Dilfuza Komil


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Дилфуза Комил -
илмий журналист.
Хулқ-атвор фанлари оммалаштирувчиси.
Пренатал таълим халқаро уюшмаси аъзоси.
Ўқув курси учун мурожаат:
@dk_administrative_assistant
@dk_admin_assistant
Каналдаги маълумотлар муаллифлик ҳуқуқи асосида ҳимоя қилинади.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📣 Диққат, эълон!

Устоз Дилфуза Комил муаллифлигидаги «Ўзимиз билан юзма-юз» лойиҳаси асосида ташкил этилган курсга янги гуруҳлар учун рўйхатга олиш давом этмоқда.

✔️ Дарслар ҳақида тўлиқ маълумот олиш учун, ТАНИШТИРУВ дарсида бепул, онлайн тарзда қатнашишингиз мумкин.

✔️ Рўйхатдан ўтиш учун, телеграм орқали @dk_administrative_assistant га мурожаат қилинг.

📱 t.me/dilfuza_komil

727 0 24 1 11

#nostalgia

«Бир вақтлар телефонлар суратга олмасди, телефонларни суратга олинарди...» деган расм 🤓

© Dilfuza Komil


Қани эди, миясини яхши ишлатмайдиганлар тил-жағини ҳам камроқ ишлатса... 🤓

© Dilfuza Komil


#ўқувчилар_эътирофи

📱 Dilfuza Komil


#тарихдан_ибрат

Рус адиби Виктор Витковичнинг «Узун мактублар» номли китобининг бир ерида ўзбек кинорежиссёри Наби Ғаниев томонидан ҳикоя қилинган, бундан анча йиллар олдин Фарғона томонларда содир бўлган бир воқеа баён қилинади.

Наби Ғаниев бу воқеага навқирон йигитлик пайти гувоҳ бўлган экан.

Кинорежиссёрнинг ҳикоя қилишича, у водийдаги чойхоналардан бирида чой ичиб ўтирганида, ёш бир ўзбек йигити келиб, чойхоначи чолга: «Бир чойнак аччиққина чой беринг», - дейди.
Чол атрофга аланглаб, дастёр болалардан бирига имо қилади. Бола дарров чойнакка бир чимдим чой ташлаб, самовардан қайноқ сув қуяди. Пиёла олиб, чойнак билан йигитнинг олдига келтириб қўяди. Йигит чойни пиёла билан бир неча марта қайтаради. Чой тингунича, чойхўрларга разм солиб ўтиради. Кейин чойнакдаги чойни иштиёқ билан пиёлага қуйиб, бир ҳўплам ичади-да... авзойи ўзгариб, пиёлани секин дастурхонга қўяди. Кимнидир қидиргандек атрофга аланглайди. Сўнг киссасидан бир ҳовуч кумуш (нуқра) танга олиб, пиёла ичига ташлайди-да, индамасдан чиқиб кетади.

Ана энди буёғига нима бўлганини эшитинг.
Чойхоначи чол баданига бигиз суқилгандек сакраб ўрнидан туради. Йигитга чой дамлаб берган дастёр болани тутиб олиб, қарғаниб ура бошлайди. Бола додлаганча чолнинг қўлидан чиқиб қочади. Чойхоначи пешонасига шапатилаб, боланинг ортидан қувиб кетади...

Бунга гувоҳ бўлган чойхўрлар бирин-кетин ўринларидан туриб, чойхонадан индамасдан чиқиб кета бошлайдилар.

Наби Ғаниев аҳволга кўп ҳам тушунмай, уларнинг орқасидан чиқиб, бир чойхўрдан нима гаплигини сўрайди. У одам режиссёрга ҳайрон бўлиб қарайди-да:
- Бу ерларга меҳмонмисиз? – дейди.
- Тошкентликман, - дейди Наби Ғаниев.
- Тошкентликлар урф-одатларимизни унутишибди-да... – дейди у одам афсус билан. - Тулкининг уяси учун эмас, териси учун пул тўлайдилар, меҳмон. Шундай одат бор: агар чойхоначи бемаза, татимсиз чой дамлаб берса, чойхўр унинг чойини ичмай, пиёласига бир ҳовуч кумуш танга ташлаб кетади. «Сенга пул керакми, мана ол, аммо халқни алдама!» - дегани бўлади бу.
Чойхоначи эса мижозни алдагани, ҳурмат қилмагани, ўз вазифасини яхши адо этмагани учун умр бўйи бош кўтариб юролмайди, номусга қолади.
Бунақа чойхоначи чойхонани ташлаб, бошқа касб-кор қилишга мажбур. Чунки, бундай воқеадан кейин унинг чойхонасига бирорта ҳам чойхўр қадам босмайди!..

