#айтсам_тилим_айтмасам_дилим
Янги йил байрамини нишонлашу қутлаш масаласида биров билан тортишиш ёки бировга ақл ўргатиш ниятим йўқ. Бунга ҳолим ҳам йўқ зотан. Фақат эрталабдан ёғилиб келаётган табрикларни кўриб, миямни жавобсиз саволлар кемиряпти...
Бизга нима муборак бўлсин?
Илк қибламизнинг нопоклар қўлида хорланаётгани муборак бўлсинми?!
Қардошларимизнинг душман ўқларидан, очликдан, сувсизликдан, совуқдан ўлаётгани муборак бўлсинми?!
Усти яланг, оёғи яланг, қорни оч, етим гўдакларнинг километрлаб яёв йўл босиб, қон йиғлаб бошпана қидираётгани муборак бўлсинми?!
Кўрмаяпсизми, қирғинбаротчилар зўрлаган 4-5 ёшли болакайларнинг қаҳратон совуқда оёқлари орасидан қон томчилаб, Ғазонинг вайрон кўчаларида ёлғиз, изиллаб йиғлаб юрганини?!
Кўрмаяпсизми?!
Чорасиз оталарнинг фарёдини, шўрлик оналарнинг додини, бегуноҳ гўдакларнинг чинқириғини эшитмаяпсизми?!
Шу аҳволимиз муборак бўлсинми бизга?!
«Мусулмон мусулмоннинг қардошидир. Унга зулм қилмайди ва уни бировга топшириб қўймайди», - демаганмидилар Пайғамбаримиз алайҳиссалом?!
Қардошларимиз золимларнинг қўлида қон қақшаркан, иссиқ уйларимизда тўқликдан кекириб ўтирганимиз муборак бўлсинми бизга?!
Ғазода 22 минг нафар етим бола энг оғир шарт-шароитларда тирик қолиш учун курашяпти (ва бу рақам кундан-кунга ортяпти).
Сиз болангизга қорбободан совғалар уюштиришнинг ўрнига, гўдагингизга қорбобони таништиришнинг ўрнига, уларга:
- Болам, қардошларимизнинг бошига бу қадар оғир кулфатлар тушиб турган бир пайтда, бизнинг байрам қилишимиз бориб турган ахлоқсизлик бўлади, - десангиз бўлмайдими?!
Болангизга ичига шара-бара тўлдирилган «падарка»лар ўрнига, қардошлик қоидаларидан, инсонийлик шартларидан ўгитлар берсангиз бўлмайдими?!
Арчанинг ёнида илжайиб суратга тушгунча, ўзингизни бир он бўлсаям Фаластинда жон талашаётган одамларнинг ўрнига қўйиб кўрсангиз бўлмайдими?!
«Қардошларим бу аҳволда экан, мен байрам қилолмайман, бунга ҳақли эмасман», деёлмайсизми?!
Нега?
Нега бундай қилолмайсиз?
Инсон бўлиб қолишдан қўрқасизми?!
Ёки шундай қилсам, мўмин бўлиб қоламан, деб қўрқасизми?!
...Тепадаги 👆 суратларни кўришга ҳам юрагингиз бетламайди сизнинг, аммо ғазоликлар буни яшаяпти.
Эҳтимол, мана шу сатрларни ўқигунингизгача, ўнлаб гўдаклар ё снаряд парчаларидан ёки очликдан жон бергандир.
Сиз шуни байрам қиласизми, шуни нишонлайсизми?!
«Қўлимдан нима ҳам келарди!» - деяётгандирсиз балки. Қўлингиздан келади - ҳеч бўлмаса, ҳамдардлик сифатингизни сақлаб қолиш, инсонийлигингизни йўқотмаслик қўлингиздан келади.
«Дуо қиляпмиз...» - деяётгандирсиз. Аллоҳим дуоларимизни қабул айласин.
Аммо шу ҳолимизда, дуолар қабул бўлишини қўйинг, (Робия ал-Адавиййа айтганларидек), тавбаларимиз тавбага муҳтож бизнинг...
© Дилфуза Комил
© Dilfuza Komil