ҳаётининг илк ойларидаги ҳар қандай нотинчлик унинг мия фаолиятида ҳам маълум салбий ўзгаришларни юзага келтиради.
Чақалоқ ҳаётининг дастлабки ойларида онасини истаган вақтида, истагани қадар эмиши лозим.
Дейлик, у бир соатда 4-5 марта эмса ҳам, бундан муаммо ясаш керак эмас.
Сабаби, чақалоқ илк ойларда онасининг кўксига яқин жойдагина ўзини хавфсиз, хотиржам ҳис қилади. Яъни, у онасини фақат қорин тўйдириш учун эмас, ўзини ҳимояда ҳис қилиш учун ҳам эмади.
Бу вақтларда жорий қиладиган ҳар қандай қоидаларингиз, тартибларингиз билан болангизни келажакдаги асабийликка ва қўрқоқликка номзод қиласиз, муҳтарама оналар!
©️Дилфуза Комил
© Dilfuza Komil