- Ҳа, ўзбеклар учун номус ўлимдан кучли эди! – дея якунлайди ҳикоясини Наби Ғаниев. - Мен ҳаётимда қанча-қанча ўз ишига совуққон, таъмагир, порахўр, худбин, ёлғончи амалдорларга, ёмон ошпазларга, истеъдодсиз ёзувчиларга, маддоҳ шоирларга дуч келдим. Ўша вақтларда уларнинг олдига ҳам бир ҳовуч танга ташлаб кетгим келарди. Қанийди уларни ҳам: «Сенга пул керакми, ма ол! Аммо бу ишдан кет! Ортиқ халқни алдама!» - деб уялтириб бўлсайди! Қанийди халқ ҳам уларнинг юзига қарамаса, саломига алик ҳам олмаса, қанийди бундай нобакорларнинг ҳам «ҳунари» касод бўлса!..


📱 t.me/dilfuza_komil


#Дилфуза_Комилдан

- Одам боласи ёши улуғлашганда пишади, шу даврдан фойдаланиб қолиш керак. Мана масалан, менинг етмиш иккита илмий китобим бор, уларнинг аксариятини олтмиш ёшимдан кейин ёзганман, -
деган эди турк тарихчи олими, раҳматли Халил Иналжик домла.

Кеча бир синфдошим:
- Ёшимиз элликка борди, қаридик ҳисоб. Энди қўлимиздан нима ҳам келарди! - деганида, шу гап ёдимга келди.

Одам боласи ёши ўтганида эмас, умидлари сўнганида қарийди экан...

✍️ Дилфуза Комил

Суратда:

қиш-қировли ойлар давомида ҳар куни саводхонлик курсларига қатнаб, ўқиш-ёзишни ўрганган, бурсалик 85 ёшли Шоҳизор она 😊

© t.me/dilfuza_komil


#Дилфуза_Комилдан

Болалигимнинг ёз кунларида танаси йўғон, кекса тут дарахти соясида ўйнашни яхши кўрардик. У тут адирликнинг шундоққина тик ёнбағрида ўсган эди. Битта йўғон шохи пастликка эгилиб турарди.

Бир куни бир дугонамнинг акаси ўша тут шохларидан бирига пишиқ арқондан арғимчоқ солиб берди. Бутун маҳалланинг боласи ўша жойда тўпланди. Ҳамма мазза қилиб арғимчоқ учиш илинжида, лекин ҳеч кимнинг юраги дов бермаяпти. Сабаби, мабодо йиқилгудек бўлса, тўғри пастликка қулайди.

- Сен биринчи уч...
- Йўқ, сен уч... – деб бир-бирини итаришяпти болалар.
Унча-бунча нарсадан қўрқмайдиганлар ҳам иккиланиб турибмиз.

Шунда бир дугонам:
- Ҳеч қўрқмай учаверинглар, мазза қиласизлар, - деди. - Мен эрталаб роса учдим. Икки марта пастга думаладим, ҳеч нарса қилгани йўқ. Тиззам билан қўлим салгина шилинди, холос. Пастда тупроқ юмшоққина бўлиб кўпчиб ётибди... Тош-пош йўқ.

Ўша топда бувимнинг гаплари эсимга тушди. Йиқилиб-нетиб дод-вой қилсак:
- Йиқилган бўлсанг, ўзингнинг ерингга йиқилибсан, болам, шунга йиғлайсанми? - дердилар.

Биринчилардан бўлиб учдим ўша куни. Кейин арғимчоқ талаш бўлди. Ҳеч ким йиқилишни ўйламади ҳам, ҳеч ким йиқилмади ҳам.

...Ҳозир ҳам жар ёқасида ҳалинчак учаётганга ўхшаймиз - йиқилишлардан қўрқмасак, йиқилмаймиз.

Қулашлар, йиқилишлар қўрқоқлик ортидан келади.


✍️ Дилфуза Комил

© Dilfuza Komil


#оғриқ

«Шамс Табризий менга:
- Дунёда биргина мўмин совқотаётган бўлса ҳам, исинишга ҳаққинг йўқ, - деди.
Мен дунёда совқотаётган мўминлар борлигини билардим; шунинг учун ҳеч исинолмадим!..»

✍️ Мавлоно Жалолиддин Румий


Биз ҳам исинолмаяпмиз, ҳазратим. Иссиқ уйларда ўтирибмиз, аммо юраклар исимайди, виждон изиллайди. Совуқ бир изтироб ичимизни титратади...


© Dilfuza Komil


#ибрат_соҳиллари

«Қанча Ҳажга борганлар
бордир-ки Каъба улардан қочар.

Қанча боролмаганлар бордирки, Каъба уларга шошар».

✍️ Увайс ал Қароний қуддиса сирруҳу

© Dilfuza Komil


📌 25 YANVARDA “FARZANDLARNI MILLIY RUHDA TARBIYALASH” NOMLI SAMMITIMIZGA MARHAMAT!

Farzandni baxtli va barkamol inson qilib tarbiyalash barcha ota-onalarning orzusi.
Ushbu SAMMIT buni amalga oshirish va farzandlaringiz bilan muvaffaqiyatli, sog‘lom munosabatlarga ega bo‘lish orzuingizni amalga oshiradi!

Bolalarni mukammal shaxs etib tarbiyalashda turli soha mutaxassislarini bir joyga jamladik.

Spikerlarimiz va ularning mavzulari bilan tanishing:
1. Gavhar Darvish “Farzand tarbiyasida qo’llaniladigan psixoterapevtik usullar”
2. Nuriymon Abulhasan“Tarbiya nimadan boshlanadi?” (online)
3. Ziyovuddin Rahim“Farzandning ruhiy tarbiyasi”
4. Islombek Bobojonov – “Milliy g’ururli farzandlarni tarbiyalashda tarix fenomeni”
5. Sodiq Hamroh“Farzandlarimizni kelajakka qanday tayyorlaymiz?”
6. Shavkat Matyakubov – “Bolalar milliy musiqiy didini shakllantirish”
7. Azizbek Mirzaahmad o’g’li“Ruhiy barkamol bola tarbiyalash”
8. G’iyosiddin Yusuf “Lider bola tarbiyalash”
9. Dilfuza Komil“Farzandning ona qornidagi tarbiyasi” (online)
10. Maxsuma Ashirmetova – “Moliyaviy bilimdon bola tarbiyalash”
11. Iroda Ahmed “Texnika asrida bola tarbiyasi” (online)
12. Gulbahor Sattorova - “Bolalarning sog’lom taomlanishi”  
13. Kamola Atabekova“Farzand tarbiyasida temperament, psixotip, intellektning o’rni”
14. Nilufar Israilova - “Bola nutqini to’g’ri rivojlantirish”
15. Mahliyo Toshtemirova - “Bolalarni multilingual qilib tarbiya qilish”.

Tadbirimiz soat 9.30 dan 16.30 gacha davom etadi.


Siz esa bularning barchasini 25-yanvar kun davomida bo’lib o’tadigan tadbirimizga qatnashib o'rganasiz!

Tadbirda qatnashish shakllari:
oflayn - 450 ming so’m,
onlayn - 250 ming so’m to’lab qatnashishingiz mumkin.

Tadbirga barcha ota-onalarni taklif qilamiz.

📌Joy band qilish uchun: @Hidaya_academy_administrator ga (+998909513024) yoki @Hidaya_med_clinic_administrator (+998339513444) raqamlariga murojaat qilishingiz mumkin.


Тадбир ташкилотчиси: Ҳидая клиникаси.


#ҳадис

«Умматимнинг бошига шундай замон келадики, фақиҳлар (олимлар) бир-бирларига ҳасад қиладилар;
худди такалар бир-бирларига ҳужум қилганидек, бир-бирларига ҳужум қиладилар».


Ҳазрати Ибн Умар розийаллоҳу анҳудан Имом Хотим ва Имом Хотиб ривоят қилган ҳадиси шариф.

© Dilfuza Komil


#Дилфуза_Комилдан


...Ўшанда мактабнинг олтинчи синфида ўқирдим. Радиода «Пионер тонги» деган эшиттириш бўларди. Ўша эшиттиришнинг бир сонида қатнашганман (нима муносабати билан экани эсимда йўқ).
Лекин нималарни гапирганим аниқ эсимда:
мактабимиздаги баъзи ўқитувчиларнинг адолатсизлигини ва баъзи ўқувчиларнинг ёмон хулқини танқид қилганман, ҳатто исм-шарифлари билан айтганман.
Табиийки, жонажон мактабимдагилар бундан хурсанд бўлишмаган.
Айрим ўқитувчилар мендан киши билмас тарзда алам олишни бошлаганлар.
Мактабнинг икки-учта безори ўқувчи болалари дарсдан қайтишимда йўлимни тўсиб, сумкамни тупроққа қориштиришган.
Танаффус пайтларида узоқдан масхаралаб бақириб, жиғимга тегадиган болалар ҳам бўлган...

Аввалига индамай, чидаб юрдим. Қарасам, ҳадларидан ошишяпти. Мактаб раҳбарларига шикоят қилган эдим, «эътибор қилма» деган жавоб олдим.
Хўп дедим, сабр қилдим.
Аммо шу сабрим, эътибор қилмаслигим, сипо, яхши қиз бўлиб юришим ўзимнинг зараримга ишлай бошлади: менга кун бермай қўйишди.

Бир куни дарсдан кейин мактаб сумкамдаги китоб-дафтарларни шундоққина тупроққа ағдариб, ичини кичикроқ тошларга тўлдирдим-да, мени масхаралаб, йўлимни тўсиб, жиғимга тегиб юрган безори болаларнинг мактаб дарвозасидан чиқишини пойлаб турдим.
Уларнинг боплаб таъзирини бераман, менга қилаётган ҳақсизликлари учун жавоб беришади деган аҳдимда қатъий эдим. Шу аҳд менга куч бердими, билмайман ёки сабр косам роса тўлган эканми... ишқилиб, ҳўкиздек гавдаси бор болаларга тош тўла сумкам билан ташландим. Шернинг кучи келди-ёв менга ўшанда.
Ҳалиги болаларнинг биттасини ерга думалатиб, башарасини бежаб ташлабман. Бошқалари важоҳатимдан иштонини ҳўллаб қўяй дебди. Ана бўлди тўполон!..

Эртасига директор хонасида муҳокама қилиндим. Лекин сира бўш келмадим.
- Менга ҳақсизлик қилаётган ўқитувчию ўқувчиларни ўзларинг тийиб қўймасанглар, бунақа кўнгилсизликлар ҳали кўп бўлади, - дедим.

Эртасидан мактаб орқасидаги тор кўчадан ўзимга пана жой топиб олиб, менга ҳақсизлик қилганларнинг икки-учтасини уч-тўрт кунгача рогаткадан боплаб чўзиб турдим.
Дарс вақтидаги нохолисликлар учун ўқитувчилардан очиқ изоҳ талаб қила бошладим.
Важоҳатимда турдим, шиддатимни камайтирмадим.
Оз вақт ичида ҳаммаси ўзини тийиб олди.

...Тўғри, мен ичимда уйғонган у қаҳрли кучни тўлиқ ёқламайман. Бу воқеликда мен ижобий қаҳрамон эмас эдим. Бу воқеликда мен – ҳақсизлик ортидан майдонга келган важоҳат; ичи нафратга тўлган кичкина қасос эдим.

Уясидан тушиб кетиб ўлиб қолган чумчуқ полапонининг устида соатлаб кўз ёши тўккан қизчани бир безори боланинг афтини қонга белаб енгил тортган қизга айлантирган шайтоний кучнинг номи – адолатсизлик эди.

✍️ Дилфуза Комил

© t.me/dilfuza_komil


#Дилфуза_Комилдан

...Биз болалигимизда ҳалинчак учмоқчи бўлсак, албатта, йиқилишимиз мумкинлигини ҳам ҳисобга олардик.
Шунинг учунми, йиқилсак, дод солиб ўтирмасдик.
Уст-бошимизни қоқиб, яна ҳалинчакка ёпишардик.
Ҳалинчак учишдан олаётган завқимиз олдида йиқилишлар ҳеч эди...

Айтмоқчиманки, биз шу тарз улғайганмиз. Мақсадимиз берадиган завқ олдида, йиқилишларни писанд қилмаймиз.


✍️ Дилфуза Комил

© Dilfuza Komil


#иқтибос

«Халқ маорифи – биринчидан, халқники бўлиши керак;
иккинчидан, маориф бўлиши керак».


✍️ Октай Синанўғли
турк физикохимик олими, фалсафа фанлари доктори.


© Dilfuza Komil


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#кун_ҳикмати

«Ёмғирли ҳаводан шикоят қиладиганлар қурғоқчилик билан тарбия этиладилар...»

✍️ Шамс Табризий

© Dilfuza Komil


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#савол_жавоб

Савол:
Аудиоларни тезлаштириб эшитишнинг мияга зарари йўқми?

Жавоб: 👆

Қисқа бир видеода бу масаланинг ҳамма жиҳатини очиб бериш имконсиз.
Бу ва бу сингари ўнлаб муҳим масалалар юзасидан курсларимиздаги дарсларимизда атрофлича фикр юритяпмиз.
Истаганлар янги очилаётган гуруҳларимизда ўқиш учун
@dk_administrative_assistant га мурожаат қилиб, рўйхатдан ўтишлари мумкин.

© Dilfuza Komil


...Болалигимизда ўқув йили бошланганида ўқитувчиларимиз бизга «Бу ер сизларнинг иккинчи уйингиз», - деб уқтиришарди. Дарслар бошлангач эса, сал бемалол ўтирган болаларга ўшқиришарди:
- Энангнинг уйида ўтирибсанми, аҳмоқ?!
Ҳаётда ҳам кўрдикки, «бизники» деб уқтирилган ҳеч бир нарсага бемалол ҳақли бўлолмаймиз, уларнинг ўз «эга»лари бор.

...Ўқитувчиларимиз дарс вақтида бирор саволни ўртага ташлагач, «Биладиганлар жим турсин!» - дейишарди. Биладиганлар нафасини ичига ютиб ўтирарди, билмайдиганлар гапиртириларди.
Ҳаётда ҳам кўрдикки, биладиганларни гапиргани қўйилмайди, билмайдиганларнинг эса тили узун.

...Аълочилар биринчи қатордаги парталарга ўтқизиларди ва буни ўзига хос тақдирлаш, эътироф деб уқтиришарди, лекин уларнинг ҳар бир ҳаракати ўқитувчининг назорати остида бўларди.
«Иккичи»лар эса, орқа парталарда, бошқа ўқувчиларнинг панасида, дарсга эътибор ҳам бермасдан, билган «ўйинларини ўйнаб», истаган «қандларини еб» ўтиришарди...
Ҳаётда ҳам кўрдикки... Ҳа майли.

Мактабда бизларга кўп ҳаётий ҳақиқатларни олдиндан кўрсатиб қўйишган экан.


✍️ Дилфуза КОМИЛ

© Dilfuza Komil


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#дилдан_суҳбат

Маълумотли одам билан илмли одам ўртасида қандай фарқ бор?
Маълумотли одамдан илмли одам даражасига кўтарилиш учун нима қилмоқ керак?

Дилфуза Комил -
илмий журналист.
Миянинг маънавий фаолияти ва хулқ-атвор фанлари оммалаштирувчиси.
Пренатал таълим халқаро уюшмаси аъзоси.


© t.me/dilfuza_komil


#иқтибос

« ... - Бу кичик бир хато, жаноб вазир.

- Кичик хато?!
Бир амалдорнинг 75 минг фунт стерлингни ўзлаштириб юбориши кичик хатоми?!
Унда менга айтинг-чи, катта хатолар қанақа бўлади?

- Шунча маблағнинг ўзлаштириб юборилганидан халқнинг хабар топиши, жаноб вазир...»

«Yes Minister»
©
Antony Jay, Jonathan Lynn.

✔️ t.me/dilfuza_komil


«Ичимдаги яранинг қаерда эканини билмайман,
қандай яра эканини ҳам билмайман –
умид қилганим сари, ичимнинг аллақаери оғрийверади, оғрийверади...»


© Сабоҳиддин Али
турк ёзувчиси


✔️ t.me/dilfuza_komil

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